ҲОЗИРГИ КЕЛГУСИ
ҚИЙМАТ ҚИЙМАТ
Бошланғич сумма
Ўстириш
Қайтувчи сумма
Фоиз ставкаси
Келиб тушиши
кутилаётган
сумма
Келтирилган Дисконтлаштириш
сумма
Дисконтлаш
коэффициенти
4.1- расм. Дисконтлаштириш жараёни
Лойиҳа таҳлилида пул оқимларини дисконтлаштириш учун дисконтлаштириш коэффициентидан фойдаланилади.
Дисконтлаштириш коэффициенти деганда инвестиция ёки пул оқимлари бир сўмлик қийматининг маълум муддатдан кейин фоиз ставкасини инобатга олган ҳолдаги миқдори тушунилади.
Дисконтлаштириш коэффициентининг икки тури мавжуд. Биринчиси, инвестиция ёки пул оқимларининг жорий қийматини аниқлаш учун қўлланилса, иккинчиси уларнинг келгуси қийматини аниқлашда қўлланилади.
Дисконтлаштириш коэффициентнинг жорий қийматини ифодаловчи миқдори 1 билан 0 ўртасида бўлади. Мазкур коэффициентнинг жорий қийматини (Кджқ) аниқлаш учун ўзидан олдинги коэффициент миқдорини фоиз ставкасининг коэффициентдаги ифодасига бўлиш кифоя. Уни аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланиш тавсия қилинади:
Кджқ = S : (1 + Z)n
Бунда S - лойиҳанинг 1 сўмлик ўтган даврдаги
жорий қиймати;
Z - двидинт ставкаси;
n - йиллар сони.
Ушбу формулага асосан мазкур лойиҳанинг 1 сўмлик жорий қийматини 15 % лик двиденд ставкаси билан 7 йилга аниқлаб олиш талаб қилинса қуйидаги жадвал тузилади (4.1-жадвал):
4.1 - жадвал
Инвестиция лойиҳасининг (пул оқимларининг) 1 сўмлик жорий қийматини (дисконтлаштириш коэффициенти миқдорини) аниқлаш ҳисоб-китоби
Йил-лар
|
Ҳисоблаш усуллар
(Z = 15 %)
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |