Оддий аннуитетнинг жорий қиймати деганда келгусида амалга оширилиши (тўланиши ёки олиниши) лозим бўлган бир хил тўловларнинг жорий қиймати тушунилади.
Масалан, «Жамшид» фирмаси ҳокимият биносидан офис учун беш йилга иккита хонани ижарага олади. Бир йиллик ижара ҳақи 40,0 минг сўм. Мазкур фирма ҳокимиятга ҳар йили 40,0 минг сўмдан ижара ҳақини тўлаб туриш учун шу йил қанча инвестиция қўйиш келак деган саволга жавоб ахтармоқда. Инвестиция бозорида йиллик двиденд ставка 15 % эканлиги аниқланди. Шу ставка билан «Жамшид» фирмаси беш йил муддатга қанча инвестиция қўйиши керак.
Бу саволга жавоб топиш учун, энг аввало, оддий аннуитет коэффициентини аниқлаб олиш лозим. Бу коэффициентни (Коа) аниқлаш учун дисконтлаштириш коэффициентининг жорий қийматлари кетма-кет равишда қўйилади. Бу кўрсаткич қуйидагича аниқланади:
Коа = Кд1 + Кдi ;
Бунда Кд1 - дисконтлаштириш коэффициентининг маълум фоиз ставкаси билан биринчи йилги қиймати;
Кдi - навбатдаги йиллар учун аниқланган дисконтлаштириш коэффициентининг миқдори;
i - маълум (i) йилга тўғри келадиган дисконтлаштириш коэффициенти (i = 1,n);
n - инвестиция қўйилган йиллар сони.
Масалан, мазкур ишнинг 1-жадвалида дисконтлаштириш коэффициенти келтирилган. Бу 7 йилга мўлжалланган 15 фоизлик инвестицияга тўғри келади. Ушбу коэффициентлардан фойдаланиб жорий аннуитет коэффициентларини аниқлаш мумкин (4.3-жадвал).
Ушбу аннуитет коэффициентларидан фойдаланиб оддий аннуитетнинг жорий қийматини аниқлаш мумкин. «Жамшид» фирмасининг ҳокимиятга беш йил давомида ҳар йилига 40,0 минг сўмдан ижара ҳақи тўлаб туриши учун 15 % лик двиденд ставкаси билан бу йил қанча инвестиция қўйиш лозимлиги аниқланади. Бу учун қуйидаги ҳисоб-китоб амалга оширилади:
4.3- жадвал
Оддий аннуитет коэффициентини аниқлаш ҳисоб-китоби
Do'stlaringiz bilan baham: |