Молиявий натижалар ва рентабеллик кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш усуллари
Download 170 Kb.
|
Молиявий натижалар ва рентабеллик ифодаловчи кўрсаткичларининг таҳлили
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишдан олинган ялпи фойданинг таҳлили.
- Молиявий натижалар деганда нима тушунилиди
- Таҳлилнинг мақсади нимадан иборат
Молиявий натижалар ва рентабеллик ифодаловчи кўрсаткичларининг таҳлили Режа: Таҳлилнинг аҳамияти, мақсади ва вазифалари. Молиявий натижалар ва рентабеллик кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш усуллари. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотишдан олинган ялпи фойданинг таҳлили. Хўжалик бўйича ялпи фойданинг омилли таҳлили. Таҳлилнинг аҳамияти, мақсади ва вазифалари. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир қишлоқ хўжалик корхонасининг олдида турган мақсад бўлиб, фаолият юритишдан фойда олиш ҳисобланади. Фойдали фаолият кўрсатувчи корхоналар мамлакат иқтисодиётини ривожланишида асосий таянч бўлиб муҳим рол ўйнайди. Зарар билан фаолият юритаётган корхоналар салбий таъсир қилиб, заифлашишига сабабчи бўлади. Шунинг учун ҳам фаолиятнинг пировард натижасини фойда шаклида намоён бўлишига эришиш имкониятларини аниқлаш йўлларини талаба яхши билиб олиши зарур. Шу мақсадга эришиш учун корхоналар фаолиятининг пировард натижасини ифодаловчи «Молиявий натижалар» деб аталмиш кўрсаткичлар ҳолатини узлуксиз равишда таҳлил қилиб бориш зарур. Молиявий натижалар деганда нима тушунилиди ? Молиявий натижалар деганда фойда ёки зарар кўрсаткичлари биргаликда тушунилади. Ушбу кўрсаткичлар даромад ва харажатлар орасидаги фарқ тариқасида аниқланади. Даромадлар ҳажми харажатларга нисбатан кўп бўлса, оралиқдаги фарқ фойдани билдиради, аксинча бўлса зарарни билдиради. Хуллас, фойда даромад ва харажатлар нисбатидаги юқори ўзгарувчанликни, зарар эса улар нисбатидаги қуйи ўзгарувчанликни ифодалайди. Фойда қанча кўп бўлса, корхона иқтисодий жиҳатдан шунча мустаҳкам бўлади. Фойда ошган сайин корхонанинг молиявий барқарорлиги мустаҳкамланиб, тўловга қодирлиги ошиб боради, ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш даражаси яхшиланиб боради, оқибатда ишлаб чиғаришни кенгайтириш, ривожлантириш, моддий неъматни яратувчиларнинг моддий манфаатдорлиги даражасини ошириш каби ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш учун шароит яратилади. Шунинг учун ҳам хар бир хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини фойдали юритиш учун ҳаракат қилиши керак. Фойдали фаолият кўрсатиш учун иқтисодий таҳлилни самарали ташкил қилиш талаб этилади, чунки фойдани кўпайтириш ва зарарни йўқотиш учун зарур бўлган имкониятларни фақат таҳлил орқали аниқлаш мумкин. Таҳлилнинг мақсади нимадан иборат? Таҳлилнинг мақсади – фойда ва рентабеллик кўрсаткичлари динамикасини чуқур ўрганиш ва омилли таҳлил қилиш асосида уларни янада кўпайтириш ва ошириш имкониятларини аниқлашдан иборат. Ушбу мақсадга эришиш учун таҳлил қуйидаги асосий вазифаларни ҳал қилиши лозим: Қишлоқ хўжалиги корхонасининг молиявий натижалари (фойдаси ва зарари) таркиби, тузилиши ва динамикасини ўрганиш; Ялпи фойда (зарар) ва унинг ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар таъсирига баҳо бериш; Асосий ишлаб чиқариш фаолияти фойдаси (зарари) ва унинг ўзгаришини омилли таҳлил қилиш; Умумхўжалик фаолияти фойдаси (зарари) ўзгаришини омилли таҳлил қилиш; Соф фойда ўзгаришини аниқлаш ва омиллар таъсирига баҳо бериш; Корхонанинг рентабеллик кўрсаткичларини ўрганиш ва уларга таъсир қилувчи омилларга баҳо бериш; фойда ва рентабелликни ошириш имкониятларини кўрсатиш. Молиявий натижаларни таҳлил қилишнинг асосий манбалари бўлиб, бизнес – режа, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш тўғрисидаги ҳисобот ҳамда бухгалтерия ҳисобининг молиявий натижаларини акс эттирувчи счётлари маълумотлари ҳисобланади. Download 170 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling