Молиявий натижалар ва рентабеллик кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш усуллари


Ялпи фойданинг ўзгаришига сотилган маҳсулот физик миқдори


Download 170 Kb.
bet6/7
Sana15.03.2023
Hajmi170 Kb.
#1271920
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Молиявий натижалар ва рентабеллик ифодаловчи кўрсаткичларининг таҳлили

1. Ялпи фойданинг ўзгаришига сотилган маҳсулот физик миқдори ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун, шартли соф тушум билан базис йилидаги соф тушум орасидаги фарқни базис йилидаги минг сўмлик пул тушуми ҳисобига олинган фойда суммасига кўпайтирилади:


( q 1 р 0 - ( q 0 р 0) х ( Х 1000) =±


2. Сотилган маҳсулотлар структураси ўзгаришининг ялпи фойданинг ўзгаришига таъсирини аниқлаш учун минг сўмлик шартли соф тушум ҳисобига олинган шартли фойда билан базис йилидаги минг сўмлик соф тушум ҳисобига олинган ҳақиқий фойда орасидаги фаркни шартли соф тушум суммасига кўпайтирилади:
( Х 1000 - Х 1000) х q 1 р 0 =


3. Ўртача сотиш баҳоси ўзгаришининг ялпи фойданинг ўзгаришига таъсири ҳисобот йилидаги ҳақиқий соф пул тушумидан шартли соф пул тушуми суммасини айириб ташлаш орқали аниқланади.


q 1 р 1 - q 1 р 0 =


4. Маҳсулот таннархи ўзгаришининг ялпи фойда ҳажмининг ўзгаришига таъсирини аниқлаш учун, ҳисобот йилида сотилган маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархидан уларнинг шартли таннархи суммасини чегириб ташлаш керак:
q 1 z 1 - q 1 z 0 =
Баён қилинган 4-та омил таъсирларининг йиғиндиси (ижобий ёки салбий таъсир қилишидан қатъий назар) ялпи фойданинг умумий ўзгаришига тенг келиши керак. Шундан кейин омилларнинг ҳар бирини таъсирига баҳо берилиши ва имкониятлар кўрсатилиб, хулосалар чиқарилиши керак. Ушбу омиллар таъсирларининг натижалари 32-жадвалда келтирилди.
жадвал
Хўжалик бўйича ялпи фойданинг ўзгаришига омиллар
таъсирининг таҳлили.

Кўрсаткичлар

Базис йили

Ҳисобот йилидаги маҳсулот миқдори ва базис йилидаги таннархи ва сотиш баҳоси бўйича

Ҳисобот йили

Ҳисобот йилининг базис йилидан фарқи (+,-)

1. Сотилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш таннархи, минг сўм

96686

109366

115231

+18545

2. Соф пул тушуми, минг сўм

110966

125380

135095

+24129

3.Маҳсулотларни сотишдан олинган ялпи фойда, минг сўм

14280

16014

19864

+5584

4. 1минг сўм соф тушум ҳисобига олинган фойда, сўм

128,69

127,72

147,04

+18,35

5. Омиллар ҳисобига ялпи фойданинг ўзгариши:













5.1 Сотилган маҳсулотлар миқ-дорининг ўзгариши ҳисобига

Х

х

х

+1855

5.2 Сотилган маҳсулотлар струк-турасининг ўзгариши ҳисобига

Х

х

х

-121

5.3 Сотилган маҳсулотлар сотиш баҳосининг ўзгариши ҳисобига

Х

х

х

+9715

5.4 Сотилган маҳсулотлар тан-нархининг ўзгариши ҳисобига

Х

х

х

-5865

32-жадвалдан кўриниб турибдики, ҳисобот йилидаги ялпи фойда ҳажми базис йилига нисбатан 5584 минг сўмга ёки 39,1 фоизга ошган.Бу ўзгариш икки омилнинг ижобий ва икки омилнинг салбий таъсири остида юзага келган. Шу жумладан, биринчи ва учинчи омил ижобий, иккинчи ва тўртинчи омил салбий таъсир қилган.
Сотилган маҳсулотларнинг физик миқдори ўрта ҳисобда ҳисобот йилида базис йилига нисбатан 13 фоизга ошган
( q 1 р 0 : q 0 р0= 125380:110966=1,13 ёки 113 % 113-100=+13%).
Натижада шу омил ҳисобига ялпи фойданинг ҳажми базис йилига нисбатан 1855 минг сўмга кўпайган:
минг сўм.

Download 170 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling