Хулосалар
Ушбу бобда кўзда тутилган саволлар: таҳлилнинг аҳамияти, мақсади ва вазифалари, молиявий натижалар ва рентабеллик кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари, сотишдан олинган ялпи фойда, асосий фаолият фойдаси ва бошқа турларининг таҳлили, рентабелликнинг маҳсулот турлари ва хўжалик бўйича таҳлили каби масалалар талаб даражасида ёритилган. Ушбу масалаларнинг мазмун-моҳиятини ва таҳлил этиш усулларини қўллаш хусусиятларини яхши ўзлаштириб олиш, бўлажак мутаҳассис-иқтисодчи бакалаврнинг касбий фаолиятида ҳал қилувчи рол ўйнайди. Уларни яхши ўзлаштириб олиш учун, талабага, дарсликдаги ушбу бобни яхши ўқиб, ўзлаштиришини ҳамда унда келтирилган назарий саволларга жавоб тайёрлашни ва берилган машқларни мустақил бажариб, мазмунини ўзлаштириб олишни тавсия қиламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |