Молиявий натижалар ва рентабеллик кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш усуллари


Молиявий натижалар ва рентабеллик кўрсаткичлари ва уларни


Download 170 Kb.
bet2/7
Sana15.03.2023
Hajmi170 Kb.
#1271920
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Молиявий натижалар ва рентабеллик ифодаловчи кўрсаткичларининг таҳлили

Молиявий натижалар ва рентабеллик кўрсаткичлари ва уларни
ҳисоблаш усуллари.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5-февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ» га мувофиқ молиявий натижалар (фойда ёки зарар) 5 та турга бўлинади:



  1. Маҳсулот (иш, хизмат) ларни сотишдан олинган ялпи фойда (зарар);

  2. Асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг фойдаси (зарари);

  3. Умумхўжалик фаолиятининг фойдаси (зарари);

  4. Солиқлар тўлангунга қадар бўлган фойда (зарар);

  5. Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари).

Молиявий натижа фойда бўлса ҳам, зарар бўлса ҳам, уларни аниқлаш усуллари бир хилдир, шунинг учун уларни аниқлашни «фойда» кўрсаткичи мисолида кўриб чиқамиз.
Маҳсулотларни сотишдан олинган ялпи фойда қандай аниқланади? Маҳсулотларни сотишдан олинган жами соф пул тушумидан (СПТ) сотилган маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш таннархини (ТН) чегириб ташлаш орқали ялпи фойда (ЯФ) аниқланади:
ЯФ=СПТ-ТН ёки ( qр- qz)

Бунда, q-сотилган маҳсулот миқдори;


Р-сотилган 1ц маҳсулот баҳоси;
z-сотилган 1ц маҳсулот таннархи;
qр-маҳсулотни сотишдан олинган соф пул тушуми;
qz-ишлаб чиқариш таннархи.


Асосий ишлаб чиқариш фаолиятининг фойдаси қандай аниқланади?
Маҳсулотларни сотишдан олинган ялпи фойдадан (ЯФ) давр харажатлари (ДХ) билан асосий фаолиятнинг бошқа операцион харажатларини (БХ) айириш ва асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини (БД) қўшиш орқали асосий фаолиятнинг фойдаси (АФФ) аниқланади:
АФФ = ЯФ – ДХ – БХ + БД


Умумхўжалик фаолиятининг фойдаси қандай аниқланади?
Асосий фаолиятнинг фойдасига (АФФ) молиявий фаолиятнинг даромадларини (МФД) қўшиб, молиявий фаолият бўйича бўлган харажатларни (МФХ) айириб ташлаш орқали умумхўжалик фаолиятининг фойдаси (УХФ) аниқланади:
УХФ = АФФ + МФД – МФХ

Молиявий фаолият даромадларига қуйидаги даромадлар киритилади:



  1. Дивидентлар шаклидаги даромадлар;

  2. Фоизлар шаклидаги даромадлар;

  3. Узоқ муддатли ижара (лизинг) дан даромадлар;

  4. Валюта курси фарқидан даромадлар;

  5. Бошқа даромадлар.

Молиявий фаолият харажатларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  1. Фоиз шаклидаги харажатлар;

  2. Узоқ муддатли ижара (лизинг) бўйича фоизлар шаклидаги харажатлар;

  3. Валюта курси фарқидан зарарлар;

  4. Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар.


Download 170 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling