Молиявий натижалар ва рентабеллик кўрсаткичлари ва уларни ҳисоблаш усуллари


Солиқлар тўлангунга қадар бўлган фойда (СТФ) қандай аниқланади?


Download 170 Kb.
bet3/7
Sana15.03.2023
Hajmi170 Kb.
#1271920
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Молиявий натижалар ва рентабеллик ифодаловчи кўрсаткичларининг таҳлили

Солиқлар тўлангунга қадар бўлган фойда (СТФ) қандай аниқланади?
Бу фойда умумхўжалик фаолияти фойдасига (УХФ) фавқулотда юзага келган фойдани (ФФ) қўшиш ва фавқулотда юзага келган зарарни (ФЗ) чегириб ташлаш орқали аниқланади:
СТФ = УХФ + ФФ – ФЗ
Ҳисобот даврининг соф фойдаси қандай аниқланади?
Соф фойдани (СФ) аниқлаш учун солиқ тўлангунга қадар бўлган фойдадан (СТФ) даромад (фойда) солиғини (ДС) ҳамда фойдадан тўланадиган бошқа солиқ ва йиғимларни (БС) чегириб ташлаш керак:
СФ = СТФ – ДС – БС
Рентабеллик кўрсаткичлари корхонанинг молиявий фаолиятининг самарадорлигини ифодаловчи нисбий коэффицентлардир. Улар корхонанинг даромадлилигини, фойдалилигини ифодалайди.
Рентабеллик кўрсаткичлари корхонанинг у ёки бу холати бўйича фойдалилик даражасини таърифлаш ва уларга баҳо бериш учун ишлатилади.
Рентабеллик даражаси бир сўмлик маблағлар, харажатлар ва фондлар қийматига нисбатан олинган фойда ҳажмини ифодалайди. Агар ушбу кўрсаткич даражаси ошиб борса, фойдалиликнинг ошиб боришини билдиради. Ҳозирги вақтда рентабеллик кўплаган кўрсаткичлар орқали ифодаланди. Шулардан асосий кўрсаткичлари бўлиб, қуйидагилар ҳисобланади:

    1. Сотилган маҳсулотлар рентабеллиги

    2. Асосий воситалар рентабеллиги

    3. Активлар рентабеллиги

    4. Хусусий капитал рентабеллиги

    5. Перманент капитал рентабеллиги

Сотилган маҳсулотлар рентабеллиги. Буни (Рмр) аниқлаш учун маҳсулотларни сотишдан олинган ялпи фойдани (Яф) 100 фоизга кўпайтириб, сотилган маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш таннархига (ТН) бўлиш керак:
Рмр =
Бу рентабеллик харажатлардан фойдаланиш самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичдир, яъни 1 сўмлик қилинган харажатга қанча фойда олганлигини кўрсатади.
Асосий воситалар рентабеллиги. Бу ҳисобот давридаги соф фойдани (СФ) 100 фоизга кўпайтириб, асосий воситаларнинг ўртача йиллик қийматига (АИФ) бўлиш орқали аниқланади:
Рав =
Бунда, АИФ-асосий ишлаб чиқариш воситаларининг ўртача йиллик қиймати.
Бу рентабеллик асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини ифодалайди.

Download 170 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling