Молиявий таҳлил


Баҳо индивидуал индекси (i р) i р=р1/р0


Download 191.14 Kb.
bet8/14
Sana25.03.2023
Hajmi191.14 Kb.
#1293979
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
2 мавзу Иқтисодий таҳлилнинг методи ва унда қўлланиладиган анъанавий

Баҳо индивидуал индекси (i р)

i р=р1/р0

Бу ерда: p1 ва p0 – жорий ва ўтган даврларда маҳсулот бир бирлигини баҳоси (нархи).

Таннарх индивидуал индекси (i z)

i z=z1/z0

Бу ерда: z1 ва z0 – жорий ва ўтган даврларда маҳсулот бирлигини таннархи.

Сотилган маҳсулот миқдори бўйича базисли ва занжирсимон индекс


Чораклар

I

II

III

IV

Миқдор даражалари

q1

q2

q3

q4

Базисли индекс

-

q2/q1

q3/ q1

q4 /q1

Занжирсимон индекс

-

q2/q1

q3/ q2

q4 /q3

Боғлиқлик

q4/q1= q2/q1х q3/q2хq4/q3
ёки q4/q1:q3/q1=q4/q3хq

Сотилган маҳсулот хажми бўйича базисли ва занжирсимон индекс


Чораклар

I

II

III

IV

Миқдор даражалари

q1р1

q2р2

q3р3

q4р4

Базисли индекс

-

q2р1/q1р1

q3р1/q2р1

q4р1/q3р1

Занжирсимон индекс

-

q2р1/q1р1

q3р2/q2р2

q4р3/q3р3

Омиллар таъсирини хисоблаш йўллари


Кўрсаткичлар

Ўтган йил

Ҳисобот йили шартли

Ҳисобот йили

Маҳсулот сотишдан соф тушум

q0р0

q1р0

q1р1

Сотилган маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи

q0с0

q1с0

q1с1

Сотишдан ялпи фойда

q0р0-q0с0

q1р0-q1с0

q1р1-q1с1

Сотув рентабеллиги

q0р0-q0с0/q0р0

q1р0-q1с0/q1р0

q1р1-q1с1/q1р1

Сотишдан ялпи фойдага баҳо омилининг тасири

х

х

q1р1-q1р0

Сотишдан ялпи фойдага микдор омилнинг тасири

х

х

q1р0-q0р0

Сотишдан ялпи фойдага таннарх омилининг тасири

х

х

q1с1-q1с0

Гурухлаш усули

Гурухлаш деганда ўрганилаётган тўпламни таълукли белгилари бўйича сифат жиҳатдан бир хил булган гурухчаларга ажратиш тушинилади. Агар статистикада гурухлаш ходисаларни умумлаштириш ва типларга ажратиш мақсадида фойдаланилса,таҳлилда ўртачаларни мохиятини тушинтиришга,бу ўртачадаги алоҳида бирликларни ролини кўрсатишга, ўрганилаётган кўрсаткичлар орасида ўзоро боғлиқликларни аниқлашга ёрдам беради.

Ҳал қиладиган масалалари (вазифалари) нуқтаи назардан гурухлашлар типологик, структурали ва аналитик турларга булинади.

Типологик гурухлаш - тўпламни сифат жихатдан бир хил булган гурухларга ажратишни;

Структурали гурухлаш- кўрсаткични ички тузилишини,унинг алоҳида қисимларини ўзоро нисбатларини ўрганиш мақсадида гурухларга ажратишни;

Аналитик гурухлаш- кўрсаткичлар орасидаги богланишларни ўрганиш мақсадида амалга ошириладиган гурухлашларни англатади.

Тузилишининг мураккаблиги жихатдан оддий гурухлашлар ва комбинацияли гурухлашлар таркибланади.

Битта белги бўйича амалга оширилган гурухлашлар оддий гурухлаш деб айтилади.Агар битта белги бўйича битта гуруҳлашни, шу гурухга кирувчи бошқа бир белги бўйича яна бошқа гурухлашни амалга оширилса бундай гуруҳлаш комбинацияли гурухлаш деб айтилади.

Гурухларни тузишда тўпламни гурухларга бўлиш,гурухлар сонини белгилаш ва гурух интервалини аниқлаш масаласига жиддий ёндашиш зарур.

Гурухлашлар алгоритминиқуйидаги кетма кетликда белгилаш мумкин:

таҳлилнинг мақсадини аниқлаш;

ахборотларни йиғиш;

гурухлаш учун асос қилиб олинган белги бўйича тўпламни ранжировка қилиш;

тўпламни таксимлаш интервали (оралиги)ни танлаш ва уни гурухларга ажратиш;

гурухлаш ва омилли белгилар бўйича ўртача гурух кўрсаткичларини аниқлаш;

олинган ўртача микдорларни таҳлил қилиш, ўзоро боғлиқларни ва натижавий кўрсаткичга омилли кўрсаткичларни таъсир йуналишини аниқлаш.

Молиявий ҳолат рейтинги бўйича гуруҳлаш


Молиявий ҳолат рейтинги

Гурухдаги корхоналар сони

Гурух бўйича молиявий ҳолатнинг ўртача рейтинг баҳоси

1.5- 4.5

20

2.250

4.6 - 6.0

30

3,760

6.1 дан юқори

12

6,230

Жами

62

4.560

Download 191.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling