Шуни таъкидлаш лозимки,таҳлилнинг ҳар бир турига ўзининг услуби тўғри келади. Услуб деганда у ёки бу ишни бажаришнинг усуллари, мақсадга мувофиқ қоидалари мажмуи тушунилади. Иқтисодий таҳлил услуби деганда молиявий-хўжалик фаолиятни аналитик тадқиқ қилишнинг усуллари ва тартиблари тушунилади. Таҳлил услубини шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин: умумий ва хусусий услубларга. Умумий услуб –барча таҳлил турлари ва турли фанлар доирасида қўлланиладиган,фан объектларини ўрганишда бир хилда фойдаланадиган усуллар ва тартиблар тизимидир. Хусусий услуб –фақат шу фаннинг ўзига тегишли бўлган, тадқиқот объектига қараб танланадиган усуллар ва тартиблар тизимидир. Таҳлил методининг ўзига хос хусусиятлари, унинг бошқа фанлардан фарқли жиҳатлари нималардан иборат? - Иқтисодий таҳлил методининг муҳим хусусияти шундаки унда фақат ўзгариш, ривожланишнинг ўзигина эмас, балки унинг сабаб-оқибат боғланишлари ҳам ўрганилади. Кўрсаткичлар ва уларнинг ўзгаришига таъсир этувчи бирликларни аниқлашга муҳим аҳамият қаратилади.
- Иқтисодий таҳлил методининг яна бир муҳим хусусияти шундаки, кўрсаткичнинг нафақат сабаб-оқибат боғланишларидаги натижалари балки уларнинг келгусидаги кутилишларини прогнозлаш имкони ҳам туғилади.Яъни, молиявий таҳлилда нафақат реал ҳолат, балки унинг кутилаётган натижалари ҳақида ҳам огоҳ бўлинади.
- Иқтисодий таҳлил методининг яна бир ўзига хос томони ўрганилаётган кўрсаткичларни ўзаро таъсирини ва боғлиқлигини аниқ ҳисоблаб кўрсатиб беришдир.
Дедуктив усул асосан молия – иқтисодий таҳлилда қўлланилади. Бунда аввало хўжалик фаолиятини белгиловчи умумий кўрсаткичлар ўрганилиб, сўнгра улар бўлакларга бўлинади. Кўрсаткичларни бўлакларга бўлиш аслини олганда таҳлил демакдир. - Дедуктив усул асосан молия – иқтисодий таҳлилда қўлланилади. Бунда аввало хўжалик фаолиятини белгиловчи умумий кўрсаткичлар ўрганилиб, сўнгра улар бўлакларга бўлинади. Кўрсаткичларни бўлакларга бўлиш аслини олганда таҳлил демакдир.
- Индуктив усул кўпинчa теxник-иқтисoдий тaҳлилдa қўллaнилaди, яъни aввaл, aйрим oлингaн иш учaсткaлaридaги кўрсaткичлaр ҳaр тoмoнлaмa текширилиб, сўнгрa aнa шу aниқ кўрсaткичлaрдaн кoрxoнaнинг xўжaлик фaoлиятини белгилoвчи умумлaшгaн иқтисoдий кўрсaткичлaр дaрaжaсигa чиқилaди.
Do'stlaringiz bilan baham: |