Валюта баланси
|
Валюта маблағларининг кирими
|
Валюта маблағларининг чиқими
|
Валюта маблағлари давр охирига қолдиги
|
Вб+Вк = Во+Вч
|
Вк = (Во+Вч) - Вб
|
Вч = (Вб+Вк) -Во
|
Во= (Вб+Вк) -Вч
| Индекс усули Индекс сўзи лотинча “Index” атамасидан олинган бўлиб белги, кўрсаткич деган маънони билдиради. Ҳар қандай кўрсаткич ҳам индекс маъносида бир хилда ишлатилмайди. Таҳлилда, статистикада индекс деганда - бевосита қўшиб бўлмайдиган бўлаклардан ташкил топган икки тўпламни таққослаш тушунилади. Таҳлилда шундай ҳодисалар учрайдики, уларга мумкин бўлмаган шароитда умумлаштириб баҳо бериш зарурияти туғилади. Бу каби муаммоларни ечиш учун таҳлилда маҳсулот ҳажми индекси, баҳо, таннарх, меҳнат унумдорлиги ва бошқа индекслар ҳисобланади. Индекслар тўплам бирликларини қамраб олишига қараб индивидуал ва умумий индексларга бўлинади. Индивидуал индекслар тўпламнинг айрим элементларининг ўзгаришини таърифлайди. Таққосланиш асосига қараб индекслар базисли ва занжирсимон индексларга бўлинади. База ўрнида қабул қилинган миқдор билан қолганлари таққосланса бу индекслар базисли, ўзидан олдинги давр билан таққосланса занжирсимон индекслар дейилади. Индекслаштирилаётган миқдорларнинг характери ва мазмунига қараб индекслар миқдор(физик ҳажм) ва сифат курсаткичлари индексларига бўлинади. Индекс усулида ҳодисанинг миқдори (физик хажми)-q; нархлар-р; таннарх –с; унумдорлик- ҳарфлар билан белгиланади. Жорий давр кўрсаткичи “1” сатр ости ишорачаси, ўтган давр эса “0” –билан ифодаланади. “i” ва “I” лар индивидуал ва умумий индексларни ифодалайди, “” – йиғиндини билдиради. Индивидуал индекслар қуйидагича ифодаланади: Маҳсулот физик ҳажми индивидуал индекси (i q) i q=q1/q0 Бу ерда: q1 ва q0 - жорий ва ўтган даврларда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг физик ҳажми. Бу индекс юқорида таъкидлаганимиздек, маҳсулот физик ҳажмини вақт, ҳудуд ва объектлар бўйича фақатгина битта маҳсулот учун ўзгариш характерлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |