Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Тарихи Алиқули Амирлашкар. - Б. 82–83
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Тарихи Алиқули Амирлашкар. - Б. 82–83. 3 Ансоб ус-салотин ва таворих ул-хавоқин. (Қўқон хонлиги тарихи). - Т.: Шарқ. -1995. 4 Ансоб ус-салотин ва таворих ул-хавоқин. –Б. 32 - 48. 5 Мулло Олим Махдумхожа. Тарихи Туркистон. Туркистон генерал губернаторлиги кутубхонаси. -Т.: 1915. 31 Масалан, муаллиф Алиқули Амирлашкар шахсига баҳо беришда асосан бир томонламаликка йўл қўяди. Алиқули Амирлашкарни давлат бошқарув ишларидан мутлақо бехабар ва ҳукумат мансабларини билимсиз кишиларга бериб, халқнинг оғир аҳволга тушишига сабаб бўлган эди, дея баҳо беради. 1 Бироқ, манбалар Алиқулининг камчиликлари ва хатоларини инкор қилмаган ҳолда, унинг ниҳоятда обрўли ва ҳурматга лойиқ киши бўлганлигини ҳам инкор этмайди. Шулардан ҳам кўринадики, Алиқули шахсига бўлган муносабат турлича ва бу унинг ҳам шахс сифатида, ҳам давлат арбоби сифатида мураккаб характерга эга эканлигини англатади. Маҳаллий тарихчилар томонидан яратилган асарлар орасида Муҳаммад Юнус Тоибнинг «Тарихи Алиқули Амирлашкар» ва Муҳаммад Юнус Тошкандийнинг хотиралари, Мулло Ҳолибой Мамбетовнинг «Ўрус лашкарининг Туркистонда тарих 1269–1282 йилларда қилғон футуҳотлари» асарларини алоҳида кўрсатиб ўтиш лозим. Бу асарлар биографик руҳда ёзилганлиги билан бирга уларда Алиқули Амирлашкар билан бир сафда туриб Россия империяси босқинчиларига қарши курашган ва хонликнинг сиёсий бошқарувида биргаликда иштирок этган одамлар томонидан ёзилгани учун воқеалар тафсилотига нисбатан ҳаққонийроқ баҳо берилган. Шу билан бирга ушбу манбаларда Қўқон хонлигининг ижтимоий–сиёсий, иқтисодий, дипломатик ва ҳарбий соҳалар тарихи ўша давр шароитига асосан ёритиб берилган. Қўқон хонлиги тарихини фақатгина юқорида келтирилган маҳаллий тарихчилар асарлари асосидагина ёритилса, бир ёқламаликка йўл қўйилиши табиий. Маҳаллий манбалар билан биргаликда архив ҳужжатлари ҳам хонлик тарихини ўрганишда муҳим ва зарур манбалар бўлиб хизмат қилади ва уларни ўрганмай туриб, хонликнинг сўнгги даврлари тарихини мукаммал ўрганиб бўлмайди. Энг аввало хонлик тарихини ўрганишда «Қўқон хонлиги архиви» ҳужжатлар жамғармаси ниҳоятда катта ўрин тутади. 2 Бу жамғармадан хонлик саройида битилган фармонлар, турли иқтисодий ва сиёсий ҳарактерга эга бўлган ҳужжатлар ўрин олганки, улар билан бевосита танишиш мумкин. Бу жамғарманинг Алиқули Амирлашкар шахси ва фаолияти билан боғлиқ айрим ҳужжатлар билан танишиш жараёнида шу вақтларгача «Олимқул» ёки «Алимқул» тарзида номи нотўғри 1 Тарихи Туркистон. Б. 71. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling