Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Пантусов Н.Н. Теварихи Шахрухие // Туркестанские ведомости. -1876. -№30


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Пантусов Н.Н. Теварихи Шахрухие // Туркестанские ведомости. -1876. -№30. 
 
3
Бесембиев Т.К. «Тарих-и Шохрухи» как исторический источник. Алма-Ата. «Наука», 1987. – C 200; 
«Тарих–и Шохрухи» о Восточном Туркестане // Из истории Средней Азии и Восточного Туркестана в ХV 
– ХIХ вв. –Т., 1987. – С. 162-174.
 
4
Киргизский рассказ о русских завоеваниях в Туркестанском крае / Текст, перевод и приложения. – Спб., 
1894.
 


28 
этилган ва олим томонидан рус тилидаги таржима ва изоҳлар билан 
нашрдан чиқарилган.
Оқжар волостининг Чорбулоқ овулида 1856 йилда туғилган ва 
қозоқларнинг Шанишқли уруғидан бўлган Мулло Ҳолибойнинг отаси 
Алиқули Амирлашкар қўшинида аламбардор лавозимида бўлиб, 
Оқмасжиднинг босиб олинишидан Тошкент мудофаасигача бўлиб 
ўтган барча жангларда иштирок этган. Кейинчалик унинг айтиб берган 
тафсилотлари асосида Мулло Ҳолибой ўз асарини ёзиб қолдирган.
1
Китобнинг Н.И.Веселовский томонидан чоп этилган нашрида рус 
тилидаги таржима ва изоҳлар билан бирга, арба алифбосидаги қўлёзма 
варианти ҳам тўлиқ берилган ва унинг умумий ҳажмиҳар бири 16 
сатрдан иборат 105 бетни ташкил этади. Асар асосан шеърий йўл билан 
ёзилган. 
Мулло Ҳолибой ўз асарини Оқмасжид беги Ёқуббекнинг чор 
қўшинларига қарши мудофаа курашлари тафсилотларидан бошлайди. 
Асарда Қўқон хонларининг босқинчиларга қарши курашларда тутган 
чоралари, ҳар бир шаҳар ва қалъа учун олиб борилган жанглар, ҳар бир 
жангни бошқариб борган саркардалар ва уларнинг фаолиятлари
Авлиёота, Туркистон, Чимкент, тошкент шаҳарларининг чор 
қўшинлари томонидан босиб олиниши воқеаларини кенг шарҳлаб 
беришга ҳаракат қилади. У ўз асарида Мулло Алиқули Амирлашкар ва 
унинг фаолиятига юқори баҳо беради. Айниқса, Амирлашкарнинг жанг 
қилиш услублари, ҳарбий ислоҳотларни амалга ошириш йўлидаги саъй-
ҳаракатлари, 
Иқон 
жангидаги 
муваффақияти 
ва 
Тошкент 
мудофаасидаги олиб борган жангларини тўлиқ ёритиб беради. 
Асарнинг яна бир хусусиятли томони шундаки, унда бошқа манбаларда 
мутлақо учрамайдиган Алиқули Амирлашкарнинг ўлими олдидан 
Тошкент мудофаачиларига қилган васиятлари ҳам ўрин олган.
2
Асл қўлёзма нусхаси йўқолиб кетган яна бир шундай асар 
Муҳаммад Юнус Тошкандийга тегишли. У асли тошкентлик бўлиб, 
анча ўқимишли одам бўлган. Кейинчалик эса Қўқон хонлиги саройида 
мирзо, закотчи лавозимларида ишлаган. У саройдаги хизмати давомида 
сиёсий ҳаётда рўй бераётган жуда кўп воқеаларга гувоҳ бўлган. 
Муҳаммад Юнус Тошкандий ўзининг кўрган кечирганлари ва 
эшитганларига ҳамда аввал ёзилган китобларга асосланиб, Қўқон 
хонлигининг 1805 -1865 йилларга тааллуқли тарихини ёзиб қолдирган. 
Бунда у Олимхон, Умархон ва Муҳаммад Алихон ҳукмронлиги даврига 
1
Ўрус лашкарининг Туркистонда тарих 1269-1282 саналарда қилғон футухотлари. -Б. 4-5.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling