Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Из истории Кокандского ханства. -С.12
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Из истории Кокандского ханства. -С.12. 3 XIX аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Қўқон хонлигида тарихнависликнинг ривожланиши: Тарих фанлари д-ри… -Т., 1998. –Б. 233. 30 тарихий шахслар фаолиятларининг моҳиятини нотўғри талқин қилиш ҳоллари учрайди. Тарихчиларнинг бундай йўл тутишларига ХХ аср бошларига келиб ижтимоий ва сиёсий ҳаётнинг барча соҳаларида мустаҳкам ҳукмронлигини ўрнатган чор ҳукуматининг цензураси сабаб бўлган бўлиши сир эмас. Улар томонидан яратилган асарлар аввалги манбалар асосида ёзилган бўлишига қарамасдан, айрим маълумотларнинг нотўғри ёки бузиб талқин қилиш ҳоллари учрайди. Масалан, Исҳоқхон Ибрат Маллахоннинг ўлдирилиши воқеаларига тўхталиб, «1278 ҳижрийда вазирлари Мулло Алиқули (қўлёзмада Олимқули – З.И) ва Олимбек қирғизлар ва неча иноқлар қўлида Маллахон ўлдирилди. Бу ишда Мулло Алиқули бош экан»,- дея баҳо беради. 1 Бошқа манбаларда эса Алиқули Амирлашкарнинг бу ишга алоқаси бўлмаганлиги ва аксинча у фитначиларни жазолаганлиги кўрсатилади. 2 Яна бир муаллиф - Мирзо Олим Мушрифнинг «Ансоб ус-салотин ва таворих ул хавоқин» асари Қўқон хонлиги тарихининг ташкил топишидан сўнгги кунларигача бўлган тарихий воқеаларни ёритишда муҳим ўрин тутади. 3 Бу асарда XIX асрнинг 50-60-йилларида содир бўлган сиёсий воқеалар таҳлилига катта ўрин берилади. Худоёрхон, Маллахон, Шоҳмурод, Султон Саййидхонларнинг тахтда ўтирган вақтларида юритган сиёсатлари, шу вақтда хонликдаги умумий аҳволни ёритиш билан бир қаторда Алиқули Амирлашкар шахсига ҳам катта ўрин беради. Мирзо Олим Мушриф Алиқулининг сиёсий ва ҳарбий соҳадаги фаолиятини ёритишда унга ижобий ёндошсада, айрим ҳолларда Алиқули Амирлашкарни «Мулло Олимқули Амирлашкар» деб атаса, баъзан «Мулло Олимқули шайтон» 4 каби номлар билан атайди ва Алиқули фаолиятини баҳолашда турлича ёндашади. Шундай ҳолатни Мулло Олим Маҳдумхожанинг «Тарихи Туркистон» асарида ҳам учратиш мумкин. «Тарихи Туркистон» асари Мулло Олим Маҳдумҳожа томонидан ёзилган Қўқон хонлиги тарихига бағишланган тарихий асар бўлиб, унинг бугунги кунда тошбосма нусхаси сақланиб қолган. 5 Мулло Олим Маҳдумхожа яшаган давр ва асарнинг ёзилиш вақти асарда келтирилган воқеалардан анча кейин бўлганлиги учун ҳамда чор ҳукуматининг маҳаллий тарих асарларига қўйилган цензураси оқибатида айрим ҳолларда воқеларнинг бузилган талқини учрайди. 1 Исхоқхон Ибрат. Фарғона тарихи. -Т.: Мерос, 1991. - 302 б. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling