Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Набиев Р.Н. Из истории Кокандского ханства. -С.55
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Набиев Р.Н. Из истории Кокандского ханства. -С.55. 3 Ўша жойда. 41 саройдаги ҳокимият учун интилаётган кучларнинг ўзаро тўқнашуви, фитналар, тахтга бўйсунмаслик ва Худоёрхон томонидан фуқароларнинг барча қатламлари манфаатларини кўзлаб сиёсат юритилмаганлиги, қолаверса бир қанча вақтлардан буён тахтни қўлга киритишни кўзлаб юрган Маллахоннинг шахсий манфаатлари асосида юзага келган эди, деб ҳам қараш лозим. 1858 йилда Маллабек Алиқули ёрдами билан айни дамда Бухоро амирига қарши жангда бўлган Сўфибек ва Шоҳмуродларнинг йўқлигидан фойдаланиб, уларнинг ҳукми остида бўлган Андижон ва Марғилонни қўлга киритади. 1 Кейинги юришлар Қўқонни эгаллашга қаратилади ва ака – ука ўртасидаги жанг Самончи мавзесида бўлиб ўтади. 2 Маллахон бу жангда ғалабага эришади ва бир неча кунлик қамалдан сўнг, Қўқонни эгаллайди. Маллахоннинг бу ғалабаси ва тахтни эгаллаши Тошкент ҳокими Султон Муродбек, Ўтамбой қўшбеги, Андижон ҳокими Сўфибек ҳамда қурамаликлар томонидан муборакбод этилади ва унинг қонуний тахт эгаси бўлганлиги эътироф этилиб, Маллахонга ўз тобеликларини билдирадилар. 3 Худоёрхон эса ўзини қўллаб-қувватловчи куч қолмаганлиги туфайли Бухоро амири ҳузуридан паноҳ топади. Маллахон тахтга ўтиргач, биринчи навбатда хонликда тартиб ўрнатишга ва хон ҳокимиятини кучайтиришга киришади. Давлатни бошқаришда Маллахон қаттиқ сиёсат юритади. Бу ҳақда тарихчи Мирзо Олим Мушриф, - «[Маллахон] чунон тез ва сиёсатлик бўлди ва андак баҳона бирлан етмиш беш тахта урдирар эрди. Мардумни қўрқитиб олди, сипоҳ ва фуқаро доим ваҳму–ҳаросда эрдилар”- деб ёзиб қолдирган эди. 4 Шунга қарамай, Маллахон тахтни эгаллашда ўзига ёрдам берганларнинг хизматларини унутмайди. Уларга ўзига содиқ ва шу билан бирга ўзини қўллаб - қувватловчи ҳамда марказий ҳокимиятни кучайтиришда асосий омил бўлувчи ҳарбий, сиёсий куч эгаларини шакллантириш мақсадида турли мартабалар, вилоят ва бекликлар ҳокимлигини топширади. Шу ўринда айтиб ўтиб жоизки, 1 Ансоб ус – салотин ва таворих ул–хавоқин. –Б.61-62; Набиев Р.Н. Из истории Кокандского ханства. – С.55. 2 Худоёрхон ва Маллахон ўртасидаги кураш жойини Муҳаммад Юнус Тоиб (Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.18), Мирзо Олим Мушриф (Ансоб ус – салотин ва таворих ул – хавоқин. –Б.62), Л.Соболев (Краткий обзор положения дел в Коканде. Туркестанский сборник. Т.152)лар Самончи мавзеси деб кўрсатсалар, Р.Набиев Риштон (Из стории Кокандского ханства. –С.55)да, В.Наливкин эса (Краткая история Кокандского ханства. Казань, -1886. -С188) Қашғар қишлоғида деб кўрсатадилар. Тўқнашув аслида Самончи мавзесида бўлиб ўтган. 3 Ансоб ус–салотин ва таворих ул–хавоқин. –Б.61-62; Из истории Коканского ханства. -С.56; Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. -Б.111; Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.19-21. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling