Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Соболев Л. Краткий обзор положения дел в Коканде. Туркестанский сборник, Т.152
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
1 Соболев Л. Краткий обзор положения дел в Коканде. Туркестанский сборник, Т.152. 2 Тарихи жадиди Тошканд. –Б.203. 3 Набиев Р.Н. Из истории Кокандского ханства. -С.52; Тарихи жаҳоннамойи. Б.242б. 4 П.П.Иванов. Очерки по истории Средней Азии.. (XVI-середина XIXв.). -М., 1958. -С.212; Тарихи жаҳоннамойи. –Б.242б – 243а; Ансоб ус - салотин ва таворих ул - хавоқин. -Б.49. 40 амалдорлардан Мирзо Аҳмад қўшбеги ва Дўстмуҳаммад дастурхончиларни Худоёрхоннинг юрт ва фуқаро ҳолидан бехабар ва ғофил бўлишида асосий айбдорлар ҳисоблаб, уларни қатл қилмоқчи бўлади. Бироқ бошқа амалдорларнинг аралашувларидан сўнг ўз фикридан қайтиб, одамлари билан Қўқондан чиқиб Андижонга кетади. 1 Маллабекнинг бу иши Худоёрхонда норозилик уйғотиб, бош вазирнинг аралашуви билан эса қатлга ҳукм қилинди. Айнан шу сабаб йирик давлат амалдорлари ва бир қатор қирғиз - қипчоқ жамоалари ва уруғлари бошлиқларининг Маллабекка хайрихоҳлигини янада кучайтириб юборди. 2 Андижонда Маллабек бошчилигидаги гуруҳ Худоёрхонни тахтдан ағдариб, тахтни эгаллаш режасини амалга оширишга киришади. Бу ердан Маллабек ўзининг энг ишончли кишиларидан бирига айланган Мулло Алиқулининг маслаҳати билан Ўшга келади. У Ўшда Олимбек додхоҳ, Сайидбек додхоҳ ва бошқа нуфузли кишилар билан иттифоқ тузиб, ҳокимиятни ўз қўлига олиш ва мамлакатда тартиб ўрнатиш фикрида эканлигини айтади. Бу ерда бир қанча маслакдошлар орттириб, ҳарбий кучга эга бўлган Маллабек яна қайтиб Андижонга, Тошлоқ мавзесига келади ва бу ерда Алиқулининг ҳовлисида хонлик рутбасига кўтарилади. Улар шу ерда туриб ҳокимиятни эгаллаш учун тайёргарлик кўра бошлайдилар. 3 Маллахоннинг бу ҳаракатини давлатга қарши сиёсий жиноят ёки сиёсий фитна сифатида, ислом динига ва қонунларига мос келмайдиган ҳамда шариат йўл қўймайдиган бир ҳаракат деб ҳам баҳолаш мумкин, бироқ, юқоридаги маълумотлардан кўринадики, Маллахон юртда тартиб ўрнатиш, саройдаги бошбошдоқликларни тугатиш, ўзаро фитналарга барҳам бериб, кучайиб бораётган Россия имериясининг босқинчилик тажовузини олдини олиш мақсадида ҳокимият учун кураш олиб борган. Унинг бу мақсадини кўпгина амалдорлар ва давлат арбоблари, дин пешволари ҳам қўллаб қувватлаган эдилар. Бироқ, Маллахоннинг тахт учун кураш олиб бориши ва тахтга келиши илгари ҳокимият эгалари бўлиб, давлат сиёсий бошқарувига ниҳоятда катта таъсир ўтказиб келган қирғиз - қипчоқ зодагонларининг мақсадлари асосида амалга оширилди, деб қараш нотўғри бўлади. Гарчи бунда катта ҳарбий куч ва мавқе эгалари бўлган қирғиз-қипчоқ зодагонлари Маллахонга яқиндан ёрдам берган бўлсаларда, бу кураш 1 Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.17; Муҳаммад Юнус Тоиб. Тарихи Алиқули Амирлашкар // Шарқ юлдузи. 1996. №1-2. –Б.214-217. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling