Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Ансоб ус – салотин ва таворих ул – хавоқин. –Б.65


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
3
Ансоб ус – салотин ва таворих ул – хавоқин. –Б.65.
 
4
Маллахонни ўлдирган фитначилар сифатида Олимбек парвоначи (қирғиз), Хидирбий эшикоғаси (қирғиз), 
Шодмонҳожи парвоначи, Худойназар додҳоҳ, Дўст мехтар (юз қабиласидан), Муҳаммад Иброҳим 
мирзобоши Косоний, Хидир додҳоҳ кабилар кўрсатиб ўтилади. Қаранг: Тарихи жаҳоннамойи. 269а; Тарихи 
Алиқули Амирлашкар. –Б.81; Набиев Р.Н. Из Истории Кокандского ханства. –С.288.
 


48 
кескинлаштириб юборади. Вазиятни тўғри баҳолай олган Алиқули ўз 
маслакдошларидан Бекмуҳаммад билан биргаликда Қўқондан чиқиб, 
Самғир яқинига келиб жойлашадилар. Уларнинг қасдида юрган Хидир 
додхоҳ, Ирисали понсад ва Худойназар туркманлар шу ерда қўлга 
олинади ва қатл этилади.
1
Фитнанинг 
ташаббускорларидан 
бири 
ҳамда 
парокандаликларнинг асосий сабабчиларидан бўлган Олимбек додхоҳ
**
ҳам бир оз кейинроқ қўлга олинади ва қатл этилади. Мирзо Олим 
Мушриф Алимбек додҳоҳнинг Шодмонҳожи мингбоши буйруғи билан 
Чўтан понсадбоши ва Алиқули ясовул томонидан Ўрда ичида қатл 
қилинган эди, дея таъкидлаб ўтади.
2
Тахтга эса ҳали вояга етмаган Шоҳмурод чиқарилди. 
Бу воқеалар жараёнида хонликдаги ички сиёсий вазият ниҳоятда 
кескинлашиб кетади ва айни вақтда Бухоро амирининг собиқ Қўқон 
хони Худоёрхон билан биргаликдаги хонликка қарши ҳарбий 
ҳаракатлари бошланди.
Бухоро амири қўшинлари ёрдамида тахтни эгшаллаш учун
қўшин билан кириб келган Худоёрхонга қарши Шодмонҳожи 
мингбоши ва Алиқули Яккатут ва Қува оралиғидаги катта ҳудудда 
мудофаани ташкил этдилар. Икки ўртада бўлиб ўтган дастлабки 
тўқнашувдаёқ томонлар 6000 киши йўқотдилар. Мағлубиятга учраган 
Худоёрхон эса 800 кишилик қўшин билан қолди.
3
Мирзо Олим 
Мушрифнинг ёзишича, Худоёрхон бу тўқнашувдан сўнг бор – йўғи 100 
кишилик қўшин билан қолган.
4
Алиқули жанг ҳаракатлари билан машғул бўлиб турган бир 
вақтда Асакада йигирма мингдан ортиқ қипчоқлар жамоаси йиғилиб, 
Шохруҳхонни хон деб эълон қилишди. Р.Н.Набиевнинг манбаларга 
асосланган ҳолда кўрсатиб ўтишича, Мадалихоннинг ўғли сифатида 
тахтга чиқарилган Шохруҳхон аслида пахсачи уста Хайит 
Муҳаммаднинг ўғли бўлган ва бу билан Қўқон тахтида сохта хон 
ҳукмронлиги бошланди, дея таъкидлаб ўтади.
5
Алиқули бунга йўл қўймаслик мақсадида Яккатут яқинида беш 
мингга яқин қипчоқларни қириб ташлайди. Тахт учун курашларнинг бу 
1
Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.82-83.
 
**
Олимбек додхоҳни Алиқули Амирлашкар билан адаштирмаслик лозим. Шуни алоҳида кўрсатиб ўтиш 
жоизки, Алиқули Амирлашкар турли мансаб ва вазифаларни эгаллагани манбаларда кўрсатиб ўтилган 
бўлсада, бироқ уларнинг биронтасида ҳам унинг «додҳоҳ» мансабида бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай 
маълумот учрамайди. Олимбек додҳоҳ эса аксинча, ҳеч қачон «мингбоши» ёки «амирлашкар» унвонида 
бўлмаган.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling