Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 23-й.ж. 43-45 – вв


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 23-й.ж. 43-45 – вв.
 
3
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 22-й.ж. 442-443 – вв.
 
4
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 23-й.ж. 103-в.
 
5
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 23-й.ж. 168-169 – вв.
 


45 
доиралари Ўрта Осиё хонликларига, хусусан Қўқон хонлигига қарши 
ҳарбий ҳаракатларни кучайтириш ҳамда хонликнинг ички ҳудудларига 
жадал кириб бориш ва ишғол қилиш режасини ишлаб чиқа бошлади. Бу 
масалага империянинг энг тажрибали ҳарбий саркардалари жалб 
этилди. Генерал-адъютант граф Д.Милютин ҳарбий вазир лавозимига, 
граф Н.Игнатьев эса Бош штаб Осиё бўлими бошлиғи лавозимига 
тайинланди. Айни вақтгача йиғилган жосуслик маълумотлари ва 
ахборотлар чуқур таҳлил қилиниб, XIX асрнинг 60 – йилларидан 
бошлаб Қўқон хонлигига қарши ҳарбий ҳаракатлар кенг кўламда 
амалга оширила бошланди.
1
Ўз навбатида Қўқон хонлигида ҳам ташқи сиёсий вазиятни яхши 
англаган давлат раҳбарлари ҳимоя учун зарурий чораларни алоҳида 
эътибор бера бошладилар. 1860 йилда Маллахон чор Россияси 
ҳужумларига қарши курашни ташкил этиш учун Тошкентга келди. У 
Тошкентдан Рустамбек ва Нормуҳаммад қипчоқ бошчилигида бир 
қанча қўшинни чор Россияси ҳарбий қўшинларининг йўлини тўсиш ва 
уларга қарши кураш олиб бориш учун жўнатди. Бу қўшин айтарли 
катта жанглар олиб бормасдан, бир оз муддатдан сўнг ортига қайтди. 
Бу орада чор Россиясининг босқинчи ҳарбийлари Қўқон 
хонлигининг 
Пишпак, 
Тўқмоқ 
каби 
қалъаларига 
дастлабки 
босқинчилик ҳужумларини амалга оширади. 
Пишпакни ҳимоя қилишда Шодмонҳожи мингбоши, Қаноатшоҳ 
оталиқ ва Олимбек додҳоҳлар ўз қўшинлари билан биргаликда ҳаракат 
қиладилар. Бироқ, Мулла Ниёз Ҳўқандийнинг ёзишича, Олимбек 
додҳоҳ умумий қўмондонлик масаласида Қаноатшоҳ билан келиша 
олмай қолади ва ўз қўшинларини олиб, хоинларча мудофаани тарк 
этади.
2
Қаноатшоҳ мавжуд қўшинлар билан Пишпакни қайтариб олади ва 
бир ой давомида бу ерда бўлиб, қалъанинг мудофаа қобилиятини 
мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Бироқ, амалга оширилган ишлар наф 
келтирмайди ва кўп ўтмай бу қалъалар чор қўшинлари томонидан 
босиб олинади.
3
Бу воқеадан сўнг Тошкент ҳокими Қаноатшоҳ Маллахон 
ҳузурига келиб, юзага келган вазиятни билдиради. У саройдаги 
эътиборли уламолар иштирокида Қўқон хонлигининг айни вақтдаги 
ҳарбий аҳволини таҳлил этиб, чор Россиясининг босқинчилигига 
қарши мудофаани кучайтириш масаласида ўз фикрларини ўртага 
1
Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида. –Б.62.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling