Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Тарихи Туркистон. –Б.98.
 
3
Из истории Коканского ханства. -С.57–59.
 
4
Ўша асар. –Б.59.
 


47 
У Бухоро амирлиги билан чегарадаги вилоятларга тинимсиз 
қўшин юбориб, кўплаб қирғинлар уюштирарди. Унинг олиб бораётган 
сиёсатидан норози бўлган бир қанча саркардалар Алимқул 
бошчилигида Маллахонни ўлдиришга қасд қилдилар. Маллахон бир 
кеча Ўрда ичида қотиллик учун ёлланган қандайдир бир қирғиз 
томонидан ўлдирилди».
1
Бироқ бу маълумотларнинг қанчалик 
ҳақиқатга яқинлигини юқоридаги сўзларни битган муаллифнинг ўзи 
ҳам таҳлил қилмаган ва оқибатда масалани мавҳумлигича қолдирган. 
Маҳаллий тарихчилар томонидан ёзиб қолдирилган манбаларда эса бу 
масала юзасидан мутлақо бошқача талқиндаги маълумотларни ўқиш 
мумкин. Шундай тарихчилардан бири Муҳаммад Юнус Тоиб бу ҳақда 
шундай ёзади: - «Алимбек додхоҳ қипчоқ катталари ва Маллахон хос 
одамларидан Хидир додхоҳ, Муҳаммад Иброҳим мирзобошиға ўхшаш 
Маллахон бадхўйликидан жондан тўйган одамлар иттифоқ бўлиб, бир 
кеча Маллахоннинг ётқон хобига бостириб кириб, қилич бирла чофиб, 
қилич зарби бирла шаҳид бўлуб, эртан Шоҳмуродбекни хон кўтариб, 
Шодмонҳожини мингбоши айлаб [дилар]».
2
Мирзо Олим Мушриф ҳам ушбу воқеани батафсил ёритишга 
ҳаракат қилади: -“Тарихга 1278 эрди (милодий 1862 йил – З.И.). Бир 
неча фасодгарлар ҳаммоми Мусулмонқулида жам бўлуб, Нормуҳаммад 
қўшбеги, Шодмонҳожи додхоҳ бош бўлуб, Қалмоқ дарвозасидан кируб, 
Маллахоннинг ётқон хос манзилига бориб, маст уйқуда ётқон жойида 
ўртага олиб, қилич бирла чобдилар. Даражаи шаҳодатга еткурдилар, 
шаъбон ойининг 26 сида, шаби душанба, вақти субҳда Шоҳмуродбекни 
хон кўтардилар”.
3
Бу ҳар икки маълумотдан кўринадики, Маллахонни ўлдирган 
одамлар орасида Алиқули бўлмаган.
4
Хоннинг қотиллари амалдорлар 
орасида катта нуфузга эга бўлган ва ўз мақсадларини амалга 
оширишда тўсқинлик қилиши мумкин бўлган Алиқулини ва унинг 
тарафдорларини йўқ қилиш пайига тушадилар. Биз бу билан Алиқули 
фитнадан мутлақо бехабар ёки у ҳокимиятни қўлга киритишга 
интилмаган эди, демоқчи эмасмиз. Маллахоннинг ўлдирилиши билан 
Қўқон тахтининг тақдири қирғиз-қипчоқ зодагонлари ўртасидаги 
курашга боғлиқ бўлиб қолди. Бу ички сиёсий вазиятни янада 
1
Алибеков М. Домашняя жизнь последнего Кокандского хана Худоярхана. Ежегодник Ферганской 
области. т .II Новый Маргилан, 1903. –С.83 – 84. 
2
Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.71-72.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling