Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 26 б -й.ж. 168-в


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 26
б
-й.ж. 168-в.
 


57 
ҳимоясида қипчоқ лашкарларининг Алиқулига хиёнат қилиб, унинг 
ҳалокатига йўл қўйганликларини келтириш мумкин.
1
Шу каби 
сабабларга кўра хонликда ўта мураккаб сиёсий вазият юзага келган эди. 
Ана шундай шароитда ҳокимият жиловини қўлга олган Алиқулига хон 
“амирлашкар” унвонини беради ва бу Алиқулининг ваколатларини 
янада кенгайтиради. 
Султон Саййидхоннинг Алиқули Амирлашкарнинг давлат 
олдидаги буюк хизматларини тақдирлаб, унга “амирлашкар” унвонини 
берганлиги ҳақидаги иноятномасида қуйидаги сўзларни ўқиш мумкин: 
- “... Чун зоҳирий ва маънавий аҳволнинг эгаси амири соҳиб ул-
фикр ва тадбир Мулло Алиқули лутфу - шафқат ва қаҳру - ғазаб кўзини 
дўсту-душманларга очибдир, шунинг учун уни чексиз шоҳона 
марҳаматимизга сазовор этиб, “амир ул-умаро” мансабига мансуб этиб 
сарафроз ва аржуманд этдик.
Тамоми уламо ва фузало, сайидлар, фуқаро ва тамоми 
лашкарнинг бошлиқлари (раусо) ва сардорлари, фуқаро ва раъиятнинг 
ҳаммалари машороалайх (Алиқули) ни “амири нофиз ул-ҳукми би-л-
истиқлол” (ҳукм чиқаришда мустақил амир) деб билиб, унинг мадҳи ва 
ҳурмати, эъзозлаш ва эҳтиромида қилча ғафлат ва ғофилликда 
қолмасинлар. Салтанат, кишварситонлик муҳум ишларини, яьни қўшин 
ва аскарларни жиҳозлаш, хокимлар ва аскар амалдорларни амалга 
қўйиш ва олиш, кўча-кўйларни тартибга келтириш, фасодчи ва 
бузғунчи кишиларнинг қатли, жазоси ва шунга ўхшаган ишларнинг 
соҳиби амр ва тафаккури бўлган амир (Алиқули – З.И.) га бердик. Ҳеч 
бир киши бир қарич ҳам унинг ҳукму фармойишидан чиқмасин, унинг 
ҳар бир ва ҳар қандай фармонини бажариши лозим ва итоат этиши 
вожиб деб билсинлар. Унинг ному-насабини амру фармонларда “амир” 
сифатисиз зикр қилмасунлар. 
Амири мазкур зоҳиран ва ботинан адлу инсоф ила ўзига фоҳира
2
кийим билан оро бериб, адлу инсоф расмида ғафлат ва бепарволик 
қилмасунлар. Зўрдан заифга жабру ситам етмаса, икки дунёда ҳам 
яхши номлари қолажак. Бу [ёрлиқ] зафарли сафар ойининг сешанба 
куни сана 1280 йили
3
таҳрир бўлди”.
4
Хонликда юз бераётган ички сиёсий жараёнларни диққат билан 
кузатиб турган чор Россиясининг Ўрта Осиёни босиб олишда иштирок 
1
Зияев Ҳ.З. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Б.158. 

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling