Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.115-116


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.115-116.
 
3
Ўша асар. –Б.121.
 


56 
Алиқули атроф вилоятлардан келган юрт улуғлари билан 
биргаликда маслаҳатлашиб, Маллахоннинг ўғли Султон Саййидхонни 
Намангандан олиб келтириб, хонлик тахтига ўтқазади. Бу воқеа 1863 
йил 9 июлда содир бўлган эди. Султон Саййидхон ўз навбатида 
Алиқулини 
давлат 
олдидаги 
хизматларини тақдирлаб, 
унга 
«Амирлашкар» унвонини беради.
1
Бу билан ҳаёти ва фаолияти жуда 
мураккаб кечган Алиқули Амирлашкарнинг Қўқон хонлигидаги 
ҳукмдорлик фаолияти бошланади. Хонликдаги сиёсий жараёнларни 
диққат билан кузатиб турган подшо армияси зобитлари Алиқулининг 
ҳокимият тепасига келишига алоҳида эътибор берган эдилар. Бу билан 
улар хонликда ҳокимиятдаги ўзгаришлар ва бунга сиёсий кучларнинг 
муносабатини кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Айни вақтда эса хонлик 
ички сиёсатидаги курашларнинг авж олиши империя манфаатлари учун 
айни муддао ҳисобланарди. 1863 йилда Ўрта Осиё хонликларидаги 
сиёсий вазият ҳақидаги қисқача шарҳининг Қўқон хонлигига тегишли 
қисмида полковник Веревкин шундай сўзларни қайд этади: - “Янги хон 
тахтга келиши билан ҳокимиятга қипчоқлар гуруҳи чиқди. Уларнинг 
орасида лаёқатли ва кучли шахслар кўпчиликни ташкил этади. Ёш 
хоннинг, яъни Султон Саййидхоннинг ҳомийси этиб ва оталиқ 
мансабига Мулла Али(м)қули тайинланди. У ёш бўлиши билан бирга 
бошқалардан ақллилиги ва кучли характерга эгалиги билан ажралиб 
туради. 
Али(м)қулининг 
маслаҳатчилари 
Мингбой 
додҳоҳ, 
Бекмуҳаммад удайчи кабилар бўлиб, катта таъсир ва мавқега эга 
кишилар ҳисобланади”.
2
Демак, хонликлардаги сиёсий вазиятни диққат 
билан кузатган чор ҳарбийлари ҳам ўз айғоқчиларидан олган 
хабарларни таҳлил қилиб, унга муносабат билдирганлар. Маҳаллий 
тарихчилар асарларидаги маълумотлар ва рус ҳарбийларининг махфий 
маълумотларидаги ўхшашлик бизнинг ҳам фикримизни тасдиқлайди, 
яъни, Алиқули Амирлашкар бирор-бир сиёсий куч орқасида ҳокимият 
тепасига келмаган, балки, ички сиёсий жараёнлар натижасида 
ҳокимиятга келди ва ўзига хос тарзда сиёсий кучларни бирлаштиришга 
ҳаракат қилди. Бунда Алиқули атрофига ўзига содиқ бўлган қипчоқ 
зодагонларини йиғганда балки катта хатоликка йўл қўйгандир, бироқ 
шароит ва зарурият энг содиқ ва энг ишончли кишиларни бошқарув 
ишларига қўйишни тақозо қиларди. Бу эса табиийки, бошқаларга хуш 
ёқмасди ва сиёсий зиддиятларни янада кучайтирар эди. Бироқ, бунда 
Алиқули фақатгина қипчоқлар манфаатини кўзлаган эди дейилса, катта 
хатога йўл қўйилади. Бу фикрнинг исботи тариқасида, Тошкент 
1
Муҳаммад Азиз Марғилоний. Тарихи Азизий.. –Б.108-110.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling