Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Ўша жойда. –Б.7-8. 
 
3
Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.8-9.
 
4
Ўша асар. –Б.18-19.
 
5
Ўша асар. –Б.24.
 


54 
турлича маълумотлар келтирилган. Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандий -
“Маллахон Фарғонанинг ҳукмронлик тахти ва фармондорлик аврангига 
ўтургондан сўнг, Алиқули (қўлёзмада Алимқул – З.И.) хизматларини 
эътиборга олиб, унга эшик оғаси ҳамда мири понсад унвонини берди.
Шундан сўнг у Чимён навоҳисининг ҳокими бўлди. Ўратепа 
фатҳида 
ҳам 
Алиқули 
жасорат 
кўрсатган 
эди, 
Маллахон 
ҳукмронлигининг охирида Марғилонда воли бўлди,”
- деб ёзса,
1
Мулло 
Юнус Тошкандий ўз хотираларида – “Қўқон эгаллангач, Маллахон 
Алиқулига (“Хотира”да Алимқул – З.И.) зинбардор мансаби, кўп ўтмай, 
мирохур мансабини берди,”
- деб ёзади.
2
Мулло Юнус Тошкандий ўзининг хотираларида ёзишича, 1858 
йил Маллахон Тошкентдалигида Алиқули эшикоғасини Мирзо Давлат 
Тожикнинг қизига уйлантиради. Қўқонга қайтгач эса, унга понсадбоши 
унвонини беради ҳамда байроқ топшириб, Чустнинг ҳокими деб эълон 
қилади.
3
Алиқули ана шундай мавқе ва мартабаларга эга бўлиб, 
хонликнинг сиёсий ҳаётида фаол иштирок эта бошлайди. 
Маллахоннинг ўлдирилиши ва Худоёрхоннинг бухороликлар ёрдамида 
тахтни қайтадан қўлга киритилиши жараёнларида эса унинг 
ҳокимиятдаги фаолияти ва таъсир доираси янада кенгайиб кетди. 
Амир Музаффар кўмагида дастлаб Хўжандни эгаллаган
Худоёрхон осонлик билан Қўқонни эгаллайди. Чунки юзага келган 
сиёсий вазият қўқонликларга ўз қўшинларини бирлаштириб
бухороликларга ва Худоёрхонга қарши чиқишга имкон бермаган эди. 
Бу вақтда Алиқули билан бирлашган Шодмонҳожи мингбоши 
Қўқоннинг “Марғилон дарвозаси”дан чиқиб, Андижондаги Тошлоқ 
мавзесига йўл оладилар. 
Тахтни эгаллаган Худоёрхон бу хушхабарни етказиш учун ўз 
валинеъмати – амир Музаффар ҳузурига Қаноатшоҳ оталиқни юборади.
Амир Қаноатшоҳни ўзи билан Бухорога олиб кетади ва уни 1859 йил 
Нов қалъасини ташлаб, Маллахон тарафига ўтиб, хоинлик қилгани 
сабабли, 1862 йил Бухорода ўлдириб юборади.
4
Худоёрхоннинг қайтадан тахтни эгаллаши кўпгина амалдорларда 
ва ҳарбий бошлиқларда норозилик уйғотади. Унинг тахтга даъвогарлик 
қилиб ҳаракат бошлашининг ўзидаёқ кўплаб қирғиз, қипчоқ уруғлари 
аввалги қирғинларни унутмаганликлари ва тахтга ана шу халқларни 
ҳам бошқалар билан баробар кўриб, иш тутувчи хонни ўтқазиш 
1
Қаранг: Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандий. Тарихи жаҳоннамойи. // Шарқ юлдузи. -1991. №8. –Б.127.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling