Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Смирнов Е.Т. Султани Кенисара и Садик. – Т., 1889, -С. 69
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Смирнов Е.Т. Султани Кенисара и Садик. – Т., 1889, -С. 69. 3 Мулло Юнус Тошкандий хотиралари. –Б.69. 4 Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.84. 55 тараддудига тушадилар. Бу айнан 1863 йил, Россия империясининг ҳарбий босқинчилари хонликнинг ичкари ҳудудларига шиддат билан бостириб келаётган вақтларга тўғри келган эди. Алиқули ва Шодмонҳожи бошчилигидаги қўшин ва давлат арконлари биргаликда амирга қарши курашга киришадилар ва бунда Алиқулини раҳбар этиб белгилайдилар. Бу курашдан асосий мақсад амир қўшинларини хонлик ҳудудларидан ҳайдаб чиқариш ва унинг таъсирида бўлган Худоёрхонни тахтдан ағдариб, ўрнига халқнинг дилидаги кишини тахтга ўтказиш эди. Ўз навбатида Худоёрхон ҳам буни жуда яхши англарди. Алиқули бошчилигидаги қўшин Қўқонга юриш бошлайди ва дастлабки тўқнашув Хўжасой мавзесида бўлиб ўтади. Хон қаттиқ зарбага учраб, чекинади. Кировчи яқинида бўлиб ўтган иккинчи тўқнашувда Худоёрхон бутунлай мағлубиятга учрайди ва Марғилонга чекинади. 1 Бирин – кетин Марғилон ва Қўқон шаҳарлари эгаланади. Қўқондаги тўқнашув олдидан Алиқули ҳузурига танг аҳволда қолган амирдан элчи келади. Алиқули элчини «...бизга бир кўча хони (Худоёрхонни назарда тутмоқда – З.И.) керакмас, ўзимиз кимни ҳоҳласак, ўшани хон қиламиз», - мазмунидаги жавоб билан қайтаради. 2 Ҳеч қандай натижага эриша олмаган Бухоро амири ва Худоёрхон Қўқонга қайтишга мажбур бўладилар. Шодмонхўжа айтганидек, шу воқеадан сўнг Алиқули Амирлашкарнинг халқ орасидаги обрўси ниҳоятда ошиб кетади ва аксинча Худоёрхондан норозилик кучайиб боради. Амирлашкар қўшинлари Қорағулжадан чиқиб, Ўзгандга келди ва икки кун шу ерда туриб, Ўттиз адир йўли билан юриб, Ўшга тобе бўлган Қўрғошим даштига қўнади. Унинг ҳузурига Ўш фуқаролари, Марғилон ҳокими Баҳодирхон тўра, Қўқондан Ёқуббек Бадавлат оталиқ ва Мирзо Аҳмад қўшбегилар Худоёрхондан юз ўгириб келадилар. Ҳар тарафдан келувчилар сони кундан-кун ортиб бориб, Алиқули Амирлашкар ғоят катта кучга эга бўлади. Худоёрхон бу кучга қаршилик қила олмай, Қўқонни ташлаб, Бухорога жўнаб кетади. 3 Шундай вазият давом этаётган бир пайтда ҳокимиятни қўлга оладиган, халқнинг бошини қовуштириб, душманга қарши қудратли кучга айлантира оладиган, сиёсий ва ҳарбий ишни пухта биладиган одам хонлик учун ниҳоятда зарур эди. 1 Ўша асар. –Б.112. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling