Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Фахрли. 3 1863 йил 28 август. 4 Марғилоний Муҳаммад Азиз. Тарихи Азизий. -Т.: Маънавият, 1999. –Б.108-110. 58 этаётган ҳарбий кучлари қўмондонлари Алиқулининг ҳокимият тепасига чиққанидан ташвишга тушганликларини яшириб ўтирмадилар. Алиқулининг имкониятлари ва мақсадларини бирмунча яхши англаган полковник Веревкин шундай деган эди: -“Шубҳасиз, ҳозирги вақтда ожиз ва лаёқатсиз Худоёрхон ўрнига оталиқ мансабидаги хоннинг ҳомийси Алиқули давлат бошқарувини ўз қўлига олган экан, ўзининг анча ақлли ва ҳаракатчанлиги билан барчага маъқул бўлмоқда. Ҳозир шундай вазият юзага келдики, қўқонликлар етарли кучга эга бўлишлари биланоқ бизга қарши кураш бошлашлари мумкин”. 1 Алиқули Амирлашкар давлат ишларини ўз қўлига олиб, ҳокимият бошқарувида бир қанча ўзгаришлар қилади. Жумладан, шу вақтда вафот этган Шодмонҳожи мингбоши ўрнига Нормуҳаммад парвоначини Тошкентга ҳоким этиб тайинлайди ва аста-секин ҳокимиятни мустаҳкамлаб боради. Давлат бошқарувидаги асосий лавозимларни эгаллаб турган амалдорларни асосан қипчоқ зодагонлари билан алмаштириб, Алиқули хатоликка йўл қўяди. Юқорида таъкидланганидек, бунда Алиқули айнан қипчоқлар манфаатини кўзламаган бўлсада, кейинчалик хонликда Алиқули ва унинг олиб бораётган сиёсатидан норози бўлган Бухоро амири тарафдорларининг кўпайишига туртки бўлади. Сибир корпуси қўмондони Дюгамель ҳам ўзининг 1864 йил 4 январда ҳарбий вазирга берган ахборотномасида Алиқулининг шу сиёсатини таҳлил қилиб ўтади. 2 Ички сиёсий вазият ўз изига тушиб бораётган бир пайтда ташқи сиёсат, айниқса Россиянинг босқинчилик тажовузи тобора таҳдидли тус олаётган эди. Шуларни ҳисобга олиб, сиёсий вазиятни жуда яхши англаган Муҳаммад Юнус Шиғовул Алиқули Амирлашкарга катта давлатлар, яъни Туркия султонлиги, Англия, Ҳиндистон, Хитой, Афғонистон, Эрон давлатлари билан ҳарбий ва сиёсий алоқалар ўрнатишни маслаҳат беради ва бу Амирлашкарга ҳам маъқул бўлади. У тезда санаб ўтилган давлатларга муносиб элчиларни танлаш ва уларни сафарга жўнатиш ишларини ташкил этишни Муҳаммад Юнус Шиғовулнинг ўзига топширади. Тез орада элчилар тайёрланиб, шимолий карвон йўллари чор қўшинлари назорати остида бўлганлиги туфайли, элчиларни жанубий йўллардан жўнатишга киришилади. 3 Элчилик ишлари ва уларни жўнатиш тафсилотлари ҳақида шу ишларни амалга оширган Муҳаммад Юнус Шиғовулнинг ўзи шундай 1 ЎзР МДА. 715-ф., 1-р., 26 А -й.ж. 145-в. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling