Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Ансоб ус–салотин ва таворих ул-хавоқин. –Б.67
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Ансоб ус–салотин ва таворих ул-хавоқин. –Б.67. 3 Аваз Муҳаммад Аттор Хўқандий. Тарихи жаҳоннамойи. 276а-в. 4 Мирзо Олим Мушриф. «Ансоб ус – салотин ва таворих ул – хавоқин». –Б.101. 5 Набиев Р.Н. Из истории Кокандского ханства. –С.62. 49 тариқа авж олиши натижасида Худоёрхон иккинчи марта тахтни қўлга киритиш имкониятига эга бўлади. 1 Худоёрхоннинг тахтга келиши вазиятни янада мураккаблаштириб юборади. Бир томондан ўзаро урушлар жонига теккан халқнинг хукмдорлардан умумий норозилиги бўлса, иккинчи томондан сиёсий ва ҳарбий кучларнинг бир–бирига қарама - қарши бўлган икки тарафга ажралиб қолиши вазиятни янада мураккаблаштирар эди. Бир томонда асосан Худоёрхон ва унинг тарафдорлари бўлса, иккинчи томонда ҳарбий ва сиёсий жиҳатдан яхшигина мададга эга бўлган ва асосан хонлик шарқий худудларидаги аҳоли томонидан қўллаб - қувватланган Алиқули турарди. Айни вақтда Россия империясининг мустамлакачилик мақсадидаги ҳарбий босқинчилик тажовузлари кучайиб бораётганлигини инобатга олинса, вазиятнинг қанчалик кескинлашганлиги янада ойдинлашади. XIX асрнинг 50-йиллари охирлари ва 60-йиллари бошларига келиб, Қўқон хонлигининг ички сиёсий аҳволи бирмунча мураккаблашди. Айни вақтда Россия империясининг Қўқон хонлиги ички ҳудудларини ишғол қилиш мақсадидаги ҳарбий юришларининг кучайиши ташқи сиёсатнинг кескинлашувига олиб келди. Шунингдек, Бухоро амири ҳомийлиги ва кўмагида Худоёрхоннинг тахтни эгаллаш учун олиб борган курашлари оқибатида юзага келган норозилик ҳам ички, ҳам ташқи сиёсатга бирдек таъсир кўрсатсада, Алиқули сиёсий кучларнинг салмоқли қисмини ўз атрофида жипслаштиришга қисман эришди. Бироқ бу билан хонликдаги ички умумий вазиятни барқарорлаштиришга эришиб бўлмади, сабаби халқнинг жуда катта қисми авж олиб кетган ўзаро урушларда деярли ҳеч бир томонни қўллаб - қувватламади. Қўқон хонлигининг ичкари ҳудудларига кириб келиши янада кучайган Россия империясининг ҳарбий экспансиясига қарши курашни ташкил этишни эса на Худоёрхон ва на Маллахон билан Алиқули уддалай олмадики, бунга энг аввало ички сиёсий парокандалик йўл бермас эди. Ана шундай мураккаб бир вазиятда Бухоро амири Музаффарнинг бевосита ҳарбий ёрдами туфайли ҳокимиятни эгаллаб турган Худоёрхондан тахтни тортиб олишга эришган Алиқули юқорида таъкидланганидек, 1863 йил июлида тахтга собиқ Қўқон хони Маллахоннинг вояга етмаган ўғли Султон Саййидхонни ўтқазди ва бу билан ҳокимият тизгинини тўлалигича ўз қўлига олишга муваффақ бўлди. 1 1862 йилнинг ўрталарида тахтни эгаллаган Худоёрхон хонликнинг шарқий ҳудудларини тўлалигича ўзига бўйсундира олмайди ва шу ҳолда 1863 йилнинг ўрталаригача давлатни бошқаради. 50 Юқоридагиларга хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, XIX асрнинг 50-60 – йилларида Қўқон хонлигида мураккаб сиёсий вазият юзага келди. Бу сиёсий кескинликларнинг хонлик иқтисодий ҳаётига, айниқса унинг ички ва ташқи сиёсатига салбий таъсири катта бўлди. XIX асрнинг 50-йилларида хонликда турли сабаблар билан юз берган қипчоқлар қўзғалони ва уларнинг қирғин қилиниши, солиқлар ва йиғимларнинг кўпайиб кетганлигига қарши хонликнинг турли ҳудудларида кўтарилган қўзғалонлар ва уларнинг куч билан бостирилиши, айниқса саройда бошбошдоқлик ва фитналарнинг кўпайиши сиёсий ҳаётдаги тангликни юзага келтирди. Ички сарой фитналари оқибатида Худоёрхон тахтдан қувилди, Маллахон, Шоҳмуродхон ўлдирилди, марказий ҳокимиятга бўйсунмаслик, тарафкашлик ҳолатлари кучайди. Ана шундай сиёсий вазият ҳокимият тепасига хон хонадони вакиллари ҳокимиятининг эмас, балки ҳарбийлар ҳокимиятининг юзага келиши учун шароит яратди. Ана шундай ички сиёсий кучларнинг ўзаро курашлари натижасида Султон Саййидхонга ҳомий сифатида Алиқули ҳукмдорлик жиловини ўз қўлига олди. Бироқ Алиқули ҳокимиятига қипчоқлар мавқесини юқори қўювчи ҳокимият сифатида қараш керак эмас. Воқеалар жараёнига асосланган ҳолда, Алиқули қирғиз - қипчоқ зодагонларининг саройдаги мавқесини тиклаш мақсадида эмас, балки саройдаги ички парокандаликлар ва сарой фитналари орқасидан вужудга келган сиёсий вазият жараёнида ҳокимият тепасига чиқди, деб хулоса чиқариш мумкин. Бундай хулосанинг тўғрилигини воқеларнинг кейинги ривожланиб боришида кузатиш мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling