Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Набиев Р.Н. Из истории Кокандского ханства. -С.56
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Набиев Р.Н. Из истории Кокандского ханства. -С.56. 3 Тарихи Алиқули Амирлашкар.-Б.54. 4 Набиев Р.Н. Из истории Кокандского ханства. –С.56. 5 Ансоб ус–салотин ва таворих ул–хавоқин. -Б 65. 6 Воҳидов Ш.Ҳ. XIX – ХХ аср бошларида Қўқон хонлигида тарихнависликнинг ривожланиши: Тарих фанлари д-ри … дисс. –Т., -1998. –Б.50. 44 ишларини давом эттиради. У 1858 йил 8 октябрда Тошкентга келади ва Бухоро амирлигига қарши курашларда катта жонбозлик кўрсатган Қаноатшоҳни Муҳаммад Мусобек ўрнига Тошкент беклигининг ҳокими этиб тайинлайди. 1859 йил охирларига келиб, Қўқон хонлигининг айрим қалъалари Россия империяси ҳарбий кучлари томонидан босиб олинади. 1 Манбаларда қайд этилишича, - «ўлканинг мусулмон аҳолиси бундан ниҳоятда ташвишланиб, Маллахондан босқинчиларга қарши уруш бошлашни талаб қиладилар. Маллахон, агар хонликнинг ички ҳудудларида осойишталик сақланса, шу қишда ёки эрта баҳорда уруш бошлашга тайёр», - эканлигини билдиради. 2 Маллахон Россия империясининг босқинчи ҳарбийларига қарши курашда Бухоро амирлиги билан бирлашишга кўзи етмагач, Хива хонлиги билан ҳарбий иттифоқ тузишга интилади. Чор Россиясига қарши бир неча бор кураш олиб борган ва бунда кечадиган тўқнашувларнинг қандай кечишини жуда яхши англаган ёки айтиш мумкинки, бу борада муайян тажрибага эга бўлган хиваликлар Қўқон хонлигининг бу ҳаракатини қўллаб қувватлайдилар. Маллахон 1859 йил ноябрь ойи бошларида ушбу масалада Хива хонига ўз элчиларини юборади. Шу йилнинг 28 ноябрида Қўқон ва Хива хонликлари ўртасида шартнома тузилади ва бунга кўра, қишда, дарё музлаганда ҳар икки хонликнинг қўшинлари подшо қўшинлари устига юриш қилишга келишиб оладилар. 3 Шу билан бир вақтда Маллахон Россия империяси ва Қўқон хонлиги ўртасидаги муносабатлар масаласида юзага келган сиёсий кескинликларни бартараф қилиш, айрим сиёсий масалаларни ҳал этиш, жумладан Оқмасжидни қайтариб беришни талаб қилиб ва ўзаро манфаатли шартномалар тузишга умид боғлаб 1859 йил декабрда ўттиз кишидан иборат элчиликни император ҳузурига жўнатади. 4 Бироқ, бу элчилар ҳеч қандай натижага эриша олмадилар. Маллахон бундан умидсизликка тушмади ва қайтадан элчилик ташкил этиб, бу элчилик 1860 йил апрелида Ҳожа китобдор бошчилигида Сибир орқали Петербургга юборилди. Ҳожа китобдор бошчилигидаги элчилиги ҳам Қўқон хонлиги учун натижасиз тугади. 5 Айни вақтда Буюк Британиянинг Осиёдаги фаолиятининг кенгаяётганлигидан ташвишга тушган Россия империяси ҳукмрон 1 Ҳ.З.Зияев. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Б.111-112. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling