Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Ансоб ус–салотин ва таворих ул–хавоқин. –Б.61


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
4
Ансоб ус–салотин ва таворих ул–хавоқин. –Б.61.
 


42 
Маллахоннинг амалга оширган бундай тадбирлари ҳамда ички сиёсат 
соҳасида олиб бораётган амаллари кейинчалик ўзини оқламайди ва 
Маллахон ҳукмронлигининг инқирозга учрашига олиб келади. Бунга 
воқеалар ривожланишининг давомида гувоҳ бўлиш мумкин.
Маллахоннинг тахтга чиққан дастлабки йилларини таҳлил қилар 
экан, Мулла Ниёз Муҳаммад унинг давлат бошқарувида аввалдан 
фаолият кўрсатиб келган ва бу борада катта тажрибага эга бўлган 
амалдорларнинг барчасини давлат ишларидан четлатилганлиги
уларнинг ўрнига эса Маллахонга содиқ бўлган, айни вақтда эса давлат 
бошқарувида мутлақо тушунчага эга бўлмаган кўчманчилар вакиллари, 
виждони соф бўлмаган кўплаб одамларни саройга киритгани ҳақида 
куюниб ёзади. Шу билан бирга Маллахоннинг тўлақонли мутлақ 
ҳукмдор бўлганлиги, ҳокимият жиловини тўлалигича ўз қўлига 
олганлиги ва ўзбошимчаликларга йўл қўймаганлигини ҳам алоҳида 
таъкидлаб ўтади.
1
Қўқон хонлигидаги ички сиёсий вазиятни диққат билан кузатиб 
борётган чор Россиясининг ҳарбийлари Маллахоннинг тахтни эгаллаш 
воқеаларини ҳам назардан четда қолдирмаганлар. Бу ҳақда Сибир 
корпуси қўмондони генерал Госфорд 1859 йил 4 январда ҳарбий 
вазирга юборган махфий телеграммасида – «Маллабекнинг хонлик 
тахтига ўтиргани тасдиқланди. Худоёрхон доимий яшаш учун 
Хўжандга юборилди ва барча хуқуқларидан маҳрум қилинди. Янги 
хонни халқ қўллаб - қувватламоқда», - деган сўзларни ёзган эди.
2
Маллахон дарҳол хонликнинг ҳарбий салоҳиятини оширишга ва
Россия империясининг ҳарбий босқинчилик тажовузига қарши 
курашга тайёргарлик кўришга киришади. Тошкентлик Қурбонбекни ўз 
акаси Рустамбек ўрнига Туркистон ҳокими этиб тайинлайди ва «барча 
вилоятлардаги ҳокимларга отларни яхшилаб боқишни, қуролларни 
тартибга келтиришни буюради ҳамда иссиқ кунлар бошланиши билан
босқинчиларга қарши кураш бошлашини билдиради».
3
1859 йил баҳорида Бухоро амири Қўқон хонлигига қарши 
навбатдаги ҳарбий юришини бошлайди. У Маллахон олдига хонликни 
икки қисмга бўлиш, Қўқон ва унга тобе вилоятларни Мадалихоннинг 
ўғилларидан бирига бериш,
4
Маллахоннинг ўзига эса Тошкент 
вилоятига ҳокимлик қилиш шартини қўяди. Бироқ, бу шарт Маллахон 
томонидан қатъиян рад этилади.
5
1
Мулла Ниёз Муҳаммад. Тарихи Шоҳруҳий. –Б.214–215.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling