Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Набиев Р.Н. Из истории Кокандского ханства. -С.51


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Набиев Р.Н. Из истории Кокандского ханства. -С.51.
 
3
Туркистонда Россия тажовузи ва босқинчилигига қарши кураш. –Б.110-111; Тарихи Алиқули Амирлаш-
кар. –Б.16-б.
 
4
Абу Убайдулло Тошкандий. Хулосат ул – аҳвол. –Б.261а-261б.
 
5
Кумуш танга
 
6
Мис чақа
 
7
Тарихи жадиди Тошканд. Б.202.
 


39 
Худоёрхон хонликнинг шимолий ҳудудларида алоҳида бошқарувни
*
жорий этади ва ҳокимлик вазифасига ўзининг энг яқин амалдорларидан 
бири Мирзо Аҳмад қўшбегини қўяди. Унга ваколат топширар экан
Худоёрхон «руслар таъсири ва ҳукмронлиги остида бўлган барча 
кўчманчиларни талон–тарож этиш ва қатл этиш»ни алоҳида 
тайинлайди. Бунинг оқибатида эса «хонликнинг барча шимолий 
ҳудудлари қўзғолонлар гирдобида қолди».
1
Мирзо Аҳмад қўшбеги қўзғолонни бостириш учун қўшин билан 
Олма отада тўхтади ва бу вақтда Пишпакда турган йирик 
қўзғолончилардан бири Сўфитой бийга қарши беш понсот 
бошчилигида қўшин жўнатди. Бироқ юборилган қўшин мағлубиятга 
учради. Қозонилган ғалабадан руҳланган қўзғолончилар бу вақтда 
Авлиё отага қайтиб келган Мирзо Аҳмадни шаҳар ичига қамаб, қамал 
қилдилар. Қамалда арғун, дуғлат, барлос, қўнғирот, бештамғали, 
санчқли, сирғали, қора қалпоқ ва бошқа уруғлар иштирок этади.
2
Тошкент ҳукуматининг вазири Мирзабий бошчилигида Чимкент 
атрофларига закот йиғиш учун юборилган қўшин сирғали, қўнғирот ва 
бошқа уруғлар томонидан мағлубиятга учратилади. Мирзабийнинг ўзи 
ва яқин амалдорлари эса тўқнашувларда ҳалок бўлади.
3
Хонликнинг 
шимолий ҳудудларида шундай аҳвол юзага келиб қолдики, ҳеч бир 
лашкарбоши бу ерга келишни истамай қолди. Худоёрхон қўзғолонни 
бостириш ва қўзғолончилар томонидан Авлиёотага қамаб олинган 
Мирзо Аҳмад қўшбегини қутқармоқ учун дарҳол Шодмонҳожи 
мингбоши ва ўзининг акаси Маллабек бошчилигида қўшин жўнатади. 
Қўзғолон Маллабекнинг тадбиркорлик билан йўл тутиши, яъни 
қўзғолончилар қўйган шартларни бажаришни зиммасига олганлиги 
натижасида бостирилади ва юртда тинчлик ўрнатилади. Шодмонҳожи 
мингбоши эса Тошкентга ҳоким этиб тайинланади.
4
Юқоридаги 
воқеалардан сўнг Худоёрхон ва унинг ҳукуматига бўлган ишончсизлик 
ошиб кетади. 
Бу вақтда Бухоро амири Насрулло Ўратепани қамал қилиб, 
қўқонликларни мағлубиятга учратади ва Хўжандга юриш қилади.
Бироқ, амирнинг юриши шаҳар ҳокими Ёқуббек Бадавлат 
томонидан тўхтатилади ва амир чекинишга мажбур бўлади. Бу 
воқеалардан сўнг Маллабек хоннинг акаси сифатида энг нуфузли 
*
Фавқулодда ҳолат ҳам бўлиши мумкин.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling