Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


ЎзР МДА. 1043-фонд. - «Архив Кокандского ханства»


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
ЎзР МДА. 1043-фонд. - «Архив Кокандского ханства».
 


32 
айтилиб келинаётган саркарданинг ҳақиқий номи Алиқули эканлиги 
аниқланди.
1
Чор Россиясининг ҳарбий юришлари чоғида амалга оширилган 
ҳаракатлар, жанг тўқнашувлари, ҳарбийлар сони ва қўшин турлари 
ҳақидаги қимматли маълумотларни берувчи архив жамғармаларидан 
яна бири полковнинг Серебренников томонидан тўпланган ва архив 
фондларига киритилган.
2
Кўплаб қимматли маълумотларни ўзида 
жамлаган минглаб ҳужжатлар бир неча ўн йиғма жилдга тақсимланган. 
14-30 – йиғма жилдлардан бевосита Қўқон хонлиги тарихи ва унинг чор 
Россияси томонидан мустамлакага айлантирилиши воқеларига оид 
ҳужжатлар ўрин олган. Гарчи бу ҳужжатлар тарихий жараёнларни 
мукаммал даражада ёритиб беришда муҳим ўрин тутади. 
Шунингдек, «Туркистон генерал губернаторлиги канцелярияси»,
3
“Сирдарё вилояти бошқаруви»,
4
«Фарғона вилояти бошқаруви»
5
номли 
архив хужжатлари фондларида Қўқон хонлигининг сўнгги йиллари 
тарихига оид кўплаб маълумотларни олиш мумкин. 
Кейинги йилларда чоп этилган Ибратнинг «Фарғона тарихи», 
Мулло Олим Махдумхожанинг «Тарихи Туркистон», Мирзо Олим 
Мушрифнинг «Ансоб ус–салотин ва таворих ул-хавоқин», Муҳаммад 
Азиз Марғилонийнинг «Тарихи Азизий», «Шарқ Юлдузи» ойномасида 
нашр эттирилган Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандийнинг «Тарихи 
жаҳоннамойи» ва Муҳаммад Юнус Тоиб қаламига мансуб «Тарихи 
Алиқули Амирлашкар» асарлари манбаларга бўлган эътиборнинг 
сезиларли равишда ўсганлиги ва уларни илмий изланишларнинг асосий 
манбалари сифатида катта ўрин тутаётганлигини кўрсатиб турибди.
6
Бироқ, фақат бу асарлар билан кифояланиб, Қўқон хонлиги тарихини 
чуқур ўрганиб бўлмайди, албатта. Бу эса ўз–ўзидан манбашунослар 
олдида улкан вазифалар турганлигини, тарихнинг ўрганилмаган ёки 
кам ўрганилган қирраларига янада кўпроқ эътибор бериш зарурлигини 
кўрсатади. 
Ана шундай кам ўрганилган қирралардан бири, Қўқон хонлиги 
тарихида, айниқса, Россия империяси босқинчилигига қарши 
1
ЎзР МДА. 1043-фонд. 1-рўйхат, 1-йиғма жилд, 1-варақ.
 
2
ЎзР МДА. 715-фонд. - «Подготовительные материалы к составленной полковником Серебренниковым 
публикации документов «Туркестанский край. Сборник материалов для истории его завоевания».

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling