Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Муҳаммад Юнус Тоиб. Тарихи Алимқули Амирлашкар. –Б.13-14


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
3
Муҳаммад Юнус Тоиб. Тарихи Алимқули Амирлашкар. –Б.13-14.
 
4
Зияев Ҳ.З. Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш. –Б.33-34.
 


38 
қиз учун бир тиллодан солиқ жорий қилинганини маълум қилганда, 
норози бўлган халқ қўзғолон кўтаради.
1
Бундан ташқари манбаларда 
ёзилишича, Тошкент ҳокими бўлиб турган Мирзо Аҳмад қўшбеги 
амалда мустақил бошқарувни амалга ошириб, зулм ва зўравонликни 
ҳаддан оширади. Айниқса, солиқ сиёсатида шафқатсиз йўл тутади. 
Хаттоки, қуш пули, кўк пули каби майда солиқларни йиғиш жараёнида 
солиқ тўлай олмаганлардан ёш ўғли ёки қизини солиқ сифатида 
тўлашга ҳам мажбур қилади.
2
Бу эса юқорида таъкидланганидек, фақат 
Мирзо Аҳмад қўшбегидангина эмас, балки давлат раҳбари сифатида 
Худоёрхондан ҳам умумий норозиликнинг ошишига олиб келган эди. 
Мазкур қўзғолоннинг сабабларини тарихчи Муҳаммад Юнус 
Тоиб халқнинг амалдорлар сиёсатидан, хусусан, Нормуҳаммад 
парвоначи ҳамда Мирзо Аҳмад қўшбеги зулмидан сабр косаси 
тўлганлигида ва Худоёрхоннинг бепарво ҳамда фуқаролар ҳолидан 
ғофил эканлигида, деб кўрсатади.
3
Тарихчи ва давлат мансабдори бўлган Абу Убайдулло 
Тошкандийнинг ёзишича, Мирзо Аҳмад қўшбеги томонидан кўплаб 
солиқларнинг солиниши ва зулмнинг ҳаддан ортиши натижасида халқ 
оммасининг норозилиги кун сайин кучайиб боради. Ҳатто солиқчилар 
закот ва ҳирож йиғиш учун қўшин билан чиқадиган бўлдилар. 1857 йил 
Авлиёота атрофида яшовчи аҳолидан солиқ йиғиш ишларида Абу 
Убайдуллонинг ўзи ҳам иштирок этган. Бу қўзғолонга Худойберган 
ибни Бойит Баҳодур бошчилик қилган эди.
4
- «Дашти Қипчоқнинг, - деб ёзади Муҳаммад Солиҳ, - турли 
чеккаларида яшовчи қабила ва уруғлар ўзаро бирлашиб, Қўқон 
хонлигининг ва айни вақтда Тошкент беклигининг тасарруфидан 
чиққанлигикларини эълон қилдилар. Улар солиқчиларга бир дирҳам
5
у 
ёқда турсин, бир фулус
6
ҳам тўламадилар. Аксинча, Дашти Қипчоқнинг 
Туркистонгача бўлган ҳудудлари қўзғолонлар ва тартибсизликлар 
исканжасида қолди».
7
Юзага келган вазиятнинг сабаблари ҳақида бошқа манбаларда 
мутлақо бошқача талқиндаги маълумотлар учрайди. Масалан, 
Л.Соболевнинг кўрсатишича, Оқмачитнинг қўлдан кетиши оқибатида 
1
Тарихи Алиқули Амирлашкар. –Б.14-18.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling