Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Қаранг: Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандий. Тарихи Азизий. -Т.: Маънавият, 1999. Б.107
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Қаранг: Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандий. Тарихи Азизий. -Т.: Маънавият, 1999. Б.107. 3 ЎзР ФА Шарқшунослик Институти қўлёзмалар хазинаси, №8816. 4 Алиқули жангномаси ва Мулло Ҳолбек саргузаштлари. 8а-32а. 26 Бу асар Қўқон хонлиги тарихи, чор ҳукумати мустамлакачилиги сиёсати тарихи ҳамда Алиқули Амирлашкар ҳаёти ва фаолиятини ўрганишда муҳим манба саналиши шубҳасиз. Қўқон хонлиги тарихи ҳақида қимматли маълумотларни берувчи мукаммал битилган манбалардан бири “Тарихи жадиди Тошканд” асаридир. Бу асар Муҳаммад Солиҳхўжа Тошкандий қаламига мансуб бўлиб, хонлик тарихига оид йирик манбалардан биридир. Асар араб алифбосининг настаълиқ хатида ўзбек тилида ёзилган бўлиб, бир неча нусхаси мавжуд. 1 Муҳаммад Солиҳ Тошкандий чор Россиясининг Қўқон хонлигига қарши ҳарбий юришларига қарши курашларда, хусусан Тошкент мудофаасида энг фаол иштирок этган тарихчилардан биридир. У бўлиб ўтган жанглар ва тўқнашувлар, уларда содир бўлган воқеаларни ўз кўзи билан кўрган ва уларда бевосита иштирок этган. Шу жиҳатдан олганда “Тарихи жадиди Тошканд” асари тадқиқотни амалга оширишда энг асосий манбалардан бири бўлиб хизмат қилди. Муҳаммад Солиҳ Тошкандий Алиқули Амирлашкарнинг Тошкент мудофаасида олиб борган жангларини тасвирлар экан, энг майда тафсилотларгача маълумот бериб ўтади. Айниқса, Тошкент мудофаасида юзага келган қипчоқларнинг хоинлик ҳаракатлари ва жангга кирмасликлари оқибатида мудофаачиларнинг оғир қийинчиликларга учраганлиги, муаллифнинг ўзи эса жанг кетаётган айни вақтнинг ўзида қўшин хазинасига нисбатан талончиликнинг олдини олганлиги тафсилотларини ниҳоятда ўринли келтириб ўтади. Муҳаммад Солиҳ Тошкандий Қўқон хонлиги қўшинларига бошчилик қилиб, Тошкент шаҳрига етиб келган Алиқули Амирлашкарни халқ томонидан катта умид ва ишонч билан кутиб олинганлиги, мудофаада шаҳарнинг барча аҳолиси фаол иштирок этганлиги тўғрисида қимматли маълумотларни бериб ўтади. Алиқулининг жангдаги иштироки ва ҳалок бўлиши тафсилотларини турли гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида айнан тасвирлаётганлигига алоҳида урғу бериб ўтади. 2 “Тарихи жадиди Тошканд” асаридан бир қатор тадқиқотчилар ўз илмий ишларида фойдаланганлар, айниқса Ҳ.З.Зиёев ўз асарларида бу манбадан ниҳоятда кенг фойдаланган ва ундаги Алиқули Амирлашкар тўғрисидаги қимматли маълумотларни ўз ўрнида келтириб ўтган. 3 1 Муҳаммад Солиҳхўжа Тошкандий. Тарихи жадиди Тошканд. Қўлёзма, ЎзФАШИ, №№ 7791, 11072, 11073, 5732. 2 Тарихи жадиди Тошканд. Б. 431-522. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling