Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Туркистон чор Россияси мустамлакаси даврида. – Б. 67


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Туркистон чор Россияси мустамлакаси даврида. – Б. 67.
 
3
Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар. -Т.: Шарқ. 1997. -272 б. Аббос Саид. Беш кунлик дунё. -Т.: Шарқ, 
1996.
 
4
Қосимбеков Т. Синган қилич. -Т.: Адаб.ва санъат нашр., 1980. -382 б.
 


23 
масалани махсус тадқиқ этиш ва илмий таҳлилни амалга ошириб,
хулосалаб бериш кўзда тутилди. 
Манбашунослик масалалари. XIX асрнинг иккинчи ярмидан 
бошлаб Қўқон тарихнавислиги махсус фан даражасига кўтарилди. XIX 
аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Қўқон хонлиги тарихшунослик 
мактаби ривожланиб, хонлик ҳаётининг барча соҳаларини ёритиб 
берувчи кўплаб қимматли асарлар яратилди.
1
Улар орасида маҳаллий 
тарихчилар томонидан Россия империясининг Қўқон хонлигини босиб 
олиши воқеаларини акс эттирувчи бир қатор асарлар ёзиб қолдирилган.
XIX асрнинг 60–йиллари иккинчи ярми – 70-йилларида Бекназар 
ҳамда Аваз Муҳаммад Аттор Хўқандийлар
томонидан яратилган 
манбалар бўлиб ўтган воқеаларга объектив нуқтаи–назардан ёндашиш 
кузатилади. Шу билан бирга бевосита монография мавзусига оид 
бўлган Алиқули Амирлашкар ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ 
маълумотлар ҳам батафсил тарзда ёритиб берилган.

Бекназар ва Аваз 
Муҳаммад Аттор Хўқандий асарлари воқеаларнинг холисона, жонли ва 
ишонарли тарзда ёритилганлиги билан ажралиб туради.
Бекназарнинг «Амирлашкар жангномаси» ҳижрий 1269 (милодий 
1878) йилда Муҳаммад Ниёз Охунд томонидан кўчирилган бўлиб, 17 
варақдаги 238 байтдан иборат шеърий асардир. «Амирлашкар 
жангномаси» араб алифбосида, настаълиқ хатида ўзбек тилида ёзилган 
бўлиб, Бекназар ўз асарига махсус сарлавҳа қўймаган. Муаллиф чор 
Россиясининг ҳарбий босқинчилигига қарши курашларда фаол 
иштирок этиб, кўплаб жанглар ва уларда Алиқули Амирлашкарнинг 
саркардалик фаолиятининг гувоҳи бўлган. У ўз асарида нафақат 
Алиқули Амирлашкар фаолияти билан боғлиқ воқеаларни, балки Қўқон 
хонлигининг ички сиёсати билан алоқадор бир қатор воқеаларни ҳам 
ёритиб берган.
3
Мулло Аваз Муҳаммад ибн Мулло Рўзи Муҳаммад Сўфи - Аваз 
Муҳаммад Аттор Ҳўқандийнинг «Тарихи жаҳоннамойи» асари икки 
жилддан иборат бўлиб, тожик тилида, араб алифбосининг настаълиқ 
хатида ёзилган. Бу асар манбашунос олим Ш.Ҳ.Воҳидов томонидан 
чуқур ўрганилган.
4
Олимнинг таъкидлаб ўтишича, «Тарихи 
1
Қаранг: Воҳидов Ш.Ҳ. XIX аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Қўқон хонлигида тарихнависликнинг 
ривожланиши. Тарих фанлари д-ри … 1998. - 240 б.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling