Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Присоединение Средней Азии к России. -С 4-5
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Присоединение Средней Азии к России. -С 4-5. 3 Присоединение Средней Азии к России. -С. 427 4 Зияев Х.З. «К истории завоевания узбекских ханств». // Общественные науки в Узбекистане. -1990. №2; «Завоевания Бухарского и Хивинского ханств». // Общественные науки в Узбекистане. -1990. -№8. 19 Ҳ.Н.Бобобеков ҳам ўзининг бир қатор илмий мақолаларида чор Россиясининг Ўрта Осиёни босиб олиши масаласига доир долзарб масалаларни кўтариб чиқади. 1 «Қайта қуриш» сиёсати давом этиб турган 1989 йилдаёқ у ўзининг «Россия Ўрта Осиёни босиб олганми?» ҳамда «Ўрта Осиё Россияга қўшиб олинганми?» номли икки мақоласида архив ҳужжатлари ва айрим маҳаллий тарихчилар асарлари асосида Ўрта Осиё хонликларининг чор Россияси томонидан ҳарбий зўравонлик ва босқинчилик юришлари орқали босиб олганлигини исботлаб берди. 2 Ҳ.Н.Бобобеков ўзининг бу илмий қарашларини «Народные движения в Кокандском ханстве и их социально- экономические предпосылки» номли монографиясида ҳам давом эттирди. Ушбу олимларнинг бу йилларда яратган илмий хулосалари ҳақли равишда шу вақтгача Ўзбекистон тарихига нисбатан ҳукм сурган мафкуравий тазйиқни рўйи-рост очиб ташлади ва тарихни объектив ва холислик нуқтаи назаридан ўрганишга бўлган муносабатнинг юзага келишига туртки бўлди. Қўқон хонлиги тарихи тарихшунослигининг учинчи асосий даврини Ўзбекистон мустақиллигининг қўлга киритилиши ва мустақиллик йилларида яратилган илмий асарларни ва тадқиқотлар ташкил этади. Мустақиллик йилларида Ҳ.З.Зиёев, Ҳ.Н.Бобобеков, Ш.Ҳ.Воҳидов, Ғ.Аҳмаджонов, Н.А.Абдурахимова ва бошқалар томонидан Қўқон хонлиги ва Россия империяси мустамлакачилиги тарихига бағишланган бир қанча илмий тадқиқот ишлари амалга оширилди ва асарлар яратилди. 3 Ҳ.З.Зиёевнинг «Туркистонда Россия тажовузи ва ҳукмронлигига қарши кураш» 4 асари кейинги йилларда нашр этилган ишлар орасида ўзининг мукаммаллиги билан алоҳида ўрин тутади. Асарда Россия империясининг Ўрта Осиё хонликларига ҳарбий юришлари, мустамлакачиликнинг ўрнатилиши ва унинг моҳияти, миллий истиқлол учун курашган ватанпарварлар, жумладан Алиқули Амирлашкар фаолиятига ҳам кенг ўрин ажратади. Бироқ бунда Алиқули Амирлашкарнинг ҳаёти ва фаолияти махсус ёритилмай, воқеалар ривожи жараёнидагина тўхталиб ўтилади. Шунга қарамай 1 Бобобеков Ҳ.Н. Россия Ўрта Осиёни босиб олганми? // Фан ва турмуш, - 1989, - 8-сон; Ўрта Осиё Россияга қўшиб олинганми? // Фан ва турмуш, - 1989, -10-сон. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling