Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

Биринчи қисми Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларидан ХХ 
асрнинг 50-йиллари ўрталаригача бўлган вақтни ўз ичига олади. Бу 
даврда А.Ф.Калужин, А.Баймурзин, Г.А.Пляшко, А.Попов ва бошқалар 
томонидан амалга оширилган тадқиқотларда ва тарих китобларида 
Қўқон хонлиги тарихи ва чор Россияси томонидан унинг мустамлакага 
айлантирилиши масалалари қисман аввалги давр тадқиқотлари 
анъаналарини давом эттирган ҳолда, яъни воқеаларни манбалар ва 
архив ҳужжатлари асосида деярли объектив равишда ёритишга ҳаракат 
қилганлар.
1
1
Калужин А.Ф. Из истории завоевания Узбекистана царской России // Труды Узб. гос. ун-та. Самарканд. 
1939. Т.16. С.109; Баймурзин А. Из истории захвата царизмом Большой и Средней Орды. // Изв. Каз 
филиала АН СССР. Серия история. Алма-Ата. 1940. -Вўп.I. -С.95; Пляшко Г.А. К истории русско -
английских отношений в Средней Азии. Дисс … канд.ист.наук. -Кировоград,, 1953; Попов А. Из истории 
завоевания Средней Азии. -М.- Л. Наука, 1940.
 


16 
Қўқон хонлиги тарихи масалаларини ёритишда бир томонлама
«буюк давлатчилик шовинизми» нуқтаи назаридан ёндашувни Совет 
даври тарихшунослигининг иккинчи қисмида яққол кўриш мумкин. 
Бу давр ХХ асрнинг 50-йилларидан 80-йилларнинг ўрталаригача бўлган 
вақтни ўз ичига олади. 
ХХ асрнинг 50-йилларидан бошлаб Россия империясининг Ўрта 
Осиёни «босиб олиши» ибораси ўрнига сунъий равишда «қўшиб 
олиши» ибораси ишлатила бошланди. Мазкур жараён 1955 ва 1959 
йилларда Ўрта Осиёнинг 1917 йилгача бўлган тарихига бағишланган 
бирлашган илмий анжуманлардан сўнг янада авж олди. Уларда расмий 
равишда Ўрта Осиёнинг чор Россияси «қўшиб олиниши», маҳаллий 
халқларнинг 
империя 
таркибига 
«ихтиёрий» 
равишда 
«қўшилганлиги»нинг «прогрессив натижалари» таъкидлаб ўтилди.
1
Айнан шу вақтдан бошлаб амалга оширилган илмий тадқиқотларда 
ҳамда мақола ва асарларда масалага холис, илмийлик ва тарихийлик 
нуқтаи назаридан объектив ёндашувга тўла амал қилиш камайди. Бу 
ҳолни ХХ асрнинг 50-80 йилларида тадқиқот олиб борган аксарият 
тарихчиларнинг асарларида кузатиш мумкин. 
Жумладан, 
К.Усенбаев,
2
С.Сагатов,
3
С.Т.Тилеуқулов,
4
Л.Д.Дергачёва,
5
Р.Бекназаров,
6
А.Х.Хасанов,
7
Х.Ш.Иноятова,
8
 
Н.Халфин,
9
Р.Набиев,
10
Ҳ.З.Зиёев,
11 
О.Бўриев ва А.Ўринбоев
12
ҳамда 
бошқаларнинг илмий тадқиқотларида Россия империяси томонидан 
ўзбек хонликларининг босиб олиниши воқеалари анча батафсил
манбалар ҳамда архив ҳужжатлари асосида ёритиб берилган бўлсада, 
коммунистик мафкура тазйиқи ва цензураси таъсирида масаланинг асл 
1
Материалы объединенной научной сессии, посвяҳенной истории Средней Азии и Казахстана в 
дооктябрьский период. – Т., 1955; Материалы объединенной научной сессии, посвященной 
прогрессивному значению присоединения Средней Азии к России. – Т., 1959.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling