Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Тарихи жаҳоннамойи. 302б – 328б – вв
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
2 Тарихи жаҳоннамойи. 302б – 328б – вв. 3 ЎзР ФАШИ, қўлёзма, № 12136. 25 ишончлилиги билан алоҳида ўрин эгаллайди. Бу асар турли вақтларда Ш.Воҳидов, Р.Шамсутдиновлар томонидан мустақил тарзда ҳозирги ёзувга ўгириб ўрганилган. 1 Ушбу монография муаллифининг ҳам мустақил равишда асарни ўрганиши натижасида шу нарса маълум бўлдики, уларнинг ҳар иккисида ҳам таржимада айрим хатоларга йўл қўйилиб, Алиқулининг исми “Алимқул” тарзида нотўғри кўрсатилган. Кейинчалик Ш.Воҳидов бу фикрнинг нотўғрилигини эътироф этиб, Амирлашкарнинг исми “Алимқул” эмас, балки “Алиқули” эканлигини таъкидлаб ўтган эди. 2 Муҳаммад Юнус Тоибнинг “Тарихи Алиқули Амирлашкар” асари Алиқули Амирлашкар шахси ва фаолиятини ёритиб берувчи таржимаи ҳол тарзидаги асардир. Бу асарда юқорида айтилган маълумотлар билан бирга Қўқон хонлари Маллахон, Султон Саййидхон ва бошқалар ҳақида ҳам қимматли маълумотлар учрайди. Қўқон хонлиги тарихи ва чор Россиясининг Ўрта Осиё хонликларини босиб олиши тарихи масалаларини ёритиб берувчи манбалардан яна бири Мулло Ҳолбек ибн Мулло Мусо Андижонийнинг “Алиқули жангномаси ва Мулло Ҳолбек саргузаштлари” асаридир. Асар ўзбек тилида, араб алифбосининг настаълиқ хатида ёзилган бўлиб, 75 варақдан иборат. Асарнинг сақланиб қолган нусхаси тўлиқ бўлмай, унинг охирги варақлари қўлёзмадан тушиб қолган ёки йўқолган. 3 Мулло Ҳолбекнинг асари Қўқон хонлиги тарихига бағишланган бўлиб, унинг Россия империяси томонидан босиб олиниши, Алиқули Амирлашкар ва унинг ҳарбий юришлари, унинг Тошкент мудофаасида ҳалок бўлиши воқеаларини баён этади. Шунингдек асарда чор ҳукуматининг мустамлакачилик сиёсати, турли жиноий ишлари ва мазлум халқнинг азоб-уқубатлари ҳақида аниқ ва ишонарли далиллар билан ёритилиши асарнинг манбавий қимматини янада оширади. Мулло Ҳолбек чор ҳукмронлигига қарши чиқиб, ахлоқнинг бузилиши, Фарғона аҳлидан бирлик, иттифоқнинг кетганлигини сабабчи деб билади. Чор қўшинлари билан курашларда катта маҳорат кўрсатган Алиқули Амирлашкар, Мингбой парвоначи каби саркардаларга юқори баҳо бериб, улар тарихда из қолдирганлигини таъкидлаб ўтади. 4 1 Қаранг: Муҳаммад Юнус Тоиб. Тарихи Алиқули Амирлашкар. // Шарқ юлдузи. 1996,-№1-2. –Б.214- 217; Муҳаммад Юнус Тоиб. Амирлашкар Алимқул тарихи. -Т.: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши Академияси «Ўзбекистоннинг янги тарихи» маркази. 1997. Б.12-54. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling