Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Тарихи жаҳоннамойи, Б. 309а-321б


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Тарихи жаҳоннамойи, Б. 309а-321б. 
 
3
ЎзР ФА ШИ, №1925 рақамли қўлёзма баёзнинг 70б-87б – варақлари.
 
4
Воҳидов Ш.Ҳ. О двух редакциях сочинения Аваз Мухаммад Аттара Хуканди // Адабий мерос. -1989. -№1. 
(47). –С.37-42; Аваз Мухаммад Аттар Хуканди и его сочинание «Тарих-и жахоннамойи» исследование
перевод и примечания: Автореф. дис. … канд. ист. наук. –Т., 1990, -19 с; XIX аср иккинчи ярми – ХХ аср
бошларида Қўқон хонлигида тарихнависликнинг ривожланиши: Тарих фанлари д-ри… -1998. - 240 б; 
Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандий. Тарихи жаҳоннамойи // Шарқ юлдузи. -1998, №6. –С.119-141.
 


24 
жаҳоннамойи» асарининг биринчи жилди бугунги кунда Россия Фанлар 
Академияси Шарқшунослик Институтининг Санкт-Петербург бўлими 
қўлёзмалар хазинасида С 439 рақами остида сақланади.
1
Аваз Муҳаммад Аттор Ҳўқандий ўз асарида ушбу монографияда 
тадқиқ этилаётган Алиқули Амирлашкар шахси ва унинг Қўқон 
хонлиги сиёсий ҳаётида тутган ўрни масаласи билан боғлиқ кўплаб 
қимматли маълумотларни келтириб ўтади. Муаллиф Қўқон 
хонлигининг чор қўшинларига қарши олиб борган курашлари тарихини 
ёритар экан, унда Алиқули Амирлашкарнинг саркардалик фаолиятига 
жуда юқори баҳо беради. Айрим ҳолларда унинг маълумотларида 
муболаға ҳолатлари учраса-да, ўз навбатида маълумотлар ҳам 
мукаммаллиги билан бошқа асарларга нисбатан ажралиб туради. Аваз 
Муҳаммад Аттор Ҳўқандий Алиқули Амирлашкарнинг ўлимигача 
бўлган жанг тафсилотларини тўлиқ ёритиб бергач, ундан сўнг 
Амирлашкарнинг таржимаи ҳолини ёритиб беришга ўтади.
2
Шу ўринда 
ушбу монография муаллифи тадқиқотни бажаришда «Тарихи 
жаҳоннамойи» асарининг Ш.Ҳ.Воҳидов томонидан амалга оширилган 
мукаммал таржималаридан ҳам фойдаланганлигини таъкидлаб ўтишни 
ўринли деб билади. Бундай асарлар қаторига Муҳаммад Юнус 
Тоибнинг “Тарихи Алиқули Амирлашкар” асарини ҳам киритиш 
мумкин.
3
Тоибнинг “Тарихи Алиқули Амирлашкар” асари 196 бет (98 
варақ)дан иборат бўлиб, ўзбек тилида, араб алифбосининг настаълиқ 
хатида насрий усулда ёзилган асардир. 
Муҳаммад Юнус Тоиб Қўқон хонлигида 1860-1865 йиллар 
давомида шиғовуллик мансабида фаолият юритиш билан бирга 
Алиқули Амирлашкар юритган сиёсатнинг фаол иштирокчиси бўлган. 
Муҳаммад Юнус Тоиб маслаҳати билан XIX асрнинг 60-йиллари 
ўрталарида Қўқон хонлигидан Хитой, Ҳиндистон, Афғонистон, Туркия, 
Англия ва Россияга элчиликлар уюштирилган. Тоиб Алиқули 
Амирлашкар билан биргаликда Авлиёота, Туркистон, Чимкент, 
Тошкент мудофааларида фаол иштирок этган, ҳар бир жанг 
ҳаракатлари ва хонлик ички сиёсатида Алиқули Амирлашкар 
томонидан олиб борилаётган сиёсатда унга яқиндан кўмак берган. 
Кейинчалик Муҳаммад Юнус Тоиб Алиқули Амирлашкар ҳаёти ва 
фаолиятини ёритиб берувчи “Тарихи Алиқули Амирлашкар” асарини 
ёзади. Алиқули Амирлашкар ҳаёти ва фаолияти ёритилган асарлар 
орасида “Тарихи Алиқули Амирлашкар” ўзининг энг мукаммаллиги ва 
1
XIX аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Қўқон хонлигида тарихнависликнинг ривожланиши: Тарих 
фанлари д-ри… 1998. – 159 б.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling