Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура
Download 1.01 Mb. Pdf ko'rish
|
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.
5 Исмаилова Ж.Х. Национально - освободительное движения в Туркестане в начале ХХ века. Автореф. дисс. … д-ра. ист. наук. – Т., 2002, 27 с. 6 Юсупов Ш. Хуфия қатламлар. -Т.: Маънавият, 1999. Б. 80-95. 21 Келтириб ўтилган асарлар билан бир қаторда ҳорижлик тарихчи олимлар ҳам XIX аср иккинчи ярми Қўқон хонлиги ва Россия империяси ўртасидаги ўзаро муносабатлар масаласига тўхталиб ўтганлар. Ҳориж олимлари томонидан чор Россиясининг Ўрта Осиё хонликларига қарши олиб борган ҳарбий сиёсати ва уларни мустамлакага айлантириши тарихи масаласида олиб борган тадқиқот ишлари ҳам ўрганилаётган мавзунинг таҳлилини чуқурроқ ва кенгроқ таҳлил этишда катта аҳамиятга эга. Тоталитар тузум даврида мурожаат қилиш ва ўрганилиши таъқиқланган ҳориж тадқиқотчиларининг асарларида совет тадқиқотчилари учун мумкин бўлмаган тарихий таҳлилга кенг ўрин берилган ҳамда тарихий жараёнларнинг асл моҳияти очиқ ойдин ёритиб берилган. Бундай тадқиқотчилар ва уларнинг асарлари орасида Д.Бергхорн, Э.Бэкон, Р.Коннуэст, Э.Оллворт, Т.Рановски–Хармстоун, Л.Тиллет, Д.Уилер, Д.Хусон ва бошқаларни алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин. Улар ҳақли равишда совет тарихшунослик фани ва унда йўл қўйилаётган ҳаддан ташқари мафкуравий ёндашишни қаттиқ танқид қилган эдилар. 1 Ўзида Қўқон хонлиги тарихи, айниқса хонликнинг элчилик масалалари билан боғлиқ сиёсати ҳақида қимматли маълумотларни жамлаган М.Сарай ва Иналчикларнинг асарлари ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳориж тадқиқотлари саналади. Бу асарлар Алиқулининг Турк султонига юборган элчилик масалаларининг батафсил ёритиб берилганлиги билан аҳамиятлидир. 2 Япониянинг Токио университети (Х.Коматцу) ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти (Б.М.Бобожонов, Ш.Х.Воҳидов) ҳамкорлигида Японияда чоп этилган «Туҳфа-йи Таиб» асарида муаллифлар манбаларга асосланган ҳолда Қўқон хонлигининг чор Россиясига қарши курашлари ҳамда хонликнинг ички сиёсати масалалари билан биргаликда Алиқули Амирлашкарнинг номини ҳам тўғри келтирадилар 3 . Юқорида санаб ўтилган асарларда учрайдиган умумий камчилик Алиқули Амирлашкар исмининг нотўғри ифодаланишидир. Бундай 1 Barghorn L. Sovet Russian Nationalism. – New York, 1956; J. Wheeter. The modern history of Central Asia. – London, 1964; E.A. Allworth. Uzbek Literary politics – New York 1964; E. Bacon. Central Asiens under Russians Rule. – New York, 1966; R. Conguest. Soviet Nationalitiea in Practice. – London, 1967; L. Tillet. The Great Friendship. Soviet Historians on the Non-Russian Nationalities. – North Carolina, 1969. T. Rakovska-Harmstone. Russian and Nationalism in Central Asia. – Baltimore, 1970; D.Hooson. The Soviet Union. People and Regions – California, 1977 и др. 2 Saray M. Rus isgali devrinda Osmanli devleti ile Turkistan hanliklari arasindeki siyasi munasabetler(1775-1875). -Ankara. 1994. -S74. Saray M. Rusiyanin Turk yurdlarina yayilmasi. – Istanbul. 1975. -S.35. Inalcik. Osmanli – Rus rekabetinin mensei ve Volga – Don kanali tesebbusi.- Ankara. 1948. -S349-402. Download 1.01 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling