Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Усенбаев К. Присоединение Южной Киргизии к России. Дисс … канд. ист. наук. - Фрунзе, 1954


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

 
2
Усенбаев К. Присоединение Южной Киргизии к России. Дисс … канд. ист. наук. - Фрунзе, 1954.
 
3
Сагатов С. Присоединения Узбекистана к России и его значение: Дисс … канд. ист. наук. -М., 1957.
 
4
Тилеукулов С.Т. К истории присоединения Чимкента к России // Учёные записки кафедры истории 
СССР. Вып. XXIII, часть III. –Т., -1960. -С.159-173.
 
5
Дергачёва Л.Д. Средня Азия в политике России 1857-1868 гг. (Борьба правительств и обҳественных 
группировок): Дисс … канд. ист. наук. -М. -1967.
 
6
Бекназаров Р. Юг Казахстана в составе Кокандского ханства и его присоединение к России (по русским
архивным и опубликованным материалам): Дисс … канд. ист. наук. -Алма-Ата, 1969.
 
7
Хасанов А.Х. Народные движения в Киргизии в период Кокандского ханства. -М.: Наука, -1977. – 96 с.
 
8
Иноятов Х.Ш. Қўқон хонлиги Россияга қўшилиш арафасида ва 1875 – 1886 йиллардаги Қўқон 
хонлигидаги қўзғолон. -Т.: 1956.
 
9
 Халфин Н.А. Присоединение Средней Азии к России (60-80 гг. XIX в). М.: Наука, 1965; Политика России 
в Средней Азии (1857 – 1868). -М.: Наука, 1960; О движущих мотивах политики России в Средней Азии 
(60-70-ые годы XIX века) // История СССР. -1970. -№4, -С129-135.
 
10
Набиев Р. Из истории Кокандского ханства (Феодальное хозяйство Худоёрхана). –Т.: Фан, 1973.
 
11
Зиёев Ҳ.З. Тошкентнинг Россияга қўшиб олиниши. -Т.: Фан, 1966.
 
12
Урунбаев А. Неизвестная рукопись по истории Кокандского ханства // Известия АН УзССР. Серия 
общественных наук.–1957. -№3. -С.33-38.
 


17 
моҳиятини очиб беришда тўсқинликка учрадилар ва айни вақтда чор 
Россиясининг Ўрта Осиёни босиб олинишининг «прогрессив 
ахамияти»га ҳам алоҳида урғу беришга мажбур бўлдилар.
Тарихшунослик масалаларининг бу босқичидаги тарихий 
тадқиқотлар орасида Х.З.Зияев, Х.Ш.Иноятов, Р.Н.Набиев, А.Попов, 
Н.А.Халфин каби тадқиқотчиларнинг асарлари алоҳида ўрин тутади. 
Ўрганилаётган мавзу юзасидан уларнинг амалга оширган энг катта 
хизматлари мавзуга алоқадор маълумотларни тўплаш ва 
системалаштириш, янги манбаларни илмий муомалага киритиш Қўқон 
хонлигининг XIX аср иккинчи ярмидаги ижтимоий – сиёсий ҳаёти 
ҳамда хонликда содир бўлган тарихий жараёнлар ва чор Россиясининг 
ҳарбий босқиничилиги масалаларини чуқур илмий таҳлил қилиш билан 
белгиланади. Буларнинг барчаси ўрганилаётган муаммо юзасидан 
тарихий билимлар савиясининг ортишига хизмат қилди. Бироқ, мавжуд 
тоталитар тузумнинг партиявий – сиёсий мафкураси таъсири ва 
таъқиқлари туфайли мазкур олимлар ҳам ўз ишларида тарихий 
воқеликни асл ҳолида кўрсатиб беришда тўсқинликка учрадилар. 
Р.Н.Набиевнинг «Из истории Кокандского ханства (Феодальное 
хозяйство Худоёрхана)» номли монографияси хонлик иқтисодий ва 
ижтимоий, жумладан сиёсий тарихининг энг муҳим жиҳатларини 
ёритиб берадиган ва бу даврда маҳаллий тарихчиларнинг асарлари 
асосида ёзилган диққатга сазовор асар бўлишига қарамасдан, 
марказнинг Ўзбекистон тарихига бўлган чеклаш сиёсати таъсирида 
ундан фойдаланиш таъқиқлаб қўйилди. Асар совет даври тарихий 
тадқиқотлари доирасида амалга оширилган бўлиб, унга ҳам шу давр 
тарихий тадқиқотлар учун айрим умумий методологик хусусиятлар хос 
бўлсада, бироқ муаллиф томонидан хонлик тарихига оид бўлган кўплаб 
маҳаллий тарихчилар асарлари, архив ҳужжатлари асосида мукаммал 
тадқиқотни амалга оширилади. Бироқ бундай мукаммаллик подшо 
Россияси мафкуравий қарашларидан сақланиб қолган ҳамда совет 
давридаги мавжуд партиявий – сиёсий тамойилларига асосланган 
«чоризмнинг Ўрта Осиёга цивилизация олиб келганлиги»га зид 
бўлганлиги учун монография қатағонга учради.
Асарда 
хонликнинг 
Худоёрхон 
ҳукмронлиги 
давридаги 
иқтисодий соҳаси тарихини ўрганишга асосий урғу берилиб, бу ҳақда 
кенг маълумотлар ва илмий таҳлил келтирилган бўлсада, айни вақтда 
хонликнинг XIX аср ўрталаридаги сиёсий аҳволи ҳақида ҳам қимматли 
маълумотлар олиш мумкин.
1
1
Набиев Р. Из истории Кокандского ханства (Феодальное хозяйство Худоёрхана). –Т.: Фан, 1973.
 


18 
Совет даври тарихшунослигида чор Россиясининг Ўрта Осиё 
хонликларини мустамлага айлантириши масалаларига бир томонлама 
ёндашиш ҳолати айниқса Н.А.Халфиннинг тадқиқотларида яққол ўз 
аксини топган.
1
Н.А.Халфин ўзининг «Присоединение Средней Азии к 
России (60–80 годы XIX века)» асарида Россия империяси томонидан 
Ўрта Осиёнинг мустамлакага айлантирилиши масаласи юзасидан 
кўплаб қимматли маълумотларни берган бўлсада, «қўшиб олиниши» ва 
унинг «ижобий аҳамияти» ҳақидаги сохта қарашларга кенг ўрин 
беради. Маҳаллий халқларнинг «рус ҳарбийларидан ўз хонлари 
зулмидан озод қилишни илтимос қилганликлари»,
2
мустамлакачилик 
сиёсатининг хонликлар аҳолиси учун «ижобий жараён» сифатида 
бўрттириб кўрсатишга ҳаракат қилинади.
3
Бироқ бу билан юқорида номлари келтирилган муаллифлар 
асарларининг илмий қиймати пасаймайди ва уларни тарихни 
ўрганишда яроқсиз деб ҳисоблаш мутлақо нотўғри бўлади. Аксинча, 
уларда келтирилган қимматли маълумотлар ва тарихий таҳлилларни 
чуқур ўрганиб, айрим ҳолларда танқидий ёндашиб илмий хулосалар 
чиқарилиши бугунги кун тарихшунослигида мухим ахамият касб этади. 
Совет даври, шунингдек чор Россияси мустамлакаси даври 
тарихшунослигини илмий жиҳатдан синчиклаб ўрганиш, хаққонийлик 
ва холислик, объективлик ва тарихийлик тамойилларига амал қилган 
ҳолда илмий асосланган назарий хулосалар чиқариш тарихчилар 
олдидаги ўта муҳим вазифадир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш 
лозимки, юқорида номлари келтирилган муаллифлар Алиқули 
Амирлашкар шахси билан боғлиқ масалага махсус тўхталиб 
ўтмаганлар.
Совет даври тарихшунослигининг учинчи қисми ХХ асрнинг 80 
-йиллари иккинчи ярми билан белгиланади. 80 - йилларнинг 
охирларига келиб масалага объектив, тарихийлик нуқтаи-назаридан 
ёндашиш кучайиб борди. Тарихчи олимлардан бири З.Ҳ.Зиёевнинг 
ташаббуси билан 1990 йил ўтказилган «Туркистоннинг Россия 
томонидан босиб олиниши» мавзусидаги илмий анжуман масалага 
тубдан янгича ёндашувга асос яратди. Буни ўша йиллардаёқ олим 
томонидан эълон қилинган бир қанча мақолаларда ҳам кузатиш 
мумкин.
4
1
Халфин Н.А. Присоединение Средней Азии к России (60-80 гг. XIX в). -М.: Наука, 1965; Политика России 
в Средней Азии (1857 – 1868). -М., Наука, 1960; О движущих мотивах политики России в Средней Азии 
(60-70-ые годы XIX века) // История СССР. -1970. -№4, -С.129-135;

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling