Монография олий ўқув юртлари тарих факультетлари талабалари, магистратура


Download 1.01 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/104
Sana21.02.2023
Hajmi1.01 Mb.
#1217090
TuriМонография
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   104
Bog'liq
fb9d0a20811452449c5cb17844545ad1 . Амирлашкар тарихи.

иккинчи 
асосий 
даврни 
совет 
даври 
тарихшунослиги ташкил қилади. Совет ҳокимиятининг дастлабки 
йилларидан ХХ асрнинг 40-50 - йилларигача бўлган вақт мобайнида 
1
Смирнов Е.Т. Султаны
Кенисара и Садык. -Т.: Тип С.И.Лахтина, 1889; 
 
2
Веселовский Н.И. Киргизский рассказ о русских завоеваниях в Туркестанском крае / Текст, перевод и 
приложения. – Спб., 1894;
 
3
Веселовский В. Киргизский рассказ о русских завоеваниях в Туркестанском крае. -С. 7-9.
 


15 
собиқ иттифоққа бирлаштирилган мамлакатларда фаннинг барча 
соҳаларида социалистик тузум ва коммунистик мафкура таъсири 
кучайиб борди. Тарих фани соҳасида амалга оширилаётган илмий 
тадқиқотлар 
коммунистик 
мафкура 
тамойиллари 
асосида 
йўналтирилган бўлиб, уларда партиявий-сиёсий таъсир ва босим остида 
совет ижтимоий фанлари соҳасига хос бўлган методологик 
нохолисликлар устунлик қилади. 
Бу давр мобайнида фан соҳасида бирмунча юутуқлар қўлга 
киритилган бўлсада, ХХ асрнинг 50-йилларига келиб собиқ Совет 
Иттифоқи марказининг миллий масалалар борасидаги сиёсатининг 
кучайиши, хусусан «ягона совет халқини» шакллантириш борасидаги 
мафкуравий сиёсати фан соҳасига, жумладан тарих фани соҳасига ҳам 
катта таъсир ўтказди. Ўрта Осиё давлатлари тарихининг миллий 
хусусиятларини чуқур ўрганиш ва оммалаштириш чеклаб қўйилди. 
Айниқса, чор Россиясининг Ўрта Осиё хонликларини босиб олиши ва 
мустамлакага айлантириши масаласида объективлик жиҳатлари 
камайди. ХХ асрнинг 80-йиллари ўрталарига келиб, собиқ иттифоқда 
«қайта қуриш» жараёни бошланиши билан ошкоралик ва демократия 
тамойиллари юзага чиқа бошлади. Тарих фани соҳасида, айниқса, чор 
Россиясининг Ўрта Осиё хонликларини босиб олиши ва мустамлакага 
айлантириш борасида илмий жиҳатдан асосланган ва коммунистик 
мафкурадан ҳоли бўлган фикрларни билдириш учун кенг имкониятлар 
юзага келди. 
Юқоридагиларга асосланган ҳолда, Советлар даври (1917-1991 
йй.) тарихшунослигини, гарчи у умумий яхлитликни ташкил этсада
масалага бўлган ёндашув хусусиятига асосан уч қисмга бўлиш мумкин.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling