Монография Тошкент "iqtisod-moliya" 2020
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
7.Монография-Абдуллаева Н.Ш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мактабгача таълимда вариативлик ёндашуви
технологик жиҳатлари
Ўқув дастурлари.Ўқув дастурларини вариативлиги таълим муассаса турлари (давлат мактабгача таълим ташкилотлари; нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари; мактабгача ѐшдаги гуруҳлари мавжуд бўлган “Меҳрибонликˮ уйлари) бўйича ишлаб чиқилди. Ушбу дастурлар ўзининг мослашувчанлиги ва ўзгарувчанлиги билан фарқланиши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ѐшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига риоя қилиши лозим. Давлат талаблари боланинг қуйидаги ривожланиш соҳалари бўйича белгиланади[12]: Индивидуаллашти рилган ўқув-тарбия траекториялари Битирувчи шахснинг модели Тарбия усуллари ва технологиялари Таълим тарбия шакллари ва воситалари Ўқув-тарбия жараѐнида қайта алоқа тизими Ўқув дастурлари Ижодий фикрлашни шакллантиришга ва ривожлантиришга қаратилган педагогик технологиялар Педагогларни қайта тайерлаш тизими Ижодий фикрлашнинг шаклланишини ва ривожланишини баҳоловчи педагогик диагностика Мактабгача таълимда вариативлик ёндашуви 50 жисмоний ривожланиш ва соғлом турмуш тарзининг шаклланиши; ижтимоий-ҳиссий ривожланиш; нутқ, мулоқот, ўқиш ва ѐзиш малакалари; билиш жараѐнини ривожланиши; ижодий ривожланиш. Давлат талабларида келтирилган барча ривожланиш соҳасини битта ишда кўриб чиқиш жуда мурракаб иш бўлгани учун бизнинг тадқиқот ишимизда асосий урғу “билиш жараѐнини ривожланиши” ва “ижодий ривожланиш” соҳаларига қаратилган. Давлат талабларига асосан “Билиш жараѐнининг ривожланишиˮ соҳаси қуйидаги кичик соҳаларга бўлинади[12]: интеллектуал-англаш малакалари; элементар математик малакалар; тадқиқий-билиш ва самарали рефлексив фаолият. Демак: таълим-тарбия жараѐни бу соҳада болани қизиқувчанлиги, интилувчанлиги, фаоллиги, билишга қизиқишлигини уйғотиш ва унинг эҳтиѐжларини шакллантиришга йўналтирилган бўлиши лозим. “Ижодий ривожланишˮ соҳаси қуйидаги кичик соҳаларга бўлинади[12]: дунѐни бадиий тасаввур этиш; бадиий-ижодий қобилиятлар. Бунда таълим-тарбия жараѐни боланинг турли хил санъат воситаларидан фойдаланиб, дунѐни ҳис этиш ва тушунишини намойиш этишга қаратилган бўлиши керак. Бизнинг фикримизча мактабгача таълим дастури (келгусида – Дастур), икки қисмдан иборат бўлиши лозим: асосий ва таълим муносабатлари иштирокчилари шакллантирадиган қисм (кўпинча уни вариатив қисм деб аташади). Вариатив қисм – бу дастурдаги алоҳида ҳужжат эмас, балки ҳар бир бўлимнинг мақсадли, мазмунли ва ташкилий қисмларидир. Дастурнинг ишлаши ва уни баҳолашнинг қулай бўлиши учун уни янги саҳифадан, мазкур 51 қисм номини ажратиб расмийлаштириш тавсия этилади. Дастурнинг вариатив қисмини яратиш учун таълим эҳтиѐжлари, тарбияланувчилар, уларнинг оила аъзолари ва тарбиячиларининг қизиқишлари ва қизиқтирувчи омилларни инобатга олиши керак, хусусан: таълим жараѐни рўй бераѐтган ижтимоий-маданий, иқтисодий, иқлимий, миллий шароитларнинг ўзига хослиги; болалар билан ишлашнинг шакл ва дастурлари МТТлари тарбияланувчилари эҳтиѐжлари ва қизиқишларига, ҳамда тарбиячилик коллективнинг имкониятларига ҳар томонлама мослиги; ташкилот тарбиячи кадрларининг Дастурнинг мақсад ва вазифаларига тўғри келадиган қизиқишларига мослиги; ташкилотнинг (гуруҳнинг) шаклланган анъаналари ҳисобга олинганлиги. Айнан шунинг учун Дастурнинг мазкур қисмининг бошланғич босқичида тарбияланувчи болалар, уларнинг оила аъзолари ва тарбиячиларнинг таълим эҳтиѐжлари, қизиқишлари, қизиқтирувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда мониторинг ўтказиш зарур. Хусусан: тарбияланувчилар диагностик текширувининг ўтган йилги натижаларини ўрганиш, бу орқали болаларнинг билимлар тизимини ўзлаштиришлари, уларнинг эҳтиѐжлари, қизиқишлари, мотивация ривожланиши тўғрисида тасаввур ҳосил бўлади (педагог-тарбиячилар, мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи-психологи, катта тарбиячи ўтказади); тарбияланувчи болалар ота-оналари ва оила аъзолари ўртасида фарзандларига доир таълим эҳтиѐжлари, тарбияланувчи болалар ота- оналарининг таълим жараѐни аъзолари сифатида қизиқишлари ва қизиқтирувчи омилларни аниқлашга йўналтирилган анкета сўровномасини ўтказиш; 52 мавжуд имкониятларини аниқлаш ва унда болани тарбиялаш ва ўқитиш жараѐнида фойдаланиш. Шу тарзда таълим ташкилоти, таълим ва маданият ташкилотлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ташкил этиш мумкин. Кейинги босқичда турли йўналишдаги қисмли ѐки таълим ташкилоти томонидан мустақил тарзда тузилган ва барча иштирокчиларнинг талабларига жавоб берадиган бир нечта таълим дастурларини саралаб олиш лозим. Ташкилотга татбиқ этилаѐтган барча муаллифлик ва ўзгартирилган дастурлар илк ва мактабгача ѐшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари ва “Илк қадам” давлат ўқув дастурига мос келиши шарт (бунинг учун улар ҳудудий миқѐсда экспертизадан ўтказилиши керак). Танланган дастурларни муҳокама қилиш учун нафақат тарбиячи, балки ота- оналарни ҳам жалб қилиш зарурдир. Танланган дастурларни амалга ошириш учун тарбияланувчилар билан иш олиб боришни ташкил этишнинг шаклларини аниқлаб олиш лозим. Кейин тарбияланувчилар билан иш олиб боришни ташкил этишнинг шакли ва танланган дастурни инобатга олган ҳолда дастур қисмларини ѐзиш амалга оширилади. Дастур қисмлари қуйидагича тақсимланади: 60% га 40%. Яъни, дастурнинг мажбурий қисми 60 ва ундан кўпроқ фоизни, вариатив қисми эса – 40 ва ундан камроқ фоизни ташкил этади. Тақсимот бажарилиши вақтига қараб амалга оширилади ва бир ўқув йилига деб ҳисобланади. Лекин, МТТ ишлаш учун бир нечта дастурларни яратаѐтган бўлса, унда юқорида келтирилган нисбат ўзгариши мумкин. Умумривожлантирувчи йўналишдаги гуруҳлар учун бу нисбат энг маъқулидир, компенсацияни ривожлантиришга йўналтирилган гуруҳлар учун бу нисбат – 80% га 20% бўлиши мумкин, қисқа муддатли гуруҳлар учун – 90% га 10%. Албатта, бундай масалаларни конкрет ўзининг ташкилоти учун тарбиячилик жамоаси ҳал қилади. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling