Монография Тошкент "iqtisod-moliya" 2020


-расм. Тарбиячи ва бола ўртасидаги вариативликка асосланган


Download 1.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/32
Sana23.12.2022
Hajmi1.3 Mb.
#1044702
TuriМонография
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32
Bog'liq
7.Монография-Абдуллаева Н.Ш

 
2.2-расм. Тарбиячи ва бола ўртасидаги вариативликка асосланган 
алоқаларнинг структураси ва мазмуни 
Индивидуаллик бу тарбиячи ва бола ўртасидаги алоқа “бирга-бир” 
дегани эмас, балки бу болани индивидуаллигини ҳисобга олган ва унинг 
имкониятларини очиб беришга йўналтирилган ўқув материаллари, ўқиш 
технологиялари ва усулларидир. Юқорида билдирилган фикрлардан 
вариативликни дифференциаллаштириш ва индивидуаллаштиришнинг энг 
асосий тамойиллари келиб чиқади.
Мактабгача таълимнинг муқобил шакллари (лекотека, қисқа муддатли 
гуруҳлар, болаларни ривожлантирувчи ўйин марказлари, оилавий нодавлат 
мактабгача таълим ташкилотлари) вариатив ѐндашув тамойиллари (эҳтиѐжга 
Тарбиячи 
Ўқув дастури
(
умумтаълим, чуқурлаштирилган, кенгайтирилган 
даражадаги

Болани ижодкорлик қобилиятларини очишга 
йўналтирилган ўқув материаллари, таълим ва тарбия 
усуллари, технологиялари 
Индивидуал таълим траекторияси (маршрути) 
Бола (гуруҳ) 


60
асосланганлик, мосланувчанлик, ўзгарувчанлик, моделлаштириш, индиви-
дуаллаштириш, дифференциялаш) асосида такомиллаштирилган (2.1-
жадвалга қаранг): 
2.1-жадвал 
Мактабгача таълимнинг муқобил шакллари 
№ 
Мактабгача таълимнинг муқобил 
шакллари 
Вариатив ёндашув тамойиллари 
1. 
Лекотека 
эҳтиѐжга асосланганлик 
2. 
қисқа муддатли гуруҳлар 
мосланувчанлик 
3. 
болаларни 
ривожлантирувчи 
ўйин 
марказлари 
ўзгарувчанлик 
4. 
оилавий нодавлат мактабгача таълим 
муассасалари 
моделлаштириш 
индивидуаллаштириш 
дифференциялаш 
Мактабгача таълим тизимини вариативлигини дифференциаллаштириш 
ва индивидуаллаштиришнинг психолого-педагогик асослари қуйидагилардан 
иборат: 
билим даражаси, уқувлиги; 
умумий ақл қобилияти; 
ўзлаштириш тезлиги, имкониятлари; 
психофизиологик жиҳатлари; 
ақл қобилияти фаолиятининг индивидуал жиҳатлари. 
Мактабгача 
таълим 
тизимида 
таълим 
ва 
тарбияни 
дифференциаллаштириш топшириқларни қийинлиги ва осонлиги, бажариш 
вақтини узайтириш ѐки камайтириш, жавоб кўринишларини шакллари, 
қўлланилган усул ва технологиялар орқали амалга оширилади. 

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling