Монография Тошкент "iqtisod-moliya" 2020


Download 1.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/32
Sana23.12.2022
Hajmi1.3 Mb.
#1044702
TuriМонография
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   32
Bog'liq
7.Монография-Абдуллаева Н.Ш

Умумлаштирувчи 
босқич. 
Натижаларни 
таҳлил 
қилиш, 
истеъмолчиларнинг 
қониқаѐтганликларини 
аниқлаштирилади 
ҳамда 
мактабгача таълимнинг вариатив моделини такомиллаштирилади.
Мактабгача 
таълимнинг 
вариатив 
тизими 
сифатини 
фақат 
админстратив йўл билан амалга ошириб бўлмайди, бу жараѐнда юқорида 
таъкидлаб ўтганимиздек, жамиятнинг барча институтлари, таълим 
жараѐнининг барча субъектлари иштирок этиши зарур. Ёш авлодни 
келажакка етук ва баркамол шахс этиб тайѐрлаш оилада ҳар бир ота-онанинг, 
таълим ташкилотида ҳар бир педагогнинг муҳим вазифаси ҳисобланади. 
Мамлакатимизда мактабгача ѐшдаги болаларни мактаб таълимига 
тайѐрлаш, тарбиялаш, уларга ғамхўрлик қилиш ва парвариш қилиш учун 
аҳолининг эҳтиѐжларини қондириш, турли механизмларни ташкил қилиш 


65
ҳозирги куннинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Ҳозирги кунда 
республикамизда мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинмаган болалар 
муассасага қамраб олинмаган болалардан анча кўпроқ бўлиб, уларнинг 
маълум сабабларга кўра мактабгача таълим муассасаларига бормаслиги ва уй 
шароитида мактабда ўқишга тайѐрланишлари эътиборни тортади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентябрдаги 
“Мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПҚ-3261-сонли қарорида Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни 
сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, маҳаллий 
давлат ҳокимияти органларининг мактабгача таълим соҳасидаги фаолияти 
қониқарсиз деб топилди, яъни ушбу соҳани бошқаришнинг амалдаги тизими 
мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш, шунингдек, 
узлуксиз таълимнинг пойдевори мактабгача таълимни янада ривожлантириш 
учун инновацион қарорларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш имконини 
бермаган. 
Мактабгача 
таълим 
ташкилотлари 
ходимларини 
моддий 
рағбатлантиришнинг паст даражаси болаларни тарбиялаш ва ҳар томонлама 
ривожлантириш масалаларини профессионал даражада ҳал этишга қодир 
малакали мутахассислар билан таъминлай олмаган. Мактабгача таълим 
ташкилотларида болаларнинг озиқ-овқат, моддий таъминоти ва уларга 
тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этишда ҳам жиддий камчиликлар 
кузатилган. 
Мактабгача таълим ташкилотларига қатнамаган болалар учун 
ривожлантириш (қисқа муддатли) гуруҳларни ташкил қилиш тўғрисидаги 
низом қабул қилинган, ушбу низом таълим ташкилотларига бормайдиган 
мактабгача катта ѐшдаги болалар ва кичик мактаб ѐшидаги болалар учун 
уларнинг ҳар томонлама ривожланишини, уларда мактабга ўқитишга 
тайѐргарлик асосларини шакллантириш мақсадида қуйидагича ташкил 
қилинган: 


66
“Ривожланиш гуруҳлари”. Қисқа муддатли гуруҳларга қўшимча қилиб, 
таълим турларини кенгайтириш ва аҳолини имкониятларидан келиб чиққан 
ҳолда, мактабгача тарбия муассасаларига вариатив тизимни жорий этиш 
мақсадга мувофиқдир. “Ривожланиш гуруҳлари” – болаларнинг ҳар 
томонлама ривожланиши, уларнинг тенгдошлари ва катталар гуруҳида 
ижтимоийлашуви учун ташкил қилинадиган 3 ѐшдан 7 ѐшгача бўлган 
болалар учун; 
“Бўлғуси биринчи синф тарбияланувчиси” гуруҳи – катта мактабгача 
ѐшдаги болаларни мактабда ўқитишга тайѐрлаш учун ташкил қилинадиган 5-
6 ѐшли болалар учун; 
“Рус тилини, она тилини билмаган болалар” гуруҳи – 3-7 ѐшдаги 
болалар учун, рус тилида гаплашадиган муҳитда боланинг мослашувини 
таъминлаш, русча нутқ кўникмаларини эгаллаш, мактабда ўқитишга 
тайѐргарлик асосларини шакллантириш гуруҳлари; 
“Ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун”гуруҳи – 3 дан 7 ѐшгача 
ривожланишида нуқсони бўлган болаларга мунтазам психологик, тиббий ва 
педагогик ѐрдам кўрсатиш, уларни тарбиялаш ва ўқитиш, уларнинг ота-
оналарига маслаҳатлар бериш ва услубий ѐрдам кўрсатиш мақсадида ташкил 
қилинадиган гуруҳлар; 

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling