Монография Тошкент "iqtisod-moliya" 2020


Download 1.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/32
Sana23.12.2022
Hajmi1.3 Mb.
#1044702
TuriМонография
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32
Bog'liq
7.Монография-Абдуллаева Н.Ш

1-гуруҳ. Мотивацион, бунда тарбиячиларнинг ота-оналари билан 
мулоқотни ташкил этишда қуйидаги вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб 
қўйиш керак: 
педагогларда оила билан мулоқотни ташкил этишда онгли муносабатни 
шакллантириш; 
улар томонидан ота-оналар билан мулоқотни ташкил этишда ўз 
хатолари ва қийинчиликларни англаб етиш; 
ота-оналар билан ишончли, баҳолаб бўлмайдиган муносабатларни 
ўрнатишни шакллантириш; 
ҳар бир педагогнинг тарбияланувчиларнинг ота-оналари билан мулоқот 
қилиш соҳасида узлуксиз ўз маҳоратини такомиллаштиришга тайѐрлигини 
ошириш; 
шахснинг чидамлилик, одоб-ахлоқ, кузатувчанлик, ҳурмат каби 
фазилатларини ривожлантириш. 
Тарбиячилар ота-оналар билан ишлаш жараѐнида қуйидагича 
сўровномалар тўлдириши (Ота-оналар билан мулоқотда менинг “ютуқларим” 


71
ва “камчиликларим”), тарбиячининг ота-оналар билан мулоқот жараѐнлари, 
тарбиячиларнинг ота-оналар билан мулоқотларини ташкил қилиш бўйича 
муҳокамалар ҳамкорликни янада ривожланишига замин бўлади. 
2-гуруҳ. Когнитив, мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларида оила 
ҳақидаги билимлар тизимини, унинг тарбиялаш салоҳиятини, оилавий 
тарбиянинг ўзига хос томонларини, ижтимоий ва оилавий таълимнинг ўзаро 
таъсири хусусиятларини, оилани ўрганиш усулларини ўз ичига олади. 
3-гуруҳ. Амалий, тарбиячиларнинг амалий кўникмалар ва малакаларга 
эга бўлишга йўналтиради. Вазифалари: 
тарбиячиларда 
оилани 
ўрганиш 
ва 
ота-оналарнинг 
таълим 
эҳтиѐжларини ўрганиш усулларини қўллаш қобилиятини ривожлантириш; 
оилада боланинг ривожланиш натижаларини таҳлил қилиш 
қобилиятини ривожлантириш, уни ривожлантиришнинг оптимал усулларини 
белгилаш; 
ахборотни бошқариш маҳоратини ривожлантириш, ундан ота-оналар 
билан ишлаш учун зарур бўлган нарсаларни танлаш; 
мулоқот қилиш жараѐнида ота-оналарга алоҳида ѐндашувни амалга 
ошириш қобилиятини ривожлантириш; 
ота-оналар билан анъанавий ва ноанъанавий мулоқот шаклларини 
ташкил этиш кўникмаларини шакллантириш, ота-оналарга самарали ѐрдам 
кўрсатиш; 
коммуникатив қобилиятлар ва кўникмаларни шакллантириш. 
4-гуруҳ. Назорат. Бунда тарбиячининг вазифаси сўровномалар орқали 
ота-оналарнинг фикр-мулоҳазаларини билиш ва ишнинг ижобий ўсишини 
таъминлаш. Методик бирлашмада қуйидаги йўналишлар бўйича материаллар 
тайѐрланади: 
оилавий тарбиянинг мазмуни ва мактабгача таълим ташкилотларида 
ота-оналарнинг педагогик маданиятини ошириш масалалари; 


72
тарбиячиларга ота-оналар билан ишлаш мазмуни, шакллари ва 
усуллари бўйича тавсиялар; 
ота-оналар билан мулоқот қилиш шаклларига кўра материалларни 
гуруҳ, индивидуал, кўргазмали-ахборот шаклида тизимлаштириш; 
тарбиячиларнинг педагогик маҳоратини ошириш (мустақил таълим 
олиш, илғор тажриба). 
Мактабгача таълим ташкилотининг жамоаси билан педагогик жараѐнга 
ота-оналарни жалб қилиш бўйича услубий ишларни ташкил этиш: 
биринчидан, 
ота-оналарнинг 
педагогик 
маданият 
даражасини 
юксалтириш; 
иккинчидан, ота-оналарнинг мактабгача таълим ташкилотлари ҳаѐтида 
фаол иштироки ва уларнинг ўз фарзандларини ривожлантириш ва 
тарбиялашдан манфаатдорлигини ошириш; 
учинчидан, ота-оналарнинг болаларни тарбиялаш ва тайѐрлаш бўйича 
амалий билимлари ва кўникмаларига эгалиги; 
тўртинчидан, 
ота-оналарнинг 
мактабгача 
таьлим 
ташкилоти 
фаолиятига нисбатан муносабатини ўзгартириш.
Мактабгача таълимнинг вариативлиги – ушбу ташкилотларда 
замонавий таълим тизимини ривожлантиришнинг асосий мақсадларидан 
биридир. Таълим жараѐнини вариативлиги – фаолиятнинг таркиби
воситалари ва усулларини танлаш, шахснинг таълим олиш мақсадига, 
жараѐнига нисбатан мазмунли муносабатларида (давлат талаблари 
доирасида) амалга оширилаѐтган таълим мақсадларини амалга оширишда 
таълим жараѐни барча иштирокчиларининг ўзаро боғланган фаолиятидир. 
Мактабгача таълимни тартибга келтириш ва такомиллаштириш учун 
етакчи илмий марказларнинг бирлаштирилган кучлари ѐрдамида мактабгача 
таълимнинг илмий асосларини, унинг ўзига хос хусусиятларини, асосий 
йўналишларини, 
таълим 
жараѐнининг 
умумий 
моделини, 
шарт-
шароитларини, шунингдек, маданий-таълим мазмунларининг тахминий 


73
доирасини қайд қилувчи ва тартибга солувчи ҳужжатни яратиш мақсадга 
мувофиқдир. 
Таълим тизимидаги демократлаштириш жараѐнлари, унинг кўп 
вариантлилигини, инновацион дастурлар, мактабгача таълим ташкилоти ва 
оила ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ҳамкорлигини шаклланишига 
имкон беради. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐевнинг 2016 йил 
29 декабрдаги “2017–2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мактабгача таълим 
тизимида кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширишга замин яратди. 
Қарорга асосан мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, 
моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим муассасалари 
тармоғини кенгайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, 
болаларни мактаб таълимига тайѐрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-
тарбия жараѐнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ 
этиш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний 
ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш лозим. Бунда илғор хорижий 
тажрибани ҳисобга олган ҳолда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, 
ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш шароитларини яратиш муҳим 
вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди. 
Ҳозирги кунда мактабгача ѐшдаги болаларнинг аксарияти мактабгача 
таълим ташкилотларига бормайди. Бунга сабаб ҳудудларда мактабгача 
таълим ташкилотининг етарли даражада эмаслиги ва ҳозирги кун 
талабларига жавоб бермаслиги ва ота-оналарнинг болани уйда тарбиялаш 
истаги борлиги сабаб бўлмоқда. Шунга қарамай болаларни мактабда 
муваффақиятли таълим олиши учун тўлақонли тайѐрлаш мактабгача таълим 
муассасаси ҳар бир педагог ходимининг, уй шароитида ота-онанинг муҳим 
вазифаси ҳисобланади. Юқоридаги вазифаларни амалга оширишда 
фаолиятнинг диагностик, ривожлантирувчи, тузатишлар киритувчи, 


74
ташкилий-услубий йўналишларидан фойдаланиш самарали натижа беради 
(2.2-жадвалга қаранг): 
2.2-жадвал 

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling