Монография Тошкент "iqtisod-moliya" 2020
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
7.Монография-Абдуллаева Н.Ш
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3305 сонли қарори қабул қилинди. Вазирлик республика мактабгача таълим муассасалари фаолиятини Низом асосида ҳамда қонунийлик, ошкоралик, ижтимоий адолат ва инсонпарварлик тамойилларига амал қилган тартибга солади. Жамоат кенгашига аъзо бўлган вазирлик ва идораларнинг вазифаларини белгилайди, ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштиради ва мустаҳкамлайди. Жамоат кенгашининг йиллик режаси, йиғилиш қарори ва фаолият доирасидаги тегишли меъѐрий ҳужжатларни тасдиқлайди ҳамда белгиланган вазифаларнинг бажарилишини ўрганади, кўмаклашади, муҳокамага олиб чиқади ва назорат қилади. “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази. Ёш авлодни маънавий- ахлоқий, маданий-маърифий жиҳатдан етук инсонлар қилиб тарбиялашда оиланинг ўрни, бу борада оилага тааллуқли бой ва сермазмун миллий анъаналарни авайлаб-асраш, уларни умумбашарий қадриятлар билан уйғунлаштириш, оила аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, муаммоларни илмий ўрганиш ва фуқароларга бу масалаларда амалий ѐрдам бериш, ота-оналарнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрни, мажбурияти, масъулияти ва фарзандлар билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган ўқув-услубий қўлланма, илмий-оммабоп рисолалар яратади ва ҳ.к. “Оила” маркази мутахассислари туманларда мактабгача таълим муассасалари мутахассисларига оилавий муносабатлар, ажримларни олдини олиш бўйича семенар-тренинглар ўтказилса мақсадга мувофиқ бўлади. Мактабгача таълим ташкилоти мутахассислари ташкилотга тарбияланувчиларининг ота- 78 оналарига керакли маслаҳатлар бериш бўйича кўникма ва малакага эга бўладилар. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Оилаларда ва таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилади, соғлом турмуш тарбиясини шакллантиришда ота-оналар ва оила аъзоларининг дунѐқарашлари ва ҳаѐтий ѐндашувларини ўзгартириш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширади, шахсий гигиена қоидаларини кенг тарғиб қилади, тиббий маданиятни юксалтириш, тизимли тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи оғир асоратли касалликларга қарши кенг жамоатчилик курашини ташкил этади ва соғломлаштириш йўналишида аниқ чора-тадбирлар белгилайди ва ҳ.к. Мактабгача таълим ташкилотида ҳамшира хизматини ташкил этилишини назорат қилиш, ҳудудий оилавий поликлиника билан биргаликда ҳамкорлик муносабатлари йўлга қўйилса, болаларнинг соғлиғини назорат қилиш бўйича самарали натижага эришиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги. Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш тадбирларни амалга оширади. Вояга етмаганлар, ота-оналар ва аҳоли ўртасида қонун устуворлигини кенг тарғиб қилади, ҳамкорлар ўртасида ўзаро тезкор ахборот алмашувини амалга оширади. Ички ишлар томонидан мактабгача таълим ташкилотларида ҳам тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилса, мактабгача таълим ташкилоти ходимларига ва ѐш авлодга қонун устуворлигини таъминлашга замин яратади. Республика Маънавият ва маърифат маркази. Ёш авлод тарбияси билан шуғулланадиган оилада – ота-оналар, мактабгача таълим ташкилотида тарбиячилар, маҳаллада – қўни-қўшни ва кенг жамоатчилик, таълим муассасасида – тарбиячи ва мураббийларнинг қалби ва онгида мустақилликнинг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий 79 қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш каби долзарб вазифаларни амалга оширади. Шунингдек, оилалар, маҳаллалар ва таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитнинг аҳволини, аҳолининг, айниқса, ѐшларнинг таълим-тарбияси, хулқ-атвори ва интилишларини ҳисобга олган ҳолда мавжуд муаммоларнинг ижтимоий-сиѐсий муҳитга таъсирини таҳлил этади ҳамда бартараф этишнинг мафкуравий йўллари ҳақида илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқади ва амалга оширади ва ҳ.к. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling