Монография Тошкент "iqtisod-moliya" 2020


Download 1.3 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/32
Sana23.12.2022
Hajmi1.3 Mb.
#1044702
TuriМонография
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32
Bog'liq
7.Монография-Абдуллаева Н.Ш

Коммуникатив 
компетенция – мулоқот 
воситаларидан 
турли 
вазиятларда 
фойдалана 
билиш кўникмаси. 
Ўйин компетенцияси – 
боланинг ўйин жараѐни ва 
уни 
ташкил 
қилишда 
тажриба, 
билим 
ва 
кўникмалардан 
ижодий 
фойдаланиши. 
Ўқув-
тарбиявий фаолият учун 
асос ҳисобланади. 
Ижтимоий компетенция 
– 
ҳаѐтий 
вазиятларда 
катталар ва тенгдошлар 
билан мулоқотда ахлоқ 
қоидалари ва меъѐрларига 
риоя қилган ҳолда ўзини 
тутиш маҳорати. 
Билиш компетенцияси – 
атрофдаги оламни онгли 
равишда идрок қилиш ва 
олинган билим, кўникма, 
малака ва қадриятлардан 
жисмоний 
ривожланиш 
ва 
соғлом 
турмуш 
тарзининг 
шаклланиши; 
ижтимоий-
ҳиссий 
ривожланиш; 
нутқ, мулоқот, ўқиш 
ва ѐзиш малакалари; 
билиш жараѐнининг 
ривожланиши; 
ижодий ривожланиш 
 


86
ва амалга ошириш 
 
ҳамкорлиги;
миллий 
маданий 
анъаналар 
қадриятини 
ошириш 
ва 
бошқа 
миллатлар 
маданиятига 
ҳурмат, бошқа миллатлар 
маданиятининг ўзига хос 
хусусиятларини ҳисобга 
олиш;
боланинг 
мактабгача 
таълим 
муассасасидаги 
ривожланишини қўллаб-
қувватлаш жамоавий иш 
ҳисобланади ва унинг 
амалга оширилиши учун 
мактабгача 
таълим 
муассасаси 
раҳбари 
жавобгар бўлади 
ўқув 
ва 
амалий 
вазифаларни ҳал қилиш 
учун фойдаланиш 
 


87
§2.3. Вариатив ёндашув асосида мактабгача таълим болаларини 
узлуксиз равишда ижодий қобилиятини ривожланиш динамикасини 
аниқловчи педагогик диагностикаси 
Педагогик диагностика – педагогик фаолият соҳасида воқеликларнинг 
моҳиятини белгилаш, жараѐнларни ҳар томонлама ўрганиш, педагогик 
омилларнинг мажмуавий ҳаракатини акс эттириш демакдир. Унинг вазифаси 
- педагог ва раҳбарга сабабларнинг ўзаро боғлиқ ҳаракати, уларнинг қайси 
бири шу лаҳзада критик аҳамиятга эга бўлиши ҳақида тезкор ва ишончли 
ахборот беради. Шунинг учун таълим-тарбия ва методик жараѐнларнинг 
барча таркибий қисмларини ташхис қилиб туриш муҳим аҳамият касб этади. 
Педагогик диагностиканинг мазмуни деганда методик ва педагогик 
жараѐннинг, бола шахси, педагог ѐки раҳбарнинг фаолияти даражасидан 
қатъий назар тезкор ўрганилиши ва баҳоланиши, тартибга солиниши ва 
коррекцияси 
(тўғриланиши) 
тушунилади. 
Педагогик 
диагностика 
вазифалари:
шахсга йўналтирилган ѐндашувнинг амалга оширилишини таъминлаш;
тарбиячи касбий фаолияти натижаларининг тўғри аниқланишини 
таъминлаш; 
болаларни битта гуруҳдан бошқасига кўчиришдаги хатолар сонини 
камайтириш;
бола шахсининг таълимга бўлган қизиқишини аниқлаш;
бола шахсининг самарали ривожланиши учун шарт-шароитларни 
аниқлаш;
тарбиячилик фаолиятини баҳолаш (касбий ривожланиш даражасини 
ўзича баҳолаш).
Шу тариқа, педагогик диагностика маълумот, баҳолаш, коммуникатив, 
тарбиявий-қизиқтирувчи, таҳлилий, диагностик, истиқболли ва ҳ.к. 
вазифаларни бажаради. 


88
Педагогик диагностика таълим самарадорлиги, иш мазмуни, олиб 
борилган педагогик фаолиятни таҳлил қилишда катта аҳамиятга эга бўлиб, 
илғор таълим муассасаларида бу иш услуби муваффақиятли тарзда амалга 
оширилмоқда, ютуқлар мустаҳкамланиб, йўл қўйилган камчилик ва 
нуқсонларни таҳлил қилиш асосида бош стратегик йўналишлар белгилаб 
олинмоқда ва юқори даражадаги пировард натижалар қўлга киритилмоқда. 
Мактабгача таълимнинг долзарб масалаларидан бири бу – бола қобилияти, 
имконияти, билими, эгаллаган кўникмаларининг ўлчови борми, боланинг 
билиш ва кўникмаларини белгилашга тарбияланувчини аралашгани 
маъқулми ѐки ўзига-ўзи баҳо бергани афзалроқми? Мана шу саволларга энг 
мақбул асосларда жавоб бериш учун педагогик диагностика тизимини ишлаб 
чиқиш лозим. Мана шу мақсадни рўѐбга чиқариш йўл-йўриқлари, методик 
механизмларини ишлаб чиқиш, жорий этиш муҳим вазифадир. 
Педагогик диагностика турли босқичларда амалга оширилади. 
Н.К. Голубев ва Б.П. Битнас тарбия диагностикага доир даражаларини 
умумий шаклда таърифлайдилар [31].
Биринчи босқич – компонентлик диагностика. Маълумки, ҳар қандай 
педагогик ҳолат ва педагогик жараѐн кўп сонли хусусиятлар, белгилар, 
ўлчамлар билан тавсифланади. Объектнинг алоҳида компонентларини 
ажратиб, кейин уларнинг баъзиларини тавсифини олганда, педагог 
компонентлик диагностикани амалга оширади. Диагностика амалий 
аҳамиятга эга бўлиши учун уни давом эттириш лозим.
Иккинчи босқич – тузилмавий диагностика. Тузилмали диагностика 
босқичига ўтиш тарбиячининг вазифасини мураккаблаштиради. У педагогик 
жараѐн алоҳида компонентларининг ҳолатини аниқлашдан улар орасидаги 
алоқаларни аниқлашга ўтади. Бошқача айтганда, ушбу босқичда жараѐннинг 
тузилмаси аниқланади, демак, педагогик жараѐн алоҳида компонентлари 
орасидаги боғлиқликнинг турли даражаларини аниқлаш учун тахминларни 
илгари суриш имконияти пайдо бўлади. Гуруҳлаш ўрнига таҳлил усуллари 
келиб чиқади, улар объектнинг алоҳида томонларини шакллантириш учун 


89
танланган шароитларнинг тўғрилиги ва натижавийлиги орасидаги 
боғлиқликнинг мавжудлигини тасдиқлаш ѐки инкор қилишга имкон беради. 
Диагностиканинг бу босқичида ўлчамлар сони қисқаради (асос қилиб 
олинган баъзи ўлчамлар чиқариб ташланади, бошқалари умумлаштирилади). 
Демак, натижалар амалда қўлланилишига яқин бўлади. Шунга қарамай, 
фақат кейинги босқичда диагностика тугалланганлик кўринишига эга 
бўлади.
Учинчи босқич – тизимли диагностика. Бу диагностика тури педагогик 
жараѐн алоҳида тарафларининг вазифасини бугун тизимли ҳолат ҳамда ушбу 
жараѐнни ривожлантириш вазифаси сифатида аниқлашга имкон беради. 
Ушбу босқичда нафақат алоҳида компонентлар орасидаги алоқаларнинг тўла 
кўриниши намоѐн бўлади, балки турли педагогик тизимости ҳолатларнинг 
ўзаро боғлиқлигини аниқлаш вазифаси ҳам қўйилади. Кўп вақтлар 
мобайнидаги кузатиш танланма тадқиқотларининг ўзини мужассамлаш-
тирадиган педагогик диагностика қўйилган мақсаддан тортиб якуний 
натижага эришишгача бўлган педагогик вазиятлар занжири қай даражада 
ривожланишини кузатишга имкон беради. Тизимли даражасида диагностика 
тугатилади. Шуни таъкидлаш керакки, педагогик диагностика барча 
босқичларда чекланган мақсадларга эришишга етарли бўлган маълум бир 
вазифани бажаради. Босқич тури педагог қандай натижаларга эришмоқчи 
эканлигига боғлиқ. Турли вазифалар педагогик фаолиятнинг турли 
босқичларини назарда тутади.
Мактабгача таълимнинг вариатив ѐндашуви индивидуал таълим 
траекторияларини қуриш, бошланғич, оралиқ, якуний натижадорликни 
баҳолаш компонентларини лойиҳалаштириш босқичлари (тайѐрлов, 
технологик, якуний) асосида такомиллаштиришни талаб қилади. 
Умуман олганда, педагогик диагностика тамойилларини қуйидагича 
таърифлаш мумкин (2.5-жадвалга қаранг): 


90
2.5-жадвал 

Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling