Монография Тошкент "iqtisod-moliya" 2020
Педагогик диагностика тамойиллари
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
7.Монография-Абдуллаева Н.Ш
Педагогик диагностика тамойиллари
№ Педагогик диагностика тамойиллари Педагогик диагностика тамойилларининг мазмуни 1. Бутунлик тамойили Педагогик диагностиканинг ушбу тамойилига риоя қилишда объектни маълум ўзаро боғлиқ компонентлардан ташкил топган бутун бир тизим сифатида кўриш лозим, чунки бундай ѐндашув объектнинг амал қилиш механизмига киришга, унинг таркибий қисмлари ўзаро таъсир алоқаларининг кўринишини тузишга, уни тугалланган бир нарса сифатида кўришга имкон беради 2. Бош занжир (бўғин) тамойили Педагогик жараѐн ва уни бошқариш шу қадар кўп қиррали ва мураккабки, уларнинг ҳар бир тарафини ѐки алоқаларини диагностика қилиш мумкин эмас. Қабул қилиш, педагогик далилларни ѐзиб олиш ўзининг аҳамияти ва ҳаққонийлиги бўйича кўп сонли хулосаларга олиб келади. Маълумки, педагогик жараѐнга кўпгина, баъзан тасодифий омиллар ҳам таъсир қилади. Шу сабабли ўрганилаѐтган обьектнинг амал қилишига таъсир қилаѐтган асосий занжир (бўғин)ни ажратиб олиш зарур. Бу ҳол жараѐнни бошқариш бўйича чораларни ишлаб чиқишга ва бошқа аҳамиятсиз ва тасодифий омилларнинг таъсирини камайтиришга имкон беради. Бироқ диагностика қилиш дастурини тузишда диагностик жараѐн вақтида бош занжир қўйилган вазифаларнинг ечилишига қараб ўзгариши мумкинлигини ҳисобга олиш зарур 3. Ҳаққонийлик тамойили Ушбу умуммиллий тамойил бутун диагностик жараѐннинг ўзгартирилиши билан боғлиқ. Хусусиятларни ўрганиб, ички ва ташқи алоқаларни таҳлил қила туриб, педагог мавжуд далилларни тушунтиришга, педагогик хулосалар чиқаришга, маълумотларга ўз муносабатини шакллантиришга 91 ҳаракат қилади. Педагогик жараѐнда бир қанча субъектив маълумот мавжуд бўлганлиги сабабли ушбу тамойилга риоя қилиш муҳимдир. Шунинг учун тарбиячи ўзига нисбатан ўта талабчан бўлиши, ҳолатларни баҳолашда, фикрларини ифодалашда илмий ѐндашувни қўллаши, уларни ҳар томонлама текшириши керак 4. Детерменизм тамойили Бу тамойил педагогик ҳолатларнинг сабаб шартларини, улар орасидаги алоқалар ва боғлиқликларнинг турли қонуниятларини таъкидлайди. Педагогик ҳолат баъзида бошқа аниқ ҳолатларнинг таъсири натижаси сифатида пайдо бўлишини тан олиш керак. Эҳтимол, сабаб ва оқибат орасидаги алоқа битта ҳолатнинг иккинчисини келтириб чиқаришидадир. Шунинг учун ушбу алоқани излаб топиш педагогик диагностика қилишда сабабларни аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади 5. Таҳлил ва синтез тамойили Педагогик диагностика объекти бир қатор омиллардан ташкил топганлиги сабабли унинг негизигача дарҳол етиб бориши мушкул. Бунинг учун таҳлил ўрганилаѐтган объектнинг хаѐлан тақсимланиб кетиши сифатида қўлланилади. Таҳлил ѐрдамида диагностика қилинаѐтган объект қандай мустақил элементлардан тузилганлиги, қандай алоқалар, муносабатлар билан тавсифланиши аниқланади. Бу ҳаракатлар турли тавсифлар, белгилар, хусусиятларни аниқлашга қаратилган. Тақсимланиш натижасида тузилмавий бирликлар, алоқалар, ўзаро таъсирлар, ўзгаришлар мақсадли ўрганилаѐтган предметга айланиб қолади. Таҳлил объектнинг ажратилган қисмларини хаѐлан ягона бир жисмга бирлаштиришга йўналтирилган синтез билан боғлиқ бўлиши сабабли, таҳлил ва синтез диагностик жараѐнда бир-бири билан уйғунлашади 92 Педагогик диагностика тамойиллари тизимининг чегаралари сифатида педагогик диагностиканинг барча босқич (даража)ларида қўлланилиши, лекин тарбиячи томонидан қўллаш коэффициенти турличалигини кўрсатиш мумкин. У ѐки бу тамойилнинг қўлланилиш хусусияти ва улуши ҳар бир ҳолатда мақсади, ҳажми ва диагностиканинг тегишли босқичи билан аниқланади. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling