Монография Тошкент "iqtisod-moliya" 2020
§ 1.3. Вариатив ёндашувни мактабгача таълим-тарбия жараёнига татбиқ
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
7.Монография-Абдуллаева Н.Ш
§ 1.3. Вариатив ёндашувни мактабгача таълим-тарбия жараёнига татбиқ
қилишнинг педагогик шарт-шароитлари Мактабгача таълим-тарбия жараѐнига вариативлик ѐндашувни татбиқ қилишнинг тарбиячилик шарт-шароитлари таълим-тарбия жараѐнини такомиллаштириш ва болалар билан таълим ишларида ривожланиш самарадорлигини ошириш билан боғлиқдир, хусусан: болалар билан мулоқотни ўзгартириш, яъни авторитар тарзда таъсир ўтказишдан ҳар бир боланинг шахсий идентификациясига, ишончни ўрнатишга, тарбиячи ва болалар ўртасидаги шериклик муносабатларига йўналтирилган мулоқотга ўтиш имкониятларини яратиш; болаларни атроф-муҳит билан таништиришда, сиѐсий-мафкуравий маълумотларни тақдим этишдан бош тортиш; ўқув дастурларини шакли ва мазмунини ўзгартириш, ўқув усулларини болани ривожлантиришга йўналтириш, ўқув мазмунини дифференциялаш ва индивидуаллаширишга қаратиш; болалар ҳаѐтини классик ва замонавий мусиқалар, санъат асарлари, болалар адабиѐтининг энг яхши намуналари билан бойитиш, умуминсоний қадриятларга эътибор бериш орқали болаларнинг дунѐқарашини кенгайтириш; болаларнинг мустақил истаги ва хоҳишларига мос равишда мустақил фаолият ва ижодини таъминлаш, болалар фаолиятининг турини ва унинг шаклини танлаш – тенгдошлари билан биргаликда ѐки индивидуал бўлиш учун, гуруҳ хонасида объектив муҳитни ва яшаш жойини ташкил қилишни ўзгартириш. Педагогик жараѐнни вариативлаштириш таълимнинг шахсий йўналтирилган моделини қуришни, болалар билан анъанавий фаолиятда ва кундалик ҳаѐтда тарбиячи билан алоқа шаклини ўзгартиришни ўз ичига олади. Кўп ҳолларда боланинг қизиқиши, истаклари, қобилиятлари ҳисобга олинади, билим олишда, самарадорлигида, меҳнатда, кундалик ўзаро муносабатларда ҳамкорлик қилишга интилади. 38 Юқорида қайд этилган методик тавсияларда муаллифлар катталарнинг болалар билан ўзаро алоқа турларини белгиловчи қуйидаги ҳолатларни очиб беради: болалар учун муайян вазифаларни белгилайдиган “тарбиячиˮнинг ҳолати, уларни ҳал қилишнинг муайян усуллари ѐки воситаларини таклиф қилади, хатти-ҳаракатларнинг тўғрилигини баҳолайди. Алоқа шакли қанчалик демократик бўлишидан қатъий назар, бу ҳолатда катталар боладан худди “юқоридаˮ бўлади; бу фаолият доирасида ўз таклифларини киритиб, болалар режаларини қабул қиладиган, турли хил ҳаракатлар усулларини намойиш этадиган, қатъий баҳолашсиз болаларда “биргаликдаˮги фаолиятда юзага келадиган муаммоларни ҳал қиладиган “тенгˮ шерикнинг ҳолати –“тўғри-нотўғриˮ “Яхши-ѐмонˮ ва шунга ўхшашлар; ривожланиш муҳитининг “яратувчисиˮ, боланинг объектив дунѐси, катталар болалар фаолиятида бевосита иштирок этмаса, болаларга эркин ва мустақил ҳаракат қилиш имкониятини беради. Қайд этиб ўтилган ҳар бир ҳолат боланинг ривожланиши ва тарбиясида индивидуал аҳамият касб этиб, тарбиячилик жараѐнида ўзининг ўрнига эга ҳамда бошқа усуллар томонидан олиб ташланган. Мактабгача таълим тизими бўйича ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат таҳлилини, мактабгача таълим тизимининг нечоғлик ўзига хослигини ва узлуксиз таълимнинг энг асосий бўғини эканлигини инобатга олган ҳолда қуйидаги мезонларга эътибор қаратиш зарур: мактабгача таълим тизими истеъмолчиларининг (ота-оналар, болалар) мактабгача таълимга бўлган эҳтиѐжларининг қанчалик қондирилганлиги; ҳар бир мактабгача таълим ташкилотида болаларга яратилган барча шарт-шароитлар; ҳар бир мактабгача таълим ташкилоти кадрлар салоҳияти; ҳар бир мактабгача таълим муассасаси молиявий ва хўжалик фаолиятлари имкониятлари. 39 Мактабгача таълим тизимининг вариатив моделини татбиқ қилиш учун ушбу соҳада амалга оширилиши зарур бўлган асосий тенденциялар (ижобий ва салбий), бартараф этилиши керак бўлган муаммолар, таълим ташкилотларининг потенциал имкониятлари ва ҳ.к.лар таҳлиллари инобатга олинади. Мактабгача таълим тизимининг вариатив моделини татбиқ қилиш стратегияси ва риатив модель мақсадлари, йўналишлари ва амалиѐтга жорий этишнинг асосий йўналишлари асосида белгиланади. Мактабгача таълим тизимининг вариатив модели мақсадлари қуйидагилардир: мактабгача таълимнинг барча учун очиқ, ҳаммабоп бўлишини таъминлаш; мактабгача таълим тизимида истеъмолчиларининг (ота-оналар, болалар) доимий ривожланиб бораѐтган эҳтиѐжларини қондириш; мактабгача таълим дастурларида узлуксиз таълим тизимининг барча бўғинлари орасида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш; мактабгача таълим мазмуни ва технологияларини умумтаълим мактаблари дастурлари билан ҳамоҳанглигини таъминлаш; бола, оила, жамият ҳамда давлат талабларини сўзсиз инобатга олиш; барча болалар учун умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида тенг ва бир хил кўрсаткич асосида таълимни бошлашларини, давом эттиришларини таъминлаш; мактабгача таълим тизими илғор тарбиячи ходимларининг бошқарув ва тарбиячилик ўсишларини таъминлаш. Мактабгача таълим тизимининг вариатив моделини ривожлантириш йўналишлари қуйидагилардан иборат (мактабгача таълим тизимининг ҳолати таҳлилидан келиб чиқилади): мактабгача таълим тизимида истеъмолчиларнинг (ота-оналар, болалар) талабларини тўлиқ қондирилишини таъминлаш бўйича комплекс чора- тадбирларни амалга ошириш; болаларнинг мактабгача таълим ташкилотларида таълим олиши ва парваришланиши шарт-шароитларини ривожлантириш; 40 мактабгача таълим тизими кадрлар салоҳиятини ривожлантириш (мактабгача таълим тизими учун тарбиячилик кадрлар тайѐрлаш, қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш. Уларнинг аттестация механизмларини такомиллаштириш); мактабгача таълим ташкилотлари молиявий-хўжалик фаолиятларини ривожлантириш ва такомиллаштириш (мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятида таълим сифатини таъминлаш, самарали фаолият кўрсатишни рағбатлантирувчи мутлақо янги молиявий-иқтисодий механизмларни жорий этиш); мактабгача таълим сифатини таъминлаш (болаларнинг талаб этилаѐтган ривожланиш кўрсаткичларига эришиш). Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling