Монография Тошкент "iqtisod-moliya" 2020
§ 1.2. Мактабгача таълимнинг вариатив ёндашув асосида
Download 1.3 Mb. Pdf ko'rish
|
7.Монография-Абдуллаева Н.Ш
§ 1.2. Мактабгача таълимнинг вариатив ёндашув асосида
такомиллаштиришнинг назарий-методологик жиҳатлари Мактабгача таълим – бу ҳарбий хизмат эмас, балки 5-7 ѐшдаги фарзандлари бўлган турли хил ташкилий шаклларда тарбиячилар ва ота- оналарнинг мажбурий тизимли таълим беришидир. Бу ишларни амалга оширишда ХХ асрнинг 90-йилларида бошланган мактабгача таълимнинг ўзгарувчанлиги тизимини барча турлари ҳамда ўз ичига олувчи компонентларини сақлаб қолиши муҳимдир. Ҳозирги кунда замонавий мактабгача таълим тизимини жорий қилиниши, Ўзбекистонда сўнгги йиллар ичида амалга оширилган ислоҳотлар, мактабгача таълимнинг жаҳон тенденциялари билан ривожланишига олиб келади. Мактабгача таълимни соддалаштириш ва яхшилаш учун мактабгача таълимнинг илмий асосларини, унинг ўзига хослигини, асосий йўналишларини, ўқув жараѐнининг умумий моделини, шарт-шароитларини, шунингдек, маданий ва маърифий мазмунларнинг тахминий доирасини 19 белгилаб берувчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш тавсия этилган. Бошқача қилиб айтганда, бизга мактабгача таълим стандартлари зарур. Мазкур ҳужжат ѐш нормативлари, мумкин бўлган ҳамда кутилаѐтган ютуқларнинг асосий йўналишларини ѐш диапазонлари доирасида ривожлантиришни ўз ичида қамраб олган бўлиши лозим. Мактабгача таълимга ўтишнинг бошланғич даврини (3 йил) ҳамда мактабга ўтиш ѐшини – тахминан 7 ѐш қилиб белгилаб қўйиш муҳим аҳамият касб этади. Бу орқали тарбиячилар болаларнинг ѐш нормативларида белгиланган ютуқларига мақбуллигини ҳамда боланинг мактаб таълимига тайѐрлик даражасини “тайѐр, тайѐрланиш жараѐнида, шартли тайѐр, тайѐр эмас” белгилашлари учун имконият яратилади. Таълим соҳасидаги сиѐсат курсининг қадр-қиммати умуминсоний қадриятларга, индивидуал эркинлик тамойилларига йўналтирилганлиги билан белгиланади. Инсон ҳуқуқлари асосидаги бу каби тамойиллар, фуқаронинг болалик давридаѐқ шакллантирилган бўлиши лозим. “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясиˮда эълон қилинган ҳуқуқлар бола учун таълим тизими, ғоялар, контент, шакллар, усуллар ва технологияларни инсонпарварлаштириш ва демократлаштириш орқали амалга оширилади. Таълим тизими ривожланишидаги дунѐ ва мамлакат тажрибаси шуни кўрсатадики, бу жараѐнда кафиллик фақат индивидуал эркинликнинг ва таълим олиш ҳуқуқларининг тенглигининг диалектик бирлиги бўлиши мумкин. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда болалар учун таълим ташкилотларининг янги турлари пайдо бўлиши, болалар ва уларнинг ота- оналарига тақдим этилаѐтган турли хил таълим хизматлари пайдо бўлиши билан тавсифланади. Давлат мактабгача таьлим ташкилоти билан бир қаторда мамлакатимизда хусусий нодавлат мактабгача таьлим ташкилоти ҳам ўз фаолиятини юритмоқда. Фаолият юритаѐтган боғчаларнинг аксарият қисми болаларда умумий кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган, аммо 20 шундай ташкилотлар борки, улар болаларнинг махсус кўникмаларини шакллантириш билан шуғулланади (эстетик марказлар, мактабгача гуруҳлар, лицей қошидаги боғчалар, гимназиялар ва ҳ.к.). Яъни, соғлом болаларни тарбиялаш ҳамда соғлиғи билан боғлиқ муаммолари бор болаларнинг жисмоний ривожланиши билан шуғулланувчи ташкилотлар, турли хил тилларда дарслар олиб бориладиган мактабгача таълим ташкилотлари ҳам шулар жумласидандир. Мактабгача таълимдаги ушбу ҳолат болаларнинг умумий ривожланиш даражасини кўтариш, муайян қобилиятларни аниқлаш, уларни маълум бир мактабда ўқишга тайѐрлаш ва мактаб таълимининг ўзида ўзгаришни истайдиган ота-оналарнинг талабларига боғлиқ. Мактабгача таълим узлуксиз таълимнинг бошланғич қисми ҳисобланади. У боланинг соғлом ва ривожланган шахс бўлиб шаклланишини таъминлаб, ўқишга бўлган иштиѐқини уйғотиб, тизимли ўқитишга тайѐрлаб боради. 6-7 ѐшгача бўлган мактабгача таълим давлат ва нодавлат болалар мактабгача таълим ташкилотларида ва оилада амалга оширилади. Мактабгача таълимнинг мақсади – болаларни мактабдаги ўқишга тайѐрлаш, болани соғлом, ривожланган, мустақил шахс бўлиб шакллантириш, қобилиятларини очиб бериш, ўқишга, тизимли таълимга бўлган иштиѐқини тарбиялашдир[14]. Мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг ҳаѐти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мактабгача таълим ташкилоти ҳамда штатдаги тиббиѐт ходимлари, шунингдек мактабгача таълим муассасасига бириктирилган соғлиқни сақлаш органларининг тиббиѐт ходимлари томонидан амалга оширилади[14]. Мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг ҳаѐти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби ва қоидалари, болаларни олиб келиш ва олиб кетиш қоидалари, биноларида хавфсизликни ташкил этишга оид талаблар, ѐнғин хавфсизлигини ташкил этишга оид талаблар, ҳудуд хавфсизлигига бўлган талаблар “Мактабгача таълим муассасаларида 21 болаларнинг ҳаѐти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаˮги Низом билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ѐшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирининг буйруғига асосан Давлат талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкчилик шакли ва идоравий тасарруфидан қатъий назар, қуйидаги таълим муассасаларига қўлланилади: давлат мактабгача таълим муассасалари; нодавлат мактабгача таълим муассасалари; мактабгача ѐшдаги гуруҳлари мавжуд бўлган “Меҳрибонликˮ уйлари[12]. Мактабгача таълим турлари учун кадрлар тайѐрловчи ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, мактабгача таълим турлари бўйича тарбиячилик кадрларни малакасини ошириш ва қайта тайѐрлашни амалга оширадиган муассасалар, мактабгача ѐшдаги болалар тарбия олаѐтган оилалар мазкур Давлат талабларига риоя қилишлари лозим[12]. Ўзбекистон Республикаси таълим ҳақидаги чиқарилган қонунлар мактабгача таълим ташкилотининг турли йўналишларда фаолият олиб боришига кенг йўл очиб берди. Шу билан бир қаторда боғча ѐшидаги болалар таълим тизимида қатор ислоҳотларни амалга оширилиши керак бўлиб қолди. Тарбияга бўлган талаб бир хилликдан кўп функцияли таълим тизимини яратиш, давлат ва нодавлат ташкилотларини ташкил қилишни тақозо этади. Соҳадаги ислоҳотлар қийинчиликларни ечилиши тарбиячилик қарашни янгилаш анча мураккаб, узоқ вақт талаб этади. Тарбиячилар ўзларининг вазифаларини ѐш авлодни тарбиялашга қаратишлари, уларнинг психологик томондан ҳимоялашлари муҳимдир 22 Тарбиячиларнинг содир бўлаѐтган жараѐнлар маъносини билиши таълимнинг ўзгарувчанлигини, унинг мазмуни ва технологияларини янгилашни ва тизимни ислоҳ қилишни сезиларли даражада енгиллаштирадиган позицияларни қабул қилиши билан боғлиқ. Мактабгача таълим ташкилотлари, фаолият йўналишига кўра, қуйидаги турларга бўлинади[14]: болалар яслиси, болаларясли боғчаси, болалар боғчаси, уйдаги болалар боғчаси (мустақил ташкилот ѐки филиал сифатида): мактабгача тарбия ва бошланғич таълим муассасаси (болалар боғчаси- мактаб): тарбияланувчиларни бир ѐки бир нечта йўналишда (тил, бадиий эстетик, спорт ва бошқалар) тарбияловчи мактабгача таълим муассасалари: тарбияланувчиларнинг жисмоний ва руҳий ривожланишдаги оғишларни квалификацион яхшиловчи тикловчи турдаги болал арбоғчаси: тиббиѐт гигиена, профилактика ва соғломлаштириш тадбир ва процедураларини амалга оширувчи заифлашган болаларни назорат қилиш ва соғломлаштириш боғчаси: бирлаштирилган турдаги болалар боғчаси (бирлаштирилган турдаги болалар боғчасига ривожлантирувчи, тикловчи ва соғломлаштирувчи гуруҳлар умумлаштирилган кўринишда киради). Мактабгача таълим, олиниш шакли ва усулларидан қатъий назар, қуйидаги мақсадларни ўз олдига қўяди[14]: тиббиѐт гигиена, профилактика ва соғломлаштириш, тадбир ва процедураларини амалга оширувчи заифлашган болаларни назорат қилиш ва соғломлаштириш боғчаси; бирлаштирилган турдаги болалар боғчаси (бирлаштирилган турдаги болалар боғчасига ривожлантирувчи, тикловчи ва соғломлаштирувчи гуруҳлар умумлаштирилган кўринишда киради); болаларни мактабда ўқишга мақсадли ва тизимли тайѐрлаш; 23 болаларнинг шахсий қобилиятлари ва истеъдодларини ривожлантириш; болаларни миллий, умуминсоний ва маданий қадриятлар билан таништириш, болани интеллектуал ривожлантириш; болаларда юқори маънавий ва одоб ахлоқ асосларини шакллантириш; болаларнинг жисмоний ва руҳий соғлиғини мустаҳкамлаш. “Мактабгача таълим концепциясиˮнинг пайдо бўлиши мактабгача таълим мазмунини янгилаш, умумий амалиѐтда янги тарбиячилик технологияларни синовдан ўтказиш ва тарбиячилар томонидан ўқитишнинг янги усуллари ва шаклларини ўрганиш билан боғлиқ назарий ва амалий масалаларни қизғин муҳокама қилишнинг бошланиши бўлди. Маҳаллий мактабгача таълимда инновацион жараѐнларни ривожлантириш норматив ва дастурий-методик ҳужжатларда акс эттирилган. Ушбу ишда таълимнинг барча даражалари, методология хизмати, илм-фан ва амалиѐтнинг барча даражадаги мутахассислари иштирок этиб, бирлаштирилган таълим маскани яратилди. Мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланиб, у ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайѐрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади. Мустақиллик йилларида республикада таълим-тарбия тизими ва баркамол авлодни тарбиялаш давлат сиѐсатининг асосий устувор йўналишлари даражасига кўтарилди. Бироқ ўтказилган таҳлиллар мактабгача таълим соҳасида олиб борилаѐтган ишларнинг самараси ва натижаси етарли даражада эмаслигини кўрсатмоқда. Жумладан, МТМ вариатив дастурлар, мослашувчан тарбиячилик технологиялар, дидактик топшириқлар ва ишланмалар, болаларни мактабга тайѐрлаш бўйича замонавий шакл ва усулларни ишлаб чиқилмаганлиги, ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси етарли даражада таҳлил қилинмаганлиги ҳамда улар сингари ижтимоий, шахсий, ҳиссий, нутқий, 24 математик, жисмоний ва ижодий ривожлантириш, атроф-муҳит билан танишувга йўналтирилган махсус давлат таълим дастурлари татбиқ қилинмаганлиги, фаолият юритаѐтган тарбиячи кадрларнинг аксарияти ижодкор эмаслиги, таълим-тарбия сифати мониторинги юритилмаганлиги каби факторларни келтириш мумкин. Бундан ташқари, мактабгача таълим сифати мониторингини юритиш тузилмавий ва ташкилий жиҳатдан назарда тутилмаганлиги сабабли, мактабгача таълим муассасаларидаги таълим жараѐнининг сифати ва самарадорлигини баҳолаш замон талабларига жавоб бермайди. Хорижий давлатлар илғор тажрибасининг таҳлили замонавий мактабгача таълим ташкилотларида мактабгача ѐшдаги болаларни ривожлантириш учун шароитларни яратишга йўналтирилганлиги билан тавсифланиб, боланинг ижобий ижтимоийлашуви имкониятларини намоѐн қилиш, унинг ҳар томонлама шахсга оид маънавий-ахлоқий ва онгли ривожланиши, мактабгача ѐшга оид тегишли фаолият турлари асосида ташаббускорлиги ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, мулоқот доирасида катта ѐшдагилар ва тенгдошлари билан ҳамкорлик қилиш имкониятларини очишга қаратилган (1.1-жадвалга қаранг). Узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини бўлган мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, самарали давлат бошқаруви тизимини яратиш, мактабгача таълим ташкилотлари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали тарбиячи кадрлар билан таъминлаш, мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қамраб олишни кескин ошириш, таълим-тарбия жараѐнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш олдимизда турган асосий вазифалардан биридир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling