Монография Яяш£Ш к 'iirlih \ назар хдкимов инсон экологияси монография


Фуг^ароликжамияти институтларининг


Download 7.13 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/45
Sana20.11.2023
Hajmi7.13 Mb.
#1789990
TuriМонография
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   45
Bog'liq
Инсон экологияси

3.2. Фуг^ароликжамияти институтларининг 
инсон экологиясидаги урни
Мамлакатимиз таракдиётининг янги ривожланиш боадичи 
жараёнида жамиятда инсон экологик муносабатларининг 
кенгайиши, инновацион хусусият касб этганлиги, миллат- 
лараро тотувликнинг янада мустахкамланишида фук;аролик 
жамияти институтларининг урни мущм ахамият касб этади. 
Демократик ислох;отларнинг чукурлашуви жараёни, жамият- 
нинг 
ижтимоий-ик;тисодий 
ривожланиши 
ва 
барк;арор 
таракхиётини таъминлашда сиёсий партиялар, оммавий 
ахборот 
воситалари, 
нодавлат 
нотижорат 
институтлар 
фаолиятидаги хдмкорлик мухим омил хисобланади. Шунинг 
учун хам демократик ислохотлар жараёнида фук;аролик 
жамияти 
институтларининг 
ислохотлардаги 
фаоллигини 
таъминлашдаги 
иштирокига 
эътибор 
берилди. 
Сиёсий
153


партиялар, оммавий ахборот воситалари ва нодавлат ноти­
жорат таткилотларининг иши такомиллаштирилди, улар 
фаолияти учун мухим адамият касб этадиган, жамиятдаги 
урнини, ислох,отлардаги фаоллигини янада оширишга к;аратил- 
ган, ислодотлар жараёнининг йуналишларидаги иштирокини 
аник; белгилаб олиши учун фундамент, методологик асос 
ролини бажарадиган экология сохасидаги к,онунлар к;абул 
кдлинди. Таравдиётнинг янги боск,ичида ижтимоий, ик,тисо- 
дий муносабатлар, минтак;авий экологик муаммолар ечими 
сох,асида хамкорлик алокдларининг кенгайиши асосий вазифа 
сифатида белгиланди.
Жамият 
тарак;к,иётида, 
демократик 
ислодотларнинг 
ижобий натижаларга экологик барк;арорлик туфайли эришиш 
мумкин. Экологик барцарорликнинг мухим хусусияти унинг 
толерантлик, яъни жамият аъзолари томонидан мавжуд табиий 
ресурсларни авайлаб асраши, унумли фойдаланишида ахлокдй 
к;адриятларга асосланиш алохида урин эгаллаши билан 
характерланади. Экологик барцарорлик уз мазмуни-мохиятига 
кура, байналминал, толерант хусусият касб этади. Мамлакатда 
яшаётган барча миллатлар вакиллари табиий ресурслардан тенг 
фойдаланиш 
имкониятига 
эгадир. 
Турли 
миллатлар 
вакилларининг табиий ресурслардан фойдаланиш хукукдари 
мамлакатимиз цонунлари билан химояланган. Таъкидлаш 
лозимки, Узбекистонда истик,омат кдлаётган барча миллатлар 
вакиллари юртимизнинг ер, сув, атмосфера ресурсларидан 
унумли фойдаланишлари натижасида ижти-моий, ик;тисодий 
ривожланишнинг турли сох;аларида иштирок этмокдалар. 
Бундай ижтимоий, хукукий имкониятларни копилок, хужалиги, 
таълим, 
саноат 
тармокдари, 
энергетика, 
курилиш, 
тадбиркорликда кузатиш мумкин. Экологик бархарорлик 
шахснинг жисмоний, интеллектуал, маданий юксалишидаги 
мухим факторлардан хисобланади. Ижгимоий-ик;тисодий 
ривожланишнинг глобаллашуви, интенсив харак-терга эга 
булаётганлиги экологик бархарор-ликни шахе ижтимоий, 
ицтисодий 
химоясидаги 
асосий 
воситалардан 
бирига
154


айлантирди. Шунинг учун дам дозирги даврда экологик 
хавфсизлик миллий хавфсизли-гимизнинг таркибий дисмидан 
урин олган. Экологик мувозанатнинг мудим жидатларидан 
бири, унинг яхлитлиги, яъни табиий ресурслар садланишининг 
бир-бирига 
боглидлигидадир. 
Бундай 
долат 
глобал, 
минтадавий, локал экологик долатларга дам дахлдордир.
Урта Осиё экологияси ягона тизимлидир. Асрлар давомида 
ушбу минтадада яшаган халдлар ундаги бетакрор ер ва сув 
ресурсларидан 
дамжидатлик 
билан 
фойдаланганлар, 
умргузаронлик дилганлар, оила аъзолари учун зарур турмуш 
шароитларини шакллантиришда исгеъмол дилган, уй-жой 
цуришган, 
тадбиркорлик 
ишларини 
ривожлантирганлар. 
Табиат инъомларидан тадбиркорликда фойдаланганлар, улар 
х;озирги шароитда дам жамият таракдиётининг мудим манбаи 
дисобланади. Минтада идтисодиётидаги жадал узгаришлар 
чорвачилик, 
сабзавотчилик, 
богдорчиликни 
ад о ли 
тур- 
мушидаги асосий фаолият турига айлантирган. Экологик 
бардарорлик таъминланиши туфайли ижтимоий турмуш 
объектлари вужудга келтирилган ва у инсон манфаатларига 
хизмат дилган. Бундай долат дудуддаги идтисодий, ижтимоий 
ва сиёсий бардарорликка ижобий таъсир курсатган, уни 
таъминловчи мудим фактор ролини бажарган. Натижада 
минтададаги умумий ривожланиш, идтисодий юксалишда 
мудим урин эгаллаган янги, инновацион идтисодий тармод- 
ларнинг вужудга келиши, замонавий корхоналар шакллани- 
шида мудим манба ролини бажарган. Шунингдек, экологик 
бардарорлик шахснинг ижтимоий, маиший манфаатларини 
таъминловчи омил ролини дам бажарган. Ушбу ижтимоий, 
идтисодий феноменнинг мудим томонларидан яна бири, 
халдаро, трансчегаравий характерга эга эканлигидадир. 
Минтададаги ягона экологик тизимнинг ушбу дудудда 
жойлашган давлатлар идтисодиётидаги салмодли урни алодида 
адамият касб этади. Шу жумладан, трансчегаравий сув 
ресурсларидан 
унумли 
фойдаланиш 
масаласи 
мудим 
муаммолардан бирига айланмодда. Минтадада жойлашган
155


Амударё ва Сирдарёнинг сув ресурсларидан хужалик тармок;- 
ларини юритишда, у т б у худуддаги барча халкдар фойдаланиш- 
ган. Экологик баркдрорликка путур кети ти туфайли к,ишлок; 
хужалиги, балик;чилик, тадбиркорлик субъектлари, саноат 
тармокдари катта зарар куради. Адолининг ичимлик суви билан 
таъминланиши кдйинлашиши мумкин. XXI асрда, Орол 
денгизининг куриши муносабати билан вужудга келган 
экологик бухрон авж олди, минтацанинг к;атор худудларида 
содир булаётган чулланиш жараёни янада кенгайди. Экологик 
х;олатдаги салбий окдбатлар минтакадаги адоли вакилларининг 
•гурмушига узининг салбий таъсирини утказди, улар сув 
танкдслиги шароитида яшамокда.
Узбекистонда экологик вазиятни барк;арор долатда сакдаш 
масаласига илмий асосда ёндашилмокда. Экологик х;олатнинг 
барк,арорлнгини таъминлашга к;аратилган давлат тизими 
яратилган. Ушбу тизимнинг мунгазам ишлашини белгилаб 
берган миллий К,онунлар к;абул кдлинган ва инсон экологияси 
учун зарур булган имкониятларни таъминлашнинг хукукдй 
асоси яратилган. Э^озирги даврда Узбекистон экологик 
даракаги негизида Узбекистон экологик партияси тузилган. 
Мамлакатимизда утказилаётган ижтимоий-ик;тисодий исло- 
х;отларнинг амалга ошишида экологик тадбирларнинг урнига 
мух,им омил сифатида к;аралмокда. Ш у муносабат билан 
адолининг экологияни асраш содасидаги фаолиятига алох^да 
эътибор берилмокда. Фук;аролик жамиятини ривожлантириш 
жараёнида ёшлар экологик тарбияси, экологик маданияти 
масалалари счими, таълим муассасалари мутасаддилари ва 
жамоат ташкилотлари, фук,аролик институтлари вакиллари­
нинг фаол иштирок этишини так,озо кдлади.
Шу муносабат билан, ёшлар экологик тарбияси жараёнида 
давлат ва жамоат ташкилотларининг кенг кдмровли хдмкорлиги 
йулга куйилган. Узбекистон Экологик партияси Марказий 
кенгаши хузуридаги “Адолининг экологик маданиятини 
ошириш, 
экологик 
маданият 
ва 
нодавлат 
нотижорат 
ташкилотларнинг фаолиятини мувофикдашти-рувчи гурух,”
156


аъзолари экологик барк;арорликни сакдашга мущ м масала 
сифатида эътибор кдлмокда. Шу жумладан, минтакдда 
ягпаётган 
ёшларнинг 
экологик 
маданиятини 
оши-риш, 
экологик 
билимларини 
юксалтириш 
буйича иш 
олиб 
борилмокда. “Узлуксиз экологик таълим буйича Давлат 
стандартини”, “Узлуксиз экологик таълим буйича Концеп- 
цияларни”, узлуксиз экологик таълим-тарбия тизимиии ишлаб 
чицишда ва такомиллаштиришда ташкилотлараро комиссия 
фаолиятида 
кдтнашиш, 
Узбекистон 
Республикасннинг 
амалдаги табиатни мух;офаза кили 
lit
ва согликди сакдаш 
цонунларинииг бажарилишини назорат к,илишда ёшлар ва 
жамоатчилик вакилларининг иштирокиии фаоллаштириш, 
экологик муаммолар ечимида ва согликди сакдаш масалалари- 
да Узбекистон экологик партиясининг дастурий вазифаларига 
таянган х,олда нодавлат нотижорат ташкилотлар ишига ёрдам 
бериш каби муштарак мак;садлардан иборатдир. Узбекистон 
экологик иартияси бундай тарбиявий вазифаларнинг ечимида 
Халк; таълими вазирлиги, Олий ва урта махсус таълим 
вазирлиги, жамоат ташкилотлари билан хдмкорликда экологик 
билимларни оммабоплаштириш, ёшларнинг экологик тарбия­
си билан боглик; булган фаолият да иштирок этишни кузда 
тутади.
Узбекистон экологик партияси дастурида к;айд кдлин- 
ганидек, атроф-мущт мух;офазаси ва экологик ^олатни 
согломлаштириш ишида жамоатчилик иштирокини кенгай- 
тириш, ушбу сохдда к;абул кдлинган к;онунлар ва экологик 
мувозанатни таъминлашга кдратилган кдрорларнинг ижро- 
сини таъминлаш хдмда бу сох;адаги фаолиятни такомил- 
лаштиришга кумаклашиш буйича тизимли ишларни юритиш 
асосий вазифа хдсобланади.
Узбекистоининг янги ривожланиш даврида унинг табиий 
ресурсларидан, Батан келажаги, халк; манфаатлари ечими, 
жумладан, янги иш уринларини яратиш имкониятлари х^м 
вужудга келди. Шу муносабат билан Узбекистон Республикаси 
Президенти к,айд этадики, “мамлакатимизнинг бетакрор
157


табиаги, гузал дам олиш зоналари имкониягларидан фойда- 
ланиб, янги туристик йуналишлар очиш мумкин. Бу содага 
жадон брендларини фаол жалб этган долда, биз зиёрат туризми, 
экологик, маърифий, этнографик, гастрономик туризм ва бу 
соданинг бошда тармодларини ривожлантиришга алодида 
эътибор даратишимиз зарур.”112
Таълимдаги ислодотлар туфайли академик лицей, касб- 
хунар коллежлари ва олий укув юртларидаги удув режаларига 
экологияга оид мавзуларнинг киритилганлиги, минтадада 
бардарор 
экологик вазиятни шакллантиришдаги мудим 
омиллардан дисобланади. Шу муносабат билан фудароларнинг 
экологик тарбиясига таълим-тарбия тизимида алодида эътибор 
берилмодда. Фударолик жамиятини шакллантириш жараёнида 
экологик тар бия масалалари ечими таълим муассасалари 
мутасаддилари ва жамоат ташкилотлари вакил-ларининг фаол 
ишгирок этишини гадозо дилади.
Юртимизда истидомат дилаётган барча миллат вакил- 
ларига дозирги глобаллашув давридаги экологик вазиятнинг 
мудим муамолари, яъни глобал, минтадавий, дудудий адамият 
касб этаётган экологик масалалар ва уларнинг ечимини 
малакали мутахассислар томонидан жамиятни янги тараддиёт 
палласида улар онгига сингдирилаётганлиги, ёшлар экологик 
тарбиясига мудим таъсир воситаси дисобланмокда ва улар 
экологик маданиятини 
шакллантириш, 
дамда уларнинг 
фударолик жамиятини дуришдаги фаол иштирокидаги мудим 
омилдир.
Узбекистон Республикаси Президенти дайд диладики, 
“эркин фударолик жамиятини барпо этиш, инсон дукук, ва 
эркинликларини димоя дилиш борасида амалга ошираётган 
ислодотларимизда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг урни 
ва роли бедиёс эканини алодида таъкидлаш жоиз. Дозирги 
кунда юртимизда 9 мингдан оргид нодавлат нотижорат
112 Шавкат Мирзиёев. Миллий тараьдаёт йулимизни цатъият билан давом эттириб,
янги босцичга кутарамиз.Том 1, Тошкент, “Узбекистон”. 2017, Бет 129.
158


ташкилоти мавжуд, 29 халцаро ва хорижий нохукумат 
ташкилотларнинг ва ваколатхоналари фаолият юритмок;да.”ш
Узбекистон экологик партияси мамлакатимиз сиёсий ва 
ижтимоий хдётида алодида уринга эгадир. Мамлакатимизда 
вужудга келаётган демократик хук,ук,ий давлат, фударолик 
жамиятини шакллантиришда, унинг институтлари фаолиятида 
экологик партия аъзолари фаол иштирок этишмокда.
Мустак;иллик йилларида юртимиздаги демократик йуна- 
лишдаги ислодотлар туфайли жамиятдаги мавжуд ижтимоий 
цатламлар манфаатларини эщмоя к^ладиган жамоат ташкилот- 
лари шаклланди. Бунинг ёрк,ин тасдиги сифатида нодавлат 
нотижорат ташкилотлари сони муттасил ортиб бораётган- 
лиги, Узбекистон экологик партиясининг вужудга келганлиги 
ва ушбу жамоат ташкилоти бугинларининг вилоятлар, 
туманларда ташкил этилганлигидир. Шунингдек, Экологик 
партия вакилларидан Олий Мажлис К^онунчилик налатаси 
депутатлигига 
сайланганлиги 
мамлакатимизда 
экологик 
вазиятини 
янада 
яхшилашга 
ва 
адолининг 
экологик 
маданиятини 
шакллантириш 
борасидаги 
х,аракатлардан 
далолат дир.
Мамлакатимизда жамоат ташкилотлари ва фуцаролик 
жамияти институтлари фаолиятининг хукук^й асоси яратил- 
ган. Ж амоат ташкилотларининг жамиятимиздаги ижтимоий, 
идтисодий жараёнлардаги фаол иштироки мамлакатимизда 
шаклланаётган фук,аролик жамияти талабларига мос фаолияти 
амалга оширишга к;аратилгандир.
Узбекистонда «бугунги кунда экологик йуналишдаги 100 
дан ортик, нодавлат нотижорат ташкилотларни бирлаштирган 
Узбекистон экологик партиясидан Узбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси К,онунчилик палатасига сайланган депутатлар 
олдида катта ва масъулиятли вазифалар турибди. Узбекистон 
экологик партияси узининг махсус хдракат дастурига эта булган 
жамоат ташкилоти дир. Бу жараён мамлакатимизда мавжуд
ш 1Швкат Мирзиёев. Хаы^имизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг
олий баходир. Тошкент, "Узбекистон”, Т ом 2.,Б.102.
159


булган 
экологик 
муаммоларнинг, 
глобал 
экологик 
бухронларнинг бир к^сми эканлигидан далолатдир. Шу 
муносабат билан Узбекистон Республикаси Президенти 
таъкидлайдики, “айнщ са халдаро терроризм, экстремизм, 
наркотрафик, диний к;арама-к;аршилик, ноцонуний миграция, 
одам савдоси, экологик муаммолар, айрим минтак;аларда 
иктисодий ночорлик, ишеизлик, к,ашшокдик кучайиб бораёт- 
гани бугун инсониятни кдттик; хавотирга солмокда.”114
Узбекистон экологик партиясининг шаклланиш жараёни 
мамлакатимизда 
олиб 
борилаётган ижтимоий-ик;тисодий 
мазмундаги ислодотлар мак;сади ва мазмуни билан чамбарчас 
богликдир. Узбекистондаги демократик мазмундаги ва халк; 
манфаатларига хизмат кдлувчи ислодотларнинг пировард 
натижалари инсон манфаатларига к,аратилганлиги билан 
ажралиб туради. Шунингдек, улар замирида Ватанимизда 
истицомат к,илаётган барча миллаг ва элатларнинг мавжуд 
табиий ресурслардан тенг хукукди фойдаланишларини тулик; 
таъминлаш хдм кузда тутилган.
Узбекистон худудидаги экологик вазият ва уни янада 
яхшилаш доимий мониторинг кдлиниши фуцаролар манфаат- 
лари нук;таи назаридан стратегик масалалардан биридир. 
Шунингдек, экологик хавфеизликка эришиш мамлакатимиз 
миллий хавфеизлигини таъминлашнинг узвий кдемларидан 
х^собланади. Экологик муаммолар мавжуд булган худудда 
яшаётган ах,оли саломатлигини х^моялаш, ах,оли орасида 
вужудга келаётган баъзи касалликларнинг олдини олиш, 
мавжуд ижтимоий тизимларнинг, соглицни сакдаш муассаса- 
ларининг, шу жумладан, жамоат ташкилотларининг тарбиявий 
содадаги фаолият турларидан бири хцеобланади. Чунки ах;оли 
орасида утказилаётган маънавий-маърифий тадбирларнинг 
катта кдемини фук;аролар саломатлигини мустаэрсамлаш ёки 
улар орасида учраши мумкин булган касалликларнинг олдини
114 Шавкат Мирзиёев.Миллий тараадиёт йулимизни к,атъият билан давом эггириб,
янги бос^ичга кутарамиз.Том 1, Тошкент, “Узбекистон”.2017, Бет473.
160


олиш буйича тарбиявий йуналишдаги тушунтириш ишларини 
олиб боришни так;озо кдлади.
Айник;са, бундай ижтимоий фаолиятнинг .экологик танглик 
мавжуд булган худудларда яшаётган адоли вакиллари орасида 
олиб борилиши амалий адамият касб этади, уларнинг 
ижтимоий-ик;тисодий даётнинг барча жабх;аларини модер- 
низациялаш ишларидаги 
фаоллигини 
оширади, жамият 
аъзоларининг 
фук,аролик 
жамиятини 
шакллантиришдаги 
бевосита фаол иштирокини таъминлайди. Бу борадаги кенг 
цамровли тадбирларнинг 
таълим-тарбия 
ишлари 
билан 
х;амкорликда олиб борилиши, таълим муассасалари билан 
экологик партия аъзолари уртасидаги мунтазам ижодий 
х,амкорликни так;озо кдлади. Ж амоат ташкилотлари, фударо- 
лик институтлари вакиллари иштирокида, удувчилар ва 
талабалар орасида экологик йуналишдаги, инсон экологияси 
мазмуни, модияти ва тарбиявий адамият касб этувчи 
тадбирларнинг утказилиши 
ёшларимизнинг 
атроф-мухдг 
муаммоларини англаши, уларнинг мазмуни, экологик танглик- 
нинг келиб чикдш сабабларини, салбий окдбатларини билиб 
олишларига ёрдам беради. Бундай тадбирлар пировард 
натижада минтак,адаги умумий экологик ^олатнинг ижобий 
томонга силжишига олиб келади.
Таъкидлаш лозимки, бу жараён давомида Узбекистон 
экологик партияси аъзоларининг Узбекистон ёшлар иттифокд 
билан хдмкорликдаги фаолиятини жонлантиради ва ёшлар­
нинг экологик онги, маданиятини шакллантиришдаги мущм 
факторлар сирасига киради. Бундай тадбирларнинг м)дим 
ижтимоий жидатларидан яна бири, укувчилар ва талаба- 
ларнинг улар яшаётган дудудларда шаклланган экологик 
х;олатни тубдан яхшилаш содасидаги ишлардаги бевосита 
иштирокини таъминлайди, уларнинг ижтимоий фаоллигини 
оширади, ватанпарварлик туйгуларини оширади, мавжуд 
биологик хилма-хилликни 
сакдаш, 
атмосфера х;авосини 
курикдаш, ер ва сув ресурсларини асраш диссини кучайтиради. 
Бу фаолиятнинг мудим хусусиятларидан бири, ёпгларнинг
161


ахлокдй тар бия сидаги урнидир, яъни экологик йуналишдаги 
ишлар натижасида укувчилар, талабаларда юртимиздаги 
экологик мазмундаги к,адриятларни асраш, уларни улуглаш 
лозим. Шунингдек, экологик к,адриятлардан миллий фахрла- 
ниш хдссини юксалтириш воситаси сифатида фойдаланиш 
жараёнига хизмат кдлади.
Узбекистон экологик партияси мамлакатимиздаги мавжуд 
экологик 
х;олатни 
согломлаштиришни 
узининг 
асосий 
вазифаларидан деб хцсоблаган холла, давлат органлари, жамият 
ташкилотлари 
ва 
ах;олининг 
саъй-^аракатларини 
уйгунлаштирадиган кучдир. Шу муносабат билан табиат, 
инсон, жамият манфаатларининг умумийлигини х;ам уз 
фаолиятида ифода этади.
Узбекистон Республикасида демократик хукукдй давлат, 
фукаролик 
жамиятини 
куриш 
жадал 
давом 
этмокда. 
Узбекистон Республикасининг Биринчи Президента таъкид- 
лаганидек, жамиятимизни модернизациялаш ва фук;аролик 
жамиятини куриш учун мамлакатимиз барча имкониятларга эга 
ва бизнинг устувор вазифамиздир115. Шундай шароитда ёшлар, 
шу жумладан галаба-ёшлар жамиятдаги ижтимоий-иктисодий 
жараёнларда фаолиштирок этмокда. Мамлакати-мизда шунинг 
учун х,ам ёшлар экологик тарбиясига эътибор берилиши мухдм, 
амалий адамият касб этади. Шу жидатдан олиб к;аралганда, 
ёшлар экологик тарбиясига музщм илмий масала сифатида 
к;аралмоги лозим. Чунки х,озирги даврда амалга оширилаётган 
фук;аролик жамиятни ривожлантириш муаммоси мавжуд 
экологик муаммоларни ечишни ва ушбу жараёнда ёшларнинг 
фаол иштирокини талаб кдлади. Мураккаб, замонавий 
инновацион технологиялар асосида фаолият юритаётган 
ицтисодиёт, хизмат курсатиш содасидаги кичик ва урта бизнес 
корхоналари, тармокдарини бошкд-ришни фак;ат юк;ори 
малакали ёшлар амалга ошириши мумкин. Барк;арор таракдиёт 
даврида ик;тисодиёт ривожла-нипшда табиий ресурслардан
115 Каримов И.А. Узбекистон Республикаси Олий Мажлиси К,онунчилик палатаси ва 
Сенатининг кушма мажлисидаги маърузаси. Халк; сузи, 2010 йил 28 январь
162


самарали фойдаланиш давом этади. К,олаверса, мавжуд табиий 
ресурслардан янада унумлирок, фойдаланиш муаммоси вужудга 
келмокда. Бундай шароитда тежамкор технологияларнинг 
амалиётга киритилиши, аввалам-бор, ёш мутахассисларнинг 
экологик билими ва омилкор-лигига богликдир. Демак, 
ешларнинг, булажак мутахассис-ларнинг экологик тарбияси 
музщм амалий ахдмият касб этади. Масаланинг амалий 
жих;атларидан яна бири, ёшларнинг экологик х,олат билан 
боглик; булган маънавий-маърифий жараёнлардаги урнидир. 
'Галаба-ёшлар экологик мазмундаги, маърифий йуналишдаги 
гадбирларни тайёрлаш ва утказиш жараёнида миллий 
маънавият асослари, адабиёт ва санъат асарлари билан як;индан 
танишадилар. Бу манбалардаги Ватанимиз табиати, гузал ва 
бетакрор икдими, турт фасли, водийлари таровати, инсон 
фаолияти учун зарурияти булажак мутахассисларнинг экологик 
тарбияси учун мухим тушунча манбаи ролини бажаради.
Мамлакатимизда олиб борилган демократик ислохотлар 
даврида мустакил экологик 
сиёсати туфайли 
минтакд 
экология сини тубдан яхшилаш б орасида илмий асосланган 
ишлар амалга оширилди. Бу борадаги амалий фаолият 
ёшларнинг инсон экологиясини таъминлашдаги фаол иштиро- 
кини кенгайтиришга имконият яратди. Ёшлар мамлакат 
ах,олисииинг купчилигини ташкил кдлишининг узи бу 
ижтимоий к,атламнинг жамиятимиздаги салмокди урнига 
эгалигини тасдикдайди. Инновацион характерга эга булган 
бундай жараён, ик;тисодиётни модернизациялаш ва жамиятни 
демократлаштириш, яъни фударолик жамиятини шаклланти- 
ришда мамлакатимизда табиий ресурсларни сакдаш ва улардан 
унумли фойдаланиш тизимини янада мукаммаллаштиришга 
алох^да ах,амият берилмокда. Бундай кенг к,амровли вазифа- 
нинг бажарилиши ёшлар экологик тарбияси устида мунтазам 
ишлашни талаб кдлади. Экологик тарбия, экологик маданият 
ёшларда атроф-мущтга, мавжуд табиий шароитга ижобий 
муносабатни вужудга келтиради. Талаба-ёшлар экологик 
тарбиясининг асосий жихатларидан бири уларнинг булажак
163


мутахассис эканлигини англа сак, улар бакалавр ёки магистра- 
турани тамомлаганларидан кейин мавжуд экологик тизимни 
мустах^самлаш, уни курикдаш, ундан унумли фойдаланиш, 
келажак авлодга егказиш каби туйгуларни шакллантириши 
лозим. Ёшлар экологик тарбиясининг асосий хусусиятларидан 
яна бири, унинг таълим ва тарбия воситалари оркали талабалар 
онгига 
сингдирилишидадир. 
Мамлакатимизда 
вужудга 
келтирилган ва тобора ривожланиб бораётган, мамлакат 
инновацион тараедиётида муздш амалий адамият касб этаётган 
узлуксиз таълим тизими унинг асосий фунда-ментидир. Таълим 
муассасаларида 
талабаларга 
ук,ити-лаётган 
фанлардаги 
экологик маълумотлар орцали улар тафаккурида экологик 
муаммоларнинг келиб чикдш сабаб-лари, ривожла-ниши, 
таркалиши, унинг инсон фаолиятидаги хавфли ва хатарли 
жщатлари ёки унинг инсон х,аётига таъсири тугрисида илмий 
асосланган маълумотлар мужассамлашади. Талабалар экологик 
тарбиясида мавжуд экологик вазиятни тушунтириш, яъни 
глобаллашув даврида минтак;амизда вужудга келган экологик 
х,олат тугрисида уларга илмий асосланган маълумот бериш 
мак;садга мувофик. Илмий тадкицотлар шуни курсатадики, 
глобал экологик масалалар маълум даражада минтакавий, 
худудий экологик муаммолар-нинг вужудга келишига сабаб 
булади. Illy муносабат билан х;ар бир фуцаронинг узида 
яшаётган худуддаги экологик вазият учун жавобгарлик хцссини 
уйготиш, яъни экологик вазиятни бузмаслик учун х,аракат 
туйгусини шакллантириш масаласи туради. Масаланинг амалий 
ах;амияти хдр бир шахснинг яшаши, ишлаётган жойи, дам 
олиши 
худудида 
экологик 
баркарорлик 
талабларига 
буйсиниши экологик жщатдан тарбияланганлигидан дарак 
беради. Айникса, бу долатнинг намоён булишини шаздарлар ва 
Кишлок; жойларида, рекреация худудларида як;к;ол куриш 
мумкин. Бугунги кун талабалари ижтимоий экологияда 
мунтазам тушунтирилаётган, инсон-нинг табиатга антропоген 
таъсири дакидаги аник; тушунчага эга булиши талабаларда 
экологик тарбиянинг уйгунлашувига сабаб булади. Маълумки,
164


мана шу масаланинг мощ ягини чукур тушуниш табиатга 
оцилона муносабатда булишнинг асосини ташкил кдлади. 
Масаланинг мохдяти инсон шахсининг шаклланиши, табиатга, 
атроф-мухцтга узининг бевосита таъсири йуналишларини 
англай ола бошлагани билан богликдир. Ушбу жараён узлуксиз 
таълимда академик лицей, касб-хунар коллежлари ва олий укув 
юртлари талабаларига экологик тарбиянинг турли воситалари, 
шакллари орк;али тушунтирилади. Ёшларимиз экологик 
тарбиясининг мухум бугинидан яна бири, уларда Марказий 
Осиё экологик тизимининг ягоналигини англашларидир. 
Ёшларга 
экологик 
вазиятнинг 
мувозанатида 
ер, 
сув 
ресурсларидан унумли фойдаланиш, атмосфера хдвосининг 
мусаффолиги 
учун 
курашиш 
зарурлигини 
муттасил 
тушунтириш лозим булади. Асрлар давомида Марказий 
Осиёдага мавжуд ер ва сув ресурсларидан шу ер да яшаган барча 
халкдарнинг 
вакиллари 
бамаслахдт 
фойдаланишган. 
Трансчегаравий дарёларда сунъий курилмаларнинг вужудга 
келтирилипш ах,оли орасида, шу жумладан, ёшларда табиий 
ресурслардан 
рационал 
фойдала-ниш, 
унинг 
экологик 
окцбатларини 
тушунадилар. 
Давримиз-нинг 
мущм 
хусусиятларидан бири, минтак;адаги атмосфера х;авосини 
м)ттасид захарлаётган манбаларни булажак мута-хассисларга 
илмий асосда тушунтириш мухцм ах,амият касб этади. Шу 
муносабат билан трансчегаравий манбалар тугрисида аник;, 
илмий асосланган маълумотлар 
бериш лозим. Табиий 
ресурслар тизимидаги асосий к;исмдан бири булган атмосфера 
х,авосининг тозалиги инсон х;аётидаги мухцм вазифани 
бажариши, флора ва фаунанинг ривожида мущм факторлигини 
талабалар онгига сингдириш зарур.
Инсон экологияси вазифаларининг ёшлар онгига сингди- 
рилишида Узбекистон ёшлар иттифок,и мух,им ишларни амалга 
оширмоцда. Узбекистон ёшлар иттифок;ининг Олий Мажлис 
К,онунчилик палатаси хузурида Ёшлар масалалари буйича 
комиссия ва «Ёшлар клуби» тузилди. Биринчи бор янги 
ташкил этилган «М ард углон» Давлат мукофоти х;амда
165


«Келажак бунёдкори» медаллари тенгдошларига 
урнак 
булаётган йигит-щзларга топишрилди. Узбекистон Республи­
каси Президента хузуридаги Давлат бошк;аруви академияси 
к;ошида ташкил этилган Ёшлар муаммоларини урганиш 
ва 
истик,болли кадрларни тайёрлаш институтида ёш тинглов- 
чилар тадсил олиб, малака оширди. Иттифокдинг жами 
22мингдан ортик, бошлангич ташкилотлари фаолияти йулга 
куйилди. Умумтаълим мактабларида 1 миллион 960 мингдан 
ортик; сардорлари, олий ва урта махсус, касб-хунар таълими 
муассасаларида 387 минг 700 дан ортик; етакчилари фаолият 
олиб бормокда. Иттифок; ва «Камалак» болалар ташкилоти 
тизимида 1 миллион 960 минг нафар Сардорлар кенгаши 
аъзолари б о р '16.
Ёшлар иттифокд уз атрофида 10 миллиондан ортик; 
ёшларни 
бирлаштирган. 2018-2021 
йилларда курилиши 
режалаштирим ан 8 минг 600 га якуин кун цаватли «Ёшлар 
уйлари»дан 
848 та 
ёш 
оилага 
янги 
уй 
калитлари 
топишрилди. 190 та касб-хунар коллеж негизида «Ёшлар 
марказлари» ташкил кдлинди ва 29 та йуналишдаги 2 минг 
537 та бепул тугараклар фаолияти йулга куйилди. Мазкур 
гугаракларда хдр куни уртача 160 минг нафарга якдн ёшлар 
билим ва куникма эгалламокда. 2018 йилда юртимиз ёшлари 
х,аётида яна бир тарихий ах;амиятга молик вок,еа юз берди. 
Мамлакат ёшларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик 
сох;асига кенг жалб этиш хдмда уларнинг гоя ва ташаббус- 
ларини к;уллаб-к;увватлаш мак;садида давлатимиз радбари 
Фармони билан «Yoshlar - kelajagimiz» жамгармаси фаолияти 
йулга куйилди. Шунингдек, 2018 йилда 1 минг 66 нафар ёш 
фермерга 52 миллиард сум, ёш тадбиркорларнинг 4 минг 300 та 
лойих;асига 226,6 миллиард сум, жами 278,6 миллиард сум 
13фоизлик имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланди. 
2018 йилда худудларда 156 маротаба «^оки м ва ёш 
фермерлар» мавзуида очик; мулок,от ва амалий учрашувлар
116 Узбекистон ёшлар итти ф ощ учун 2018 йил к;анчалик самарали булди? 
https://ww w.xabar.uz/jam iyat/ozbekiston-yoshlar-ittifoqi-uchun
166


ташкил этилди. Уларда 9 минг дан ортик; ёш фермерлар 
иштирок этди. 2018 йилда 37 номдаги китоблар 10 минг 
иусхадан чоп этилиб, таълим муассасаларига бепул етказиб 
бсрилди. Бу лойщани амалга ошириш учун жами 10 миллиард 
сум маблаг ажратилди.117

Download 7.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling