Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

17. Малинезия области. Бунга Индонезия, Филиппин, Суматра, Калимантан, Янги 
Гвинея, Саломон ороллари ва жуда кўплаб майда оролларни ўз ичига олади. Бу област 
майдони бир неча юзлаб ороллардан ташкил топган. Иқлим шароити ниҳоятда хилма-хил, 
лекин уларда умумийлик бop. Бу область ҳудудида иккита эндем оила ва кўплаб эндем 
турлар мавжуд. Айниқса, Янги Гвинея ороли ўзига хос бўлиб, бу ерда 140 дан ортиқ эндем 
авлод яшайди. 
18. Фиджи ороллари области. Ҳудуди жуда кичик ороллари жуда кўп. Бунга Янги 
Гибрит, Самоа, Тонго ороллари киради. Бу областда битта оила, жуда кўп эндемик авлодлар 
ва турлар мавжуд. Фиджи ороллари эндемик турларга жуда бой. 
19. Поленезия области. Бу область ҳудудига Тинч океанининг катта майдони ва юзлаб 
ороллар киради. Бунга Королин, Маршалл, Гилберт, Мариан, Эллис, Феникс, Маркиз 
ороллари киради. Бу област табиий шароити хилма-хил бўлишига қарамай, буларда эндемик 
оила йўк. Лекин бир неча юзлаб авлод, юзлаб эндемик турлар бор. 
20. Гавайи ороллари области. Майдон жиҳатдан бошқа ороллардан бир неча марта 
кичик, лекин ер шаридаги мавжуд ороллар ичида ўзига хослиги билан ажралиб туради. 
Сабаби қуруқликдан анча узоқда жойлашган, яъни сув билан изоляцияланган орол 
ҳисобланади. Шунинг учун бу област ўсимлик олами ниҳоятда хилма-хил. Шунинг учун 
олимлар майдони жуда кичик бўлишига қарамай, бунга област даражасини беришган. Бу 
област ўсимликлари кўпчилиги абориген, лекин инсон фаолияти натижасида миграцион йўл 
билан келиб қолган турлар хам мавжуд. Булар Америка қитъасига бирмунча яқинроқ 
бўлганлиги сабабли шимолий Америкада ва Америкада ўсадиган ўсимликлар ҳам учрайди.
21. Янги Каледония области. Бу област хам майдон жихатидан кичик ҳудудни ўз 
ичига олади. Асосан бунга Янги Каледония ороли ва унинг атрофидаги бир неча ороллар 


50 
киради. Эндемизмга жуда бой. Ўсимликларнинг олтита оиласи 130 дан ортиқ авлод ва 
минглаб эндем турлар бор. 

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling