Мўътадил иқлимли шимолий кенглик ўсимликлари


Неотропик ўсимликлар ҳукмронлиги


Download 0.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/89
Sana10.01.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1085993
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   89
Bog'liq
biogeografiya asoslari

3. Неотропик ўсимликлар ҳукмронлиги. Бу ҳукмронлик ҳудудига Флорида ярим 
оролининг жанубий қисмлари, Мексика қирғоқлари, Марказий Америка, Антил ороллари 
ҳамда экваториал Американинг катта қисмидаги бир қанча мамлакатлар ҳудудлари киради. 
Бу ҳукмронлик ҳудуди хилма-хил иқлим шароитига эга бўлганлиги туфайли ўзига хос 
ўсимлик дунѐсига эга ва флорага жуда бой. Бу хукмронликда 28 та оила эндем хисобланади. 
Бу ҳукмронлик қуйидаги 5 та областларга бўлинади. 
22 (1). Карип области - бу областга Флорида ярим оролининг тропик қисми, Кичик 
Антиль, Галапагос, Багам, Бермуд ороллари киради. Карип области ҳудуди бир қанча 
ороллар бўлганлиги сабабли уларда эндемизм кучли, яъни бу областда 2 та оила 500 дан 
ортиқ авлод, 100 лаб турлар эндем ҳисобланади. 
23 (2). Гивиан тоғлари области - бу область майдони унча катта эмас, лекин Гвиан 
ясси тоғларида жуда қадимги архио ўсимликлар кўплаб учрайди ва ўзига хослиги билан 
ажралиб туради. Яъни бу областда яшайдиган 8000 тур ўсимликнинг 4000 дан ортиғи 
эндемик турлар ҳисобланади. Бу ясси тоғларнинг юқори қисмларидаги айрим воҳаларда 
эндемизм 97 фоизгача боради. Эндем оила фақат битта холос.
24 (3). Амазонка области - бу область ҳудудига Амазонканиг барча ирмоқлари билан 
бирга бўлган ҳавзаси киради. Територияси катта ва ўзига хос ўсимликлар дунѐсига бой 1 та 
оила 500 дан ортиқ авлод ва 3000 дан ортиқ тур эмдем хисобланади. Бу област ҳудудида 
тропик ѐмғирли ўрмонларнинг жуда катта майдони мавжуд. Бундай ўрмонлар ер шарининг 
бошқа майдонида унчалик катта яхлит майдонда учрамайди.
25 (4). Бразилия области. Бунга Бразилия Ясси тоғлиги, Атлантика океани 
қирғоғидаги бир неча майда ороллар киради. Бу област ҳудудида эндем оила йўк. 400 дан 
ортиқ авлод ва 100 лаб турлар эндем хисобланади.
26 (5). Анд области Патагониядан шимол тарафга токи карибгача бўлган қисми 
киради. Чеккасидаги ороллари хам киради. Бу областда 1 та оила 10 лаб авлод ва бир неча 
юзлаб турлар эндем хисобланади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling